Sayt test rejimida ishlamoqda

Халилова Муяссархон Толиповнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбек микроматнларининг функсионал-семантик тадқиқи», 10.00.01 – Ўзбек тили  (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Fil 418.
Илмий раҳбар: Мамажонов Алижон, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.05.02.
Расмий оппонентлар: Усмонова Ҳуриниса Шараповна, филология фанлари доктори, профессор; Носирова Умидахон Икромовна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади микроматнлар орқали ифодаланадиган мазмуний муносабатларни ўзбек расмий, публицистик, бадиий нутқ матнлари мисолида ўрганиш, мазмуний муносабатлар ва нутқ эгасининг мақсадларига оид функсияларни белгилаб бериш ҳамда мазмун кўламини аниқлашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
матн талқини ва типологик таснифига аниқлик киритилиб, адабий тил меъёрларига асосланган ёзма кўринишдаги  публицистик ҳамда расмий нутқ услубларининг бир бутун яхлит микроматн тарзидаги функсионал белгилари ва мазмуний хусусиятлари очиб берилган;
ўзаро мазмуний боғлиқлик асосида бирлашган, муаллифнинг ўй-қарашлари, кўзда тутган мақсади, ғояларини намоён этишда бири иккинчисига мантиқан, грамматик жиҳатдан боғланган абзацлар, микроматнларнинг ўзаро бирикуви натижасида  яхлит ҳолда шаклланган  матнлар ҳосил бўлиши асосланган;
инсонларнинг ўй-қарашлари, фикрлашлари,  мақсаднинг  тўла ҳолда намоён бўлиши, асосан, микроматнлар, суперсинтактик бутунликлар орқали амалга оширилиши, айниқса, расмий-иш қоғозлари матнини шакллантириши жараёнида, газета саҳифаларидаги маълумотларни ифодалашида микроматнларнинг вазифалари аниқланган;
бадиий услубга хос микроматн таянч компонентининг семантик мундарижаси аниқланиб, қиёслаш, ўхшатиш, пайт, субектив баҳо, қарама-қарши  мазмундаги, қариндошлик мазмунидаги, идрок қилиш сингари йигирма етти тури белгиланган ҳамда лисоний далиллар ёрдамида исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек матн стилистикаси  доирасида микроматнларнинг  функсионал-семантик  тадқиқига бағишланган  ушбу диссертацияда эришилган илмий натижалар асосида:
матн талқини ва типологик таснифига аниқлик киритилиб, адабий тил меъёрларига асосланган ёзма кўринишдаги  публицистик ҳамда расмий нутқ услубларининг бир бутун яхлит микроматн тарзидаги функсионал белгилари ва мазмуний хусусиятларига оид илмий-назарий хулосаларидан А.Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказининг  2022-2023-йилда бажарилган «Хизмат кўрсатиш обектлари миллий номлари интерактив электрон платформасини яратиш» мавзусидаги амалий лойиҳасида фойдаланилган (А.Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказининг 2023-йил 18-апрелдаги 356-сон маълумотномаси). Натижада микроматнларнинг мазмунини тўла ва аниқ акс эттирган атамаларнинг қўлланилиши ва атамалар заҳирасининг танланиши нутқнинг расмийлик ва оммабоплик оттенкасини кучайтириб ифодалаши билан нутқ таъсирчанлиги, ранг-баранглигини орттирган;
ўзаро мазмуний боғлиқлик асосида бирлашган, муаллифнинг ўй-қарашлари, кўзда тутган мақсади, ғояларини намоён этишда бири иккинчисига мантиқан, грамматик жиҳатдан боғланган абзацлар, микроматнларнинг ўзаро бирикуви натижасида  яхлит ҳолда шаклланган  матнлар ҳосил бўлиши билан боғлиқ масалалари бўйича берилган хулоса ва тавсияларидан А.Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказининг 2022-2023-йилда бажарилган «Хизмат кўрсатиш обектлари миллий номлари интерактив электрон платформасини яратиш» мавзусидаги амалий лойиҳасида фойдаланилган (А.Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказининг 2023-йил 18-апрелдаги 356-сон маълумотномаси). Натижада  дарсликнинг мазмуни амалий жиҳатдан бойиган;  
инсонларнинг ўй-қарашлари, фикрлашлари,  мақсаднинг  тўла ҳолда намоён бўлиши, асосан, микроматнлар, суперсинтактик бутунликлар орқали амалга оширилиши. Айниқса, расмий-иш қоғозлари матнини шакллантириши жараёнида, газета саҳифаларидаги маълумотларни ифодалашида микроматнларнинг вазифалари ва ўрнига оид илмий қарашлари ва хулосаларидан Фарғона вилояти  телерадиокомпаниясининг 2021-, 2022-йилларда эфирга узатилган «Қадрият», «Кун мавзуси», «Замондош», «Долзарб мавзу», «Фарғона – 24», «Очиқ мулоқот» телекўрсатувларини ҳамда «Маънавият – қалб кўзгуси»  радиоешиттиришларини тайёрлашда фойдаланилган (Фарғона вилояти телерадиокомпаниясининг 2022-йил 13-июндаги 70-сон маълумотномаси). Ушбу кўрсатув ва радиоешиттиришлар учун  тайёрланган материаллар тадқиқотчи томонидан тавсия этилган бадиий, расмий, оммабоп нутққа хос микроматнлар билан бойитилгани таъкидланган. Натижада ушбу телекўрсатув ва эшиттиришлар учун тайёрланган матнларнинг таъсирчанлиги, ранг-баранглиги,  бадиий-оммабоплиги, мазмунан мукаммаллашган, шу билан бирга илмий далилларга бой бўлиши таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish