Sayt test rejimida ishlamoqda

Машрапова Гулсанам Ахадовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
“Ўзбек фолклорида сафар мотиви (эртак жанри мисолида), 10.00.08 – Фолклоршунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Fil 2662.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона  давлат университети.
Илмий раҳбар: Мирзаева Салимахон Раимжоновна, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёт ва фолклори институти, DSc.02/30.12.2019.Fil.46.02.
Расмий оппонентлар: Ражабов Дилшод, филология фанлари доктори, профессор; Расулова Зебунисо, филология фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади сафар мотивининг етакчи хусусиятлари, эртак структурасидаги ўрни, эпик сюжетни ташкиллаштиришдаги вазифаси, қаҳрамон идеализациясини кўрсатишдаги аҳамиятини асослаш ҳамда халқаро сюжет типлари каталоглари билан қиёсий-типологик солиштириш асносида сафар мотивининг ўзбек халқ эртакларига хос характерли жиҳатларини очиб бериш, мослик ва хослик табиатини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сафар мотивининг миф ва маросимларга алоқадор архетипик шаклининг эртак стуктурасига трансформацияси ҳамда жанр таркибида барқарор мотивга айланиши асосланган;
эртакнинг ички таснифий турларида сафар мотивининг сюжет асосини ҳосил қилувчи, воқеаларни ривожлантирувчи, асар кулминациясини белгиловчи, қисмларни боғловчи ҳамда эртак ғоясини очишга хизмат қилувчи муҳим поетик функсиялари очиб берилган;
халқаро сюжет ва мотивлар кўрсаткичлари (АТУ, СУС, Берёзкин) ҳамда ўзбек халқ эртаклари таркибидаги сафар мотиви турлари орқали “худонинг олдига бориш” (АТУ 460, СУС 471), “йўл кўрсатувчи калава” (СУС 481), “осмон жисмлари (К27н3а), ҳайвонлар ва балиқлар (К27н3б) топшириғини бажариш” каби сафар турлари миллий эртакларимизга хос эмаслиги, шунингдек, ўзбек халқ эртакларида мавжуд бўлган “отасининг севгилисини қидираётган ўғил”, “йўқолган отни қидириш” каби мотивлар халқаро каталогларда акс этмагани аниқланган;
сафарга йўлловчи, сафарга борувчи, эпик ҳомий, эпик кўмакчи, сафардаги ҳамроҳ ҳамда сафардаги рақиб каби образларнинг ушбу мотивни шакллантиришдаги вазифалари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек халқ эртакларида сафар мотиви тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар асосида:
сафар мотивининг миф ва маросимларга алоқадор архетипик шаклининг эртак стуктурасига трансформацияси ҳамда жанр таркибида барқарор мотивга айланиши ҳақидаги хулоса ва натижалардан Ф3-2016-0908165532 рақамли “Қорақалпоқ тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси” мавзусидаги 2017–2020-йилларда бажарилган фундаментал лойиҳада  фойдаланилган (Ўзбекистон педагогика илмий-тадқиқот институти Қорақалпоқ филиалининг 2023-йил 27-июндаги 401-сон маълумотномаси). Натижада қорақалпоқ фолклорининг ўзбек фолклори билан богʻлиқ жиҳатлари, сафар мотиви акс этган адабий  жанрларни умумтаълим мактаблари дарсликларидан ўрин олиши ва  халқ огʻзаки поетик ижодиётини ўргатиш методларини ишлаб чиқишда эртак жанрининг ўрни беқиёс эканлиги аниқланган;
сафар мотивининг семантик таснифи, етакчи хусусиятлари, эртак ғоясини очишдаги ўрни ҳақидаги илмий-назарий хулосалардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Болалар адабиёти ижодий кенгаши ҳисобот йиғилишларида, Эркин Воҳидов номидаги ижод мактабида ўтган адабий кечалар, “маҳорат дарслари”да фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2023-йил 10-апрелдаги 01-03/518-сонли маълумотномаси). Натижада ёш ижодкорларнинг ўзбек халқ эртакларидаги мотивлар тизими, уларнинг поетик талқинлари, жаҳон халқлари эртаклари сюжет типлари билан типологик ўхшашлик ва ўзига хос хусусиятларни тадқиқ этишга доир фаолиятларида янги маълумотлар топишга ва халқ оғзаки ижоди бўйича тасаввурларини кенгайтиришга эришилган;
ўзбек халқ эртакларида сафар мотиви поетикасига оид илмий қарашлари ва хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Миллий телерадиокомпанияси Фарғона вилояти телерадиоканалининг “Оловжон ва унинг дўстлари”, “Адабий муҳит” кўрсатувлари ссенарийсини ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2023-йил 11-апрелдаги 02-12/88-сонли маълумотномаси). Натижада мазкур кўрсатувлар илмий-ижодий жиҳатдан бойитилди ҳамда эртакларнинг ёш авлод таълим-тарбиясида тутган юксак аҳамияти кенг томошабинлар оммасига етказилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish