Sayt test rejimida ishlamoqda

Сагатова Дилноза Рахимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Климактерик даврдаги аёлларда остеоартрит ривожланишининг клиник-патогенетик хусусиятлари ва комплекс давони самарадорлиги» 14.00.05–Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Tib2677.
Илмий раҳбар: Набиева Дилдора Абдумаликовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Тib30.02.
Расмий оппонентлар: Шодиқулова Гуландом Зикрияевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Абдуллаев Акбар Хатамович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: климактерик даврдаги аёлларда остеоартрит ривожланишининг клиник-патогенетик хусусиятлари ва комплекс даволаш самарадорлигини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг  илмий янгилиги:
постменопауза давридаги аёлларда эндотелий дисфункциясини белгиловчи кўрсаткичларнинг моноцитар хемотаксис протеин-1 (MCP-1) ва васкулоэндотелиал ўсиш омили (VEGF) титрлари пременопауза давридаги беморларга нисбатан баланд, азот оксиди (NО) қийматлари эса паст бўлиши аниқланган;
климактерик даврдаги остеоартритли беморлар қон зардобида эстрадиол, фолликулостимуловчи гормон (ФСГ) ва лютеинловчи гормон (ЛГ) миқдорларининг ўзгаришлари касалликнинг клиник-лаборатор фаоллик даражасини ва бўғим тоғайларидаги дегенератив-дистрофик ўзгаришларни кучайтириши асосланган;
климактерик даврдаги остеоартритли беморларда эндотелиал дисфункциясининг кучайиб бориши билан бўғим тоғайидаги дегенератив-дистрофик, яллиғланиш жараёнлари  ўртасида узвий боғлиқлик аниқланган;
климактерик даврдаги остеоартритли беморларни комплекс даволашда биорегулятор дори воситаларни қўллаш касалликнинг клиник-лаборатор фаоллик даражаларининг пасайтириб, эндотелиал дисфункция кўрсаткичларини яхшилаши ҳамда тоғайларнинг дегенератив-дистрофик жараёнларини камайтириши асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент тиббиёт академиясининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2023 йил 13 ноябрдаги 11/041 сон хулосасига кўра:
биринчи янгилик:постменопауза давридаги аёлларда эндотелий дисфункциясини белгиловчи кўрсаткичларнинг (MCP-1 ва VEGF) титрлари пременопауза давридаги беморларга нисбатан юқори, NО қийматлари эса паст бўлиши аниқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Фарғона вилояти Фарғона шаҳар кўп тармоқли тиббиёт маркази ревматология бўлими бўйича 22.06.2023-йилдаги 60-сонли буйруқ ҳамда Тошкент вилояти Тошкент тумани тиббиёт бирлашмаси терапия бўлими бўйича 26.06.2023-йилдаги 84-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат климактерик даврдаги остеоартритли беморларда эндотелий дисфункциясини баҳолаш мақсадида MCP-1, VEGF, NО кўрсаткичларни ўзгариши аниқланган, бу касалликни ўз вақтида аниқлаш орқали ногиронликни 27-35% га камайтиради ва ҳаёт сифатини яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1)эндотелий дисфункцияси кўрсаткичларининг ўзгаришлари касалликни эрта ташхислаш ва 58% беморларда авж олиб боришини олдини олиш имконини беради; 2) эндотелий дисфункциясини эрта ташхислаш касалликни авж олиб боришини олдини олган ҳолда 1 нафар бемор учун 1200000 сўм иқтисод қилинди. 100 нафар бемордан касаллик авж олиб борилиши 5 нафар бемордан 2 нафар беморгача камайтирилди, демак бир нафар бемордан 1200000 сўм иқтисод қилинса, йиллик иқтисодий кўрсаткич 3600000 сўмни (3 нафар бемор учун) ташкил қилади. Хулоса: климактерик даврда остеоартритни клиник-патогенетик механизмлари асосида эндотелий дисфункциясининг юзага келиши муҳим аҳамият касб этиб, эрта ташхислаш  касалликни авж олиб боришини олдини олиш ва бир нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 3600000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 1200000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши:  “Климактерик даврдаги аёлларда остеоартрит ривожланишининг клиник-патогенетик хусусиятлари ва комплекс давони самарадорлиги” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академиясининг 2023-йил 12-июнь 03/5366 сонли хати юборилган.
иккинчи янгилик: климактерик даврдаги остеоартритли беморлар қон зардобида эстрадиол, фолликулостимуловчи гормон ва лютеинловчи гормон миқдорларининг ўзгаришлари касалликнинг клиник-лаборатор фаоллик даражасини ва бўғим тоғайларидаги дегенератив-дистрофик ўзгаришларни кучайтириши асосланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Фарғона вилояти Фарғона шаҳар кўп тармоқли тиббиёт маркази ревматология бўлими бўйича 22.06.2023-йилдаги 60-сонли буйруқ ҳамда Тошкент вилояти Тошкент тумани тиббиёт бирлашмаси терапия бўлими бўйича 26.06.2023-йилдаги 84-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: климактерик даврдаги остеоартритли беморлар қон зардобида эстрадиол, ФСГ ва ЛГ миқдорларидаги ўзгаришлар эндотелий дисфункциясини кучайтириши исботланди ва эрта ташхислаш, беморларда касалликни кечишини ва нохуш асоратларини башорат қилиш имконини берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: климактерик даврдаги остеоартритли беморлар қон зардобида эстрадиол, фолликулостимуловчи гормон ва лютеинловчи гормон миқдорларининг ўзгаришлари касалликнинг клиник-лаборатор фаоллик даражасини ва бўғим тоғайларидаги дегенератив-дистрофик ўзгаришларни эрта аниқлаш натижасида кузатилиши мумкин бўлган асоратларни даволаш ва реабилитация қилиш учун сарфланадиган маблағнинг ҳамда унинг натижасида шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган (1 кунга ўртача 126 000 сўм дори воситалари сарфланади); реабилитация харажатларини камайтирган (1 кунга ўртача реабилитация учун ишлатиладиган 53000 сўм дори воситалари сарфланади). Хулоса: климактерик даврдаги остеоартритли беморлар қон зардобида эстрадиол, ФСГ ва ЛГ миқдорларининг ўзгаришлари касалликнинг клиник-лаборатор фаоллик даражасини ва бўғим тоғайларидаги дегенератив-дистрофик ўзгаришларни аниқлаш, кузатилиши мумкин бўлган асоратларни даволаш ва реабилитация қилиш учун сарфланадиган маблағнинг ҳамда унинг натижасида шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши:  “Климактерик даврдаги аёлларда остеоартрит ривожланишининг клиник-патогенетик хусусиятлари ва комплекс давони самарадорлиги” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академиясининг 2023-йил 12-июнь 03/5366 сонли хати юборилган.
учинчи янгилик: климактерик даврдаги остеоартритли беморларда эндотелиал дисфункциясининг кучайиб бориши билан бўғим тоғайидаги дегенератив-дистрофик, яллиғланиш жараёнлари ҳам ортиб бориши тасдиқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Фарғона вилояти Фарғона шаҳар кўп тармоқли тиббиёт маркази ревматология бўлими бўйича 22.06.2023-йилдаги 60-сонли буйруқ ҳамда Тошкент вилояти Тошкент тумани тиббиёт бирлашмаси терапия бўлими бўйича 26.06.2023-йилдаги 84-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: климактерик даврдаги остеоартритли беморларда эндотелиал дисфункциянинг кучайиб бориши билан бўғим тоғайидаги дегенератив-деструктив, яллиғланиш жараёнлари ҳам ортиб бориши асосланди ва эндотелиал дисфункция ҳолатларини яхшилаш орқали тоғайларнинг дегенератив ўзгаришларга учраш частотаси камайтирилди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: климактерик даврдаги остеоартритли беморларда эндотелиал дисфункция ҳолатларини яхшилаш орқали тоғаларнинг дегенератив ўзгаришларга учраш частотасини пасайтиришга имкон беради. Бунда беморнинг шифохонада бўлиш даврини бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган. Натижада, беморнинг шифохонада қолиш муддатини 10,8 кундан 8,9 кунгача қисқартириб шифохонада қолиш тўлов миқдори 185000 сўмга камайтирган; 67,3% беморларда 1 йил мобайнида касалликни паст фаоллик даражаси ва ремиссия даврига ўтказишга имкон берган ҳамда меҳнат фаолиятини тиклашга эришилган. Хулоса: комплекс текширув таҳлиллари остеоартритли беморларда  эндотелиал дисфункциясининг кучайиб бориши билан бўғим тоғайидаги дегенератив-дистрофик, яллиғланиш жараёнлари ҳам ортиб боришини баҳолашга имкон берди. Натижада беморнинг шифохонада қолиш муддатини 10,8 кундан 8,9 кунгача қисқартириб шифохонада қолиш тўлов миқдори шифохонада қолиш тўлов миқдори 185000 сўмга камайтирган ва 67,3% беморларда касалликни ремиссия даврига ўтказишга имкон берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши:  “Климактерик даврдаги аёлларда остеоартрит ривожланишининг клиник-патогенетик хусусиятлари ва комплекс давони самарадорлиги” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академиясининг 2023-йил 12-июнь 03/5366 сонли хати юборилган.
тўртинчи илмий янгилик: климактерик даврдаги остеоартритли беморларни комплекс даволашда биорегулятор дори воситаларини қўллаш касалликнинг клиник-лаборатор фаоллик даражаларини пасайтириб, эндотелиал дисфункция кўрсаткичларини яхшилаши ҳамда тоғайларнинг дегенератив-дистрофик жараёнларини камайтириши асосланган.  Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Фарғона вилояти Фарғона шаҳар кўп тармоқли тиббиёт маркази ревматология бўлими бўйича 22.06.2023-йилдаги 60-сонли буйруқ ҳамда Тошкент вилояти Тошкент тумани тиббиёт бирлашмаси терапия бўлими бўйича 26.06.2023-йилдаги 84-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: климактерик даврдаги остеоартритли беморларни даволашда биорегулятор дори воситаларининг самарадорлиги беморларнинг ногиронлигини олдини олишга ва уларнинг ҳаёт сифатини ошириш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: даво муолажаларини эрта фурсатларда амалга оширилиши суяк-бўғим тизимида оғир асоратлар келиб чиқишини олдини олиш ва иқтисодий харажатларни камайтириш, шу билан бирга, беморларда узоқ муддатли ремиссия кузатилиши имконини берди. Беморнинг касалхонада қолиш вақтини 10 кундан 8 кунгача қисқартириш, касалхонада қолиш учун тўлов миқдорини 1589600 сўмга камайтириш (ТТА 1-клиникаси ревматалогия бўлими нархлари рўйхатига кўра, касалхонада қолишнинг 1 куни бюджет беморлари учун 198700 сўмни ташкил этади); касалхонада қолиш муддатини бир неча кунга қисқартириш ҳисобига дори-дармонларга талаб камроқ бўлди (ўртача 1 кун давомида 150000 сўм дори воситалари). Хулоса: климактерик даврдаги остеоартритли беморларни комплекс даволашда биорегулятор дори воситаларини қўллаш касалликнинг клиник-лаборатор фаоллик даражаларининг пасайтириб, эндотелиал дисфункция кўрсаткичларини яхшилаши ҳамда тоғайларнинг дегенератив-дистрофик жараёнларини камайтириши асосланган. Беморларнинг ногиронлигини олдини олишга ва уларнинг ҳаёт сифатини оширишга имкон беради. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши:  “Климактерик даврдаги аёлларда остеоартрит ривожланишининг клиник-патогенетик хусусиятлари ва комплекс давони самарадорлиги” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академиясининг 2023-йил 12-июнь 03/5366 сонли хати юборилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish