Sayt test rejimida ishlamoqda

  Насирова Зарина Акбаровнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри(илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Юракнинг сурункали коронар касаллигини беқарорлашишида психоэмоционал ҳолатнинг клинико-генетик ва прогностик аҳамияти», 14.00.06-Кардиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.DSc/Tib627.
Илмий маслахатчи: Ташкенбаева Элеонора Негматовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд Давлат тиббиёт университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий–амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.64.01
Расмий оппонентлар: Нуриллаева Наргиза Мухтархановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Маджидова Ёкутхон Набиевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Абдуллаева Гузаль Жалолиддиновна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ошириш маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: юрак ишемик касалликларини беқарорлаштиришда психоэмоционал бузилишларнинг прогностик аҳамиятини илмий асослаш, беқарор стенокардия ва уларни бошқаришнинг адекват тактикасини башорат қилиш учун информацион, молекуляр-генетик маркерларнинг панелини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
коронар артерияларда эндотелиал дисфункциянинг ривожланиши учун муҳим хавф омили сифатида клиник жиҳатдан аниқ вазиятли, шахсий ташвишли психоэмоционал бузилишнинг аҳамияти яллиғланишга хос цитокинларнинг TNF-α, IL-1β кўрсаткичларининг назорат даражасидан 2-3 баравар юқори намоён бўлиши билан исботланган;
беқарор стенокардиянинг ривожланиши ва ташвиш-депрессив синдромнинг намоён бўлиши IL-1β генининг 511C˃Т полиморфизмининг (rs16944) гомозиготли Т/Т ва гетерозиготали C/Т генотипи ташувчилари ҳамда гетерозиготали C/Т ва гомозиготли Т/Т генотипи IL-10 генининг C(-819)Т полиморфизмлари ўртасида тўғридан-тўғри боғлиқлик аниқланган (мос равишда R = 0,660, R = 0,373);
илк бор симптомсиз гиперурикемия белгилари бўлган ўзбек популяцияси беморлари орасида TNF-α генининг А/А гомозигот генотипи G(-308)А полиморфизми ва IL-10 генининг Т/Т гомозигот генотипи C(-819)Т полиморфизми тез-тез учраши, беқарор стенокардия ривожланиши хавфининг ортиши белгилари сифатида ушбу генотипларнинг комбинацияси (мос равишда R=0,387, R=0,418) муҳимлиги исботланган;
йил давомида иммунологик, молекуляр-генетик, ангиографик тадқиқотлар натижаларини ҳисобга олган ҳолда стенокардия ва психо-эмоционал бузилишлар хуружларини прогнозлаш ва диагностика қилиш, даволаш самарадорлиги, олдини олиш ва юрак ишемик касаллиги билан бўлган беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш учун ишлаб чиқилган дастурий моделнинг юқори аҳамияти аниқланган;
комплекс генларнинг аллеллари ва генотиплари (TNF-α генининг  G(-308)A, IL-1β генининг C(-511)Т, IL-4 генининг C(-589)Т ва IL-10 генининг C(-819Т полиморфизмлари) ташувчилиги юрак ишемик касаллиги бўлган беморларда терапевтик чора-тадбирлар комплексига Флуоксетинни киритиш билан шахсийлаштирилган терапия пайтида психоэмоционал ҳолатнинг яхшиланишига олиб келиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Самарқанд давлат тиббиёт университетининг 2023 йил 11 ноябрдаги №64-сон хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги Самарқанд давлат тиббиёт университетининг 2022 йил 11 июндаги №1870-сонли хати юборилган):
    Биринчи илмий янгилик: комплекс клиник, клиник-инструментал, биокимёвий тадқиқотлар асосида биринчи марта беқарор стенокардиянинг ривожланиши билан коронар артерияларда эндотелиал дисфункциянинг ривожланиши учун муҳим хавф омили сифатида психо-эмоционал бузилишнинг аҳамияти аниқланди. 45-46 баллдан юқори балл тўплаган клиник жиҳатдан аниқ ситуацион, шахсий ташвишли беморларда яллиғланишга хос цитокинларнинг TNF-α, IL-1β кўрсаткичлари назорат даражасидан 2-3 баравар юқори намоён бўлиши, дислипидемия ва гиперурикемия билан полиморбидлик частотаси ошанлиги Тойлоқ туман тиббиёт бирлашмасининг 2023 йил 25 мартдаги 81/2 сонли буйруғи, Иштихон тиббиёт бирлашмасининг 2023 йил 10 майдаги 286 сонли буйруғи ва Ургут туман тиббиёт бирлашмасининг 2023 йил 20 ноябрдаги 2500-7-105-ТВ/2023 сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган; Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: сурункали юрак ишемик касаллиги ва психоэмоционал бузилишларни эрта ташхислаш; стенокардия хуружлари частотасини камайтириш, беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш ва терапияга мувофиқлигини ошириш орқали юрак-қон томир касалликларини ўз вақтида даволаш; юрак ишемик касаллигини даволаш амалиёти вақтида юзага келиши мумкин бўлган асоратлар ва хатолар сонини минималлаштиради; юрак ишемик касаллиги дестабилизациясидан кейин реабилитация сифатини оширади; такрорий стенокардия хуружини 54,2% дан 27,7% га камайтиради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: юрак ишемик касаллиги билан бўлган беморларга ишлаб чиқилган комплекс даволаш усули жорий қилиниши ёрдамида шифохонада қолиши ўртача 8,2±1,7 кундан 5,3±1,06 кунгача (шифохонада ўртача 1 кун койка тўлови битта бемор учун 197 000 сўмни ташкил қилади) қисқартирилиши ҳисобига койка тўлов миқдори бир марта даволаниш учун ўртача 697 000±139 476 сўмга ва ўртача йиллик тўлов 2,5 бароварга камайиб, 5 910 000 сўм иқтисод қилинди ва олдинги тўловларга нисбатан 40,0% ни ташкил қилишда эришилди. Хулоса: юрак ишемик касаллиги бўлган беморларни янги усулда олиб бориш амалиётга жорий қилиниши бир нафар бемор ҳисобига фақат койка-кун харажати бўйича йиллик бюджет маблағларини 5 910 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.
    Иккинчи илмий янгилик: ташвиш, депрессия ва IL-1β генининг 511C˃Т (rs16944) гомозигот Т/Т генотипи, гетерозигот C/Т генотип ташувчилари ўртасида аниқ боғлиқлик аниқланди. Прогрессив беқарор стенокардия ва ташвиш-депрессив синдроми бўлган беморларда клиник симптомлар ва психоэмоционал бузилиш даражаси ўртасида тўғридан-тўғри боғлиқлик аниқланганлиги Тойлоқ туман тиббиёт бирлашмасининг 2023 йил 25 мартдаги 81/2 сонли буйруғи, Иштихон тиббиёт бирлашмасининг 2023 йил 10 майдаги 286 сонли буйруғи ва Ургут туман тиббиёт бирлашмасининг 2023 йил 20 ноябрдаги 2500-7-105-ТВ/2023 сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган; Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: сурункали юрак ишемик касаллиги ва психоэмоционал бузилишларни эрта аниқлаш; беморланинг даволашга бўлган мувофиқлигини аниқлаш; сурункали юрак ишемик касаллиги дестабилизациясини олдини олиш, беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш ва терапияга мувофиқлигини ошириш орқали юрак-қон томир касалликларини ўз вақтида даволаш. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: юрак ишемик касаллиги билан касалланган беморларда янги молекуляр-генетик (TNF-α гени G(-308)А, IL-1β гени C(-511)Т, IL-4 гени C(-589)Т, IL-10 гени C(-819)Т) диагностика усулининг жорий қилиниши ҳисобига такрорий даволаниш камайиши натижасида ўртача йиллик диагностика харажатлари 1,8 бароварга камайиб, 6 524 000 сўм иқтисод қилинди ва олдинги харажатларга нисбатан 55,1% ни ташкил қилишда эришилди. Хулоса: юрак ишемик касаллигини янги даволаш усулини амалиётга жорий қилиниши натижасида бемор биринчи маротаба даволанишда ўз маблағларидан ўртача 1 600 000 сўм диагностика учун қўшимча харажат қилганда, йил мобайнида такрорий даволаниш сони камайиши ҳисобига фақат диагностика харажатлари бўйича йиллик харажатларни 6 524 000 сўм иқтисод қилиш имконини берди, шундан бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлардан 729 000 сўм ва беморнинг ўз маблағларидан 5 795 000 сўм иқтисод қилинди.
    Учинчи илмий янгилик: биринчи марта TNF-α генининг G308А полиморфизми гомозигот А/А генотипининг, IL-1β генининг C511Т гомозигот Т/Т генотипининг, IL-4 генининг C589Т полиморфизмининг гомозигот C/C ва IL-10 генининг C819Т полиморфизм гомозигот Т/Т генотипининг варианти ўзбек популяциялар орасида бу генотипларнинг комбинацияси психоэмоционал касалликларда беқарор стенокардиянинг ривожланиш хавфининг ортиши белгиси сифатида муҳимлиги Тойлоқ туман тиббиёт бирлашмасининг 2023 йил 25 мартдаги 81/2 сонли буйруғи, Иштихон тиббиёт бирлашмасининг 2023 йил 10 майдаги 286 сонли буйруғи ва Ургут туман тиббиёт бирлашмасининг 2023 йил 20 ноябрдаги 2500-7-105-ТВ/2023 сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган; Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: сурункали юрак ишемик касаллиги ва психоэмоционал бузилишларни генетик текшириш орқали эрта аниқлаш; беморлани даволашда шахсийлаштирилган даволаш тактикасини ишлаб чиқиш; сурункали юрак ишемик касаллиги дестабилизациясини олдини олиш; юрак-қон томир асоратлари сонини қисқартириш. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1 нафар беморнинг шифохонадаги даври учун иқтисодий кўрсаткич: беморнинг шифохонада қолиш муддатини 8,2±1,7 кундан 5,3±1,06 кунгача (2,9±0,58 кунга) камайиб, шифохонада бўлиш даврининг 2,9±0,58 кунга қисқартирилиши ҳисобига 1 бемор учун йиллик овқатлантириш харажатлари 2,5 бароварга камайиб, 532 100 сўм иқтисод қилинди ва олдинги харажатларга нисбатан 40,0% ни ташкил қилишда эришилди. Хулоса: юрак ишемик касаллигини янги даволаш усулини амалиётга жорий қилиниши натижасида йил мобайнида такрорий даволаниш сони камайиши ҳисобига беморни фақат овқатлантириш бўйича йиллик харажатларни 532 100 сўм иқтисод қилиш имконини берди, шундан бюджет маблағларидан 413 070 ва бюджетдан ташқари маблағлардан 119 030 сўм иқтисод қилинди.
    Тўртинчи илмий янгилик: ишлаб чиқилган дастурий таъминот модели иммунологик, генетик тадқиқотлар ва коронар ангиография натижаларини, психоэмоционал касалликларни эрта аниқлашни, беморларни даволашга риоя қилмасликни, беморларнинг ҳаёт сифатини пасайишини ҳисобга олган ҳолда ангиноз хуружлари ривожланиш хавфи бўлган гуруҳни эрта аниқлашга ёрдам беради, бу юрак ишемик касаллигини беқарорлашишининг эрта ташхисини оптималлаштириш, даволаш самарадорлиги, олдини олиш ва ҳаёт сифатини яхшилаш имконини бериши Тойлоқ туман тиббиёт бирлашмасининг 2023 йил 25 мартдаги 81/2 сонли буйруғи, Иштихон тиббиёт бирлашмасининг 2023 йил 10 майдаги 286 сонли буйруғи ва Ургут туман тиббиёт бирлашмасининг 2023 йил 20 ноябрдаги 2500-7-105-ТВ/2023 сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган; Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: юрак ишемик касаллигида коморбид касалликларни эрта аниқлаш; даволашга мувофиқликни аниқлаш ва уни ошириш усуллари; сурункали коронар касаллигида хуружлар сонини камайтириш; юрак-қон томир асоратлари сонини қисқартириш. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: юрак ишемик касаллиги ва психоэмоционал бузилишлар бор бўлган беморларни даволашда тери орқали коронар аралашув ёрдамида даволаш усули 1 нафар бемор учун ўртача 3,3±1,1 стент қўйилиши ҳисобига, бир йил давомида тери орқали коронар аралашув ёрдамида даволаш усулигача қайта касалхонага ётқизиш 4,8±0,94 мартани ташкил этди, янги даволаш усулидан кейин эса 2,1±0,42 мартани ташкил этди. Натижада фақат койка харажатлари 5 910 000 сўмга иқтисод қилинди. Хулоса: юрак ишемик касаллигини янги даволаш усулини амалиётга жорий қилиниши бир нафар бемор ҳисобига фақат койка-кун харажати бўйича йиллик бюджет маблағларини 5 910 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.
    Бешинчи илмий янгилик: биринчи марта юрак ишемик касаллиги ва психоэмоционал бузилишлари бўлган беморларда Флуоксетин терапиясининг фармакогенетик тадқиқоти ўтказилди. Юрак ишемик касаллиги билан оғриган беморларда Флуоксетин билан комплекс терапия пайтида психоэмоционал ҳолатнинг яхшиланишига олиб келадиган генлар мажмуасининг (TNF-α гени G(-308)А, IL-1β гени C(-511)Т, IL-4 гени С(-589)Т, IL-10 гени C(-819)Т полиморфизми) аллеллари ва генотиплари, шунингдек, кичик ва ўрта терапевтик дозаларда ЮИК терапиясига резистентлик билан боғлиқ бўлган аллеллар ва генотиплар ташувчиси аниқланди. Ушбу натижалар бизга терапияни шахсийлаштириш усули сифатида генетик тестдан фойдаланишни таклиф қилиш имконини бериши Тойлоқ туман тиббиёт бирлашмасининг 2023 йил 25 мартдаги 81/2 сонли буйруғи, Иштихон тиббиёт бирлашмасининг 2023 йил 10 майдаги 286 сонли буйруғи ва Ургут туман тиббиёт бирлашмасининг 2023 йил 20 ноябрдаги 2500-7-105-ТВ/2023 сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: юрак ишемик касаллигида психоэмоционал ҳолатларни эрта аниқлаш; юрак ишемик касаллигини дестабилизациясида хавф гуруҳини аниқлаш; беморларни фармакогенетик даволашда шахсийлаштирилган даволаш тактикасини ишлаб чиқиш. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: юрак ишемик касаллиги ва психоэмоционал бузилишлар бор бўлган беморларни даволашда Флуоксетин дори воситасини комплекс даволаш усулига қўшишда ҳамда янги комплекс диагностика усулининг жорий қилиниши ҳисобига такрорий даволаниш камайиши натижасида фақатгина дори-дармон ва диагностикаларнинг ўртача йиллик харажатлари 2,0 бароварга камайиб, 12 889 000 сўм иқтисод қилинди ва олдинги харажатларга нисбатан 49,6% ни ташкил қилишда эришилди. Хулоса: юрак ишемик касаллигини янги даволаш усулини амалиётга жорий қилиниши натижасида йил мобайнида такрорий даволаниш сони камайиши ҳисобига фақатгина дори-дармон ва диагностикаларнинг ўртача йиллик харажатларни 12 889 000 сўм иқтисод қилиш имконини берди, шундан бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлардан 1 796 550 сўм ва беморнинг ўз маблағларидан 11 092 450 сўм иқтисод қилинди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish