Sayt test rejimida ishlamoqda

Рустамова Мухлиса Шавкатовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Муддатига етмай туғилган чақалоқларда некротик энтероколитни эрта ташхислаш ва даволашни такомиллаштириш”, 14.00.09 – Педиатрия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Tib1685.
Илмий раҳбар: Салихова Камола Шавкатовна, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.29.01
Расмий оппонентлар: Алимов Ахбор Валиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Агзамова Шоира Абдусаламовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент тиббиёт академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади муддатига етмай туғилган чақалоқларда некротик энтероколитни эрта ташхислаш ва даволаш усулларини такомиллаштиришдан  иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
муддатига етмай туғилган чақалоқларда НЭК ривожланишининг энг аҳамиятли перинатал омиллари исботланган: ҳомиладорлик пайтида оғир даражадаги анемия – 42,4% дан, преэклампсия 45,6% ва йўлдошнинг кўчиши 33,6% исботланган;
муддатига етмай туғилган чақалоқларда НЭК ривожланишида  С-реактив оқсил ва қонда лактатнинг мос равишда 25,4 ва 6,2 маротаба ўсиши, касалликнинг нохуш кечишига прогностик мезон сифатида фойдаланиш имконини бериши исботланган;
муддатига етмай туғилган чақалоқларда НЭКнинг биокимёвий- иммунологик маркерларнинг диагностик ва прогностик аҳамияти аниқланган, НЭКнинг IА, IБ ва  II А оғирлик даражасига кўра, яллиғланиш цитокинларининг IL-1β  (1,7; 2,4 ва  3,9 марта), IL-6 (2,5; 4,1 ва 6 марта), TFN-α (1,6; 2,6 ва 2,9 марта), VEGF (1,2; 1,3 ва 1,5 марта) кўпайиши ва IL-4 (1,2; 1,8 ва 2,7 марта) ва мос равишда пасайиши билан исботланган;
«НЭКни диагностик босқичлари» электрон дастури ишлаб чиқилган ва унинг асосида чақалоқларда некротик энтероколитнинг асоратланган ва асоратланмаган кечишини диагностика-даволаш тактикаси ишлаб чикилган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказининг 2023 йил 5 октябрдаги №8-сон хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказининг 2023 йил 5 октябрдаги №01/01-579а -сонли хати юборилган):
биринчи илмий янгилик: оналарда экстрагенитал патологиялар (анемия, юрак-қон томир касалликлари), преэклампсия ва плацентанинг муддатдан олдин ажралишининг юқори частотасини аниқлаш НЭК билан муддатига етмай туғилган чақалоқларнинг туғилишининг камайишига олиб келганлиги Самарқанд болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2022 йил 26 июлдаги 97-сонли буйруғи ҳамда Наманган вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2022 йил 15 июлдаги 36/1-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: оналарда экстрагенитал патологияни эрта аниқлаш ва ўз вақтида даволаш  муддатига етмай туғилган чақалоқлар туғилишини камайишига олиб келади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ҳомиладор аёлда экстрагенитал патологиянинг эрта антенатал профилактикаси ва ўз вақтида даволаш тежамкор бўлиб, муддатига етмай туғилган чақалоқни стационар даволаш харажатлари 1 нафар бемор учун 28 855 400 сўмни ташкил қилган, (клиникада ҳар бир бемор учун кунлик харажатлар ўртача 1 202 308 сўм), юқоридаги диагностика усуллари ва ўз вақтида даволаш тактикасидан фойдаланган ҳолда эрта ташхис қўйиш туфайли ётоқ кунлари сони 5 кунга камайган  ва 125 нафар бемор учун 751 442 500  сўм харажатларни иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: ҳомиладор аёлларда экстрагенитал патологиянинг барвақт олдини олиш ва тегишли даволаш тадбирлари ўтказилиб, 1 нафар беморга 1 кун ҳисобидан 1 202 308 сўм бюджет маблағларини иқтисод қилиш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: муддатига етмай туғилган чақалоқларда некротик энтероколитда яллиғланиш биомаркерларидан С-реактив оқсил ва қонда лактатнинг биргаликда қўллаш уларнинг ортиши билан тавсифланган, диагностик ва прогностик аҳамиятга эга эканлигини тасдиқлайди ва даволаш самарадорлиги мониторингида фойдаланиш имкон бергани Самарқанд болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2022 йил 26 июлдаги 97-сонли буйруғи ҳамда Наманган вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2022 йил 15 июлдаги 36/1-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: муддатига етмай туғилган чақалоқларда некротик энтероколитда яллиғланиш биомаркерлари кўрсатгичлари С-реактив оқсил ва қонда лактатни ортишини аниқлаш некротик энтероколит ва унинг прогрессив шаклларининг эрта клиник диагностикаси, асоратлар ва ўлим сонини сезиларли даражада камайтириш имконини яратади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: муддатига етмай туғилган чақалоқларда некротик энтероколитда C-реактив оқсил ва қонда лактат кўрсаткичларини эрта аниқлаш, ўз вақтида ва мақсадли антигипоксант терапияни тарғиб қилади (клиникада ҳар бир бемор учун кунлик харажатлар ўртача 1 202 308 сўм), юқоридаги диагностика усуллари ва ўз вақтида даволаш тактикасидан фойдаланган ҳолда эрта ташхис қўйиш туфайли ётоқ кунлари сони камаяди 5 кун давомида 6 011 540 сўм иқтисод қилишга эришилган; Хулоса: Муддатига етмай туғилган чақалоқларда некротик энтероколитда C-реактив оқсил ва қонда лактат кўрсаткичларини аниқлаш 1 нафар бемор ҳисобидан 1 кунга 1 202 308 сўм бюджет маблағларини иқтисод қилиш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: муддатига етмай туғилган чақалоқларда гестацион ёшига қараб НЭК нинг IА, IБ ва  II А оғирлик даражасига кўра яллиғланиш ва яллиғланишга қарши цитокинларнинг кўпайиши ва камайишига кўра НЭК нинг оғирлиги даражасини баҳолаш имкони  бўлганлиги Самарқанд болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2022 йил 26 июлдаги 97-сонли буйруғи ҳамда Наманган вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2022 йил 15 июлдаги 36/1-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: муддатга етмай туғилган чақалоқларда информатив иммунобиокимёвий тадқиқотлардан фойдаланиш НЭК нинг босқичларини башорат қилиш ва уларни касалликнинг диагностик ва прогностик мезони сифатида ишлатишга имкон беради, бу ўз вақтида НЭК нинг нохуш холатларини олдини олиш имконини яратади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ўз вақтида ташхис қўйиш ва даволаш ишлари олиб борилиши натижасида шифохонадаги ётоқ кунларининг 5 кунга қисқартирилган натижасида тўлов миқдори 6 011 540 сўмгача иқтисод қилинган. Хулоса: Муддатга етмай туғилган чақалоқларда НЭК нинг салбий оқибатларнинг башорат қилиш иммунологик ва биокимёвий биомаркерлардан фойдаланиш касалхонада ётишни қисқартириш имконини берди ва 1 202 308 сўм бюджет маблағлари ва 1 202 308 сўм бюджетдан ташқари маблағларни 1 кун давомида 1-бемор ҳисобидан иқтисод қилиш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик: биокимёвий ва иммунологик маркерлар асосида "НЭК босқичлари диагностикаси" электрон дастури ишлаб чиқилган, балларга қараб баҳоланган: НЭК II  Б босқичи 3,51 балл ёки ундан кўп; НЭК II А босқичи 2,51-3,50 балл; НЭК I Б  босқичи 1,51-2,50 балл, НЭК I А босқичи 1,5 баллдан кам, НЭК  билан муддатидан олдин туғилган чақалоқларни таклиф қилинган электрон дастурини ишлаб чиқилган бўлиб, электрон дастурни қўлланилиши, ногиронликни камайтириш ва уларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга имкон яратгани Самарқанд болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2022 йил 26 июлдаги 97-сонли буйруғи ҳамда Наманган вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2022 йил 15 июлдаги 36/1-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: электрон дастурдан фойдаланган ҳолда, НЭК нинг илғор босқичлари аниқланган тақдирда консерватив давони ўз вақтида кучайтиришга имкон беради, бунинг натижасида касалхонада даволаниш кунини камайтиради, ногиронликни камайтиради ва уларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: муддатига етмай туғилган чақалоқни стационар даволаш харажатлари 1 нафар бемор учун 28 855 400 сўмни ташкил қилган, (клиникада ҳар бир бемор учун кунлик харажатлар ўртача 1 202 308 сўм), юқоридаги диагностика усуллари ва ўз вақтида даволаш тактикасидан фойдаланган ҳолда эрта ташхис қўйиш туфайли ётоқ кунлари сони 5 кунга камаяди  ва 125 нафар бемор учун 751 442 500  сўм харажатларни иқтисод қилишга эришилган.  Хулоса: "НЭК босқичлари диагностикаси" усулини қўллаш 1 бемор ҳисобидан 1 кунига бюджет маблағларини 1 202 308 сўм ва бюджетдан ташқари маблағларни 1 202 308 сўм  иқтисод қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish