Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдулхамидова Хикматой Ахроржон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Исажон Султон романларида хронотоп, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Fil2426.    
Илмий раҳбар: Муҳаммаджонова Гўзалхон, филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.05.02.
Расмий оппонентлар: Тожибоева Муқаддас Абдураҳимовна, филология фанлари доктори, доцент; Сатторова Гулноза Юнусовна, филология фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Исажон Султоннинг замонавий романларида замон ва макон талқинини таснифий-тавсифий очиб бериш, унинг ғойавий-фалсафий, бадиий-естетик функсийасини ойдинлаштириш ва муаллифнинг бу борадаги бадиий маҳоратини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Исажон Султон романлари вақт ва макон бадиий шартлилик асосида нисбийлик касб етганлиги, йозувчининг кичик вақт бирлигини кенг кўламли бадиий даврга айлантира олганлиги, миллий маконга хос мазмуний мундарижа глобал бадиий маконга хос мазмун ифода етганлиги “Боқий дарбадар” романи мисолида асосланган;
бадиий асар архитектоникасида ҳар бир композицион унсур йахлит системанинг бир қисми сифатида муҳим бадиий-естетик вазифа бажариши бадиий замон ва унинг шакллари нуқтайи назаридан аниқланиш орқали йозувчи романларига хос бўлган намоз вақтлари орқали кун қисмларини ифодалаш, тонг, шом, тун, тақвимий хронотопларига юкланган бадиий-естетик функсийалар очиб берилган;
ижодкор романларида йўл, сўқмоқ топослари бадиий шартлилик асосида замон ва макон тасвирини ўзгартириш, воқеликларни бир-бирига боғлаш, турли даврлар ва маконларни муаллиф ғойавий-бадиий нийатига кўра талқин етишда, воқеликлар ривожини фалсафий-мажозий тасвирлашда, кўзланган поетик мақсадга еришишда муҳим компонент сифатида хизмат қилганлиги далилланган;
ғойавий-фалсафий мушоҳадалар тасвирида адабий қаҳрамон ва муаллиф –  инсон хронотоп функсийасини бажарганлиги, ботиний хронотоп йаратишнинг ҳудудий-географик, тақвимий хронотоп каби умумлашма шакллари, минбар, йўл, денгиз, қишлоқ, шаҳар, тоғ, ғор хронотоп яратиш усулларини юзага келишига омил бўлганлиги  исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Исажон Султон романларида хронотоп” мавзуси тадқиқ етилиши ва илмий назарий натижалардан:
Исажон Султон романлари композицийасида вақт ва макон бадиий шартлилик асосида нисбийлик касб етганлиги, йозувчининг кичик вақт бирлигини кенг кўламли бадиий даврга айлантира олганлиги, миллий маконга хос мазмуний мундарижа глобал бадиий маконга хос мазмун ифода етганлиги ҳақидаги хулосалардан ФА-Ф1-005 “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабийотшунослиги тарихини тадқиқ етиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Фанлар Академияси  Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти 2023-йил 26-декабрдаги 503/3-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида амалга оширилган ўқув семинарлар материаллари назарий-бадиий жиҳатдан бойиган;
хронотопнинг бадиий асарлар таҳлилидаги ўрни, ижодкор “мен”ининг қаҳрамон “мен”ида акс етиши, ижодкор замонига хос бўлган муаммо, фан ва технологийалар ютуқларининг бадиий асарда ифодаланиши билан белгиланди. Мустақиллик даври ўзбек насрида “ўзлигини излаган қаҳрамонлар”нинг қисматга муносабатидаги индивидуаллик естетик идеал сифатида тасвирланган Озод образини йаратишда услубий реминиссенсийа хосланишлари мавжуд. Озод образи талқинида илгари сурилган ғойаларнинг жадидлар илгари сурган ғойаларга мувофиқ еканлигига доир назарий хулосалардан ФА-Ф1-005 “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабийотшунослиги тарихини тадқиқ етиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Фанлар Академияси  Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти 2023-йил 26-декабрдаги 503/3-сон маълумотномаси).Натижада хронотоп, романчилик, ҳозирги адабий жарайонда мавзу ва ғойа таҳлилига доир фикр-мулоҳазалар дарслик материалларини илмий жиҳатдан бойишига хизмат қилган;
бадиий асар архитектоникасида ҳар бир композицион унсур йахлит системанинг бир қисми сифатида муҳим бадиий-естетик вазифа бажариши бадиий замон ва унинг шакллари нуқтайи назаридан аниқланиш орқали йозувчи романларига хос бўлган намоз вақтлари орқали кун қисмларини ифодалаш, тонг, шом, тун, тақвимий хронотопларига юкланган бадиий-естетик функсийалар бўйича хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Йошлар агентлигининг Фарғона вилойати бошқармасининг маълумотномаси орқали ёш авлодни тарбиялаш, ёшларда мутолаа маданиятини, ижодкорлик қобилийатини ўстириш, ижодкорликни қўллаб қувватлаш, рағбатлантириш, адабий-естетик тафаккурини такомиллаштириш чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари учун маърузалар тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Йошлар агентлигининг 2023-йил 15-апрелдаги 02.22//218-сон маълумотномаси). Натижада чора-тадбирлар режаси ва тарғиботи маърузалари илмий асослар, ёшлар руҳиятига хос эстетик таъсирли ва самарадор таҳлилий материаллар билан бойитилган;
ижодкор романларида йўл, сўқмоқ топослари  бадиий шартлилик асосида замон ва макон тасвирини ўзгартириш, воқеликларни бир-бирига боғлаш, турли даврлар ва маконларни муаллиф ғойавий-бадиий нийатига кўра талқин етишда, воқеликлар ривожини фалсафий-мажозий тасвирлашда, кўзланган поетик мақсадга еришишда муҳим компонент сифатида хизмат қилганлиги хусусидаги фикрлардан 2018-2023–йилларда Фарғона вилойат телерадиокомпанийасининг “Очиқ мулоқот”, “Адабий муҳит”, “Маънавийат – қалб кўзгуси” кўрсатувларини таййорлашда фойдаланилган (Фарғона вилояти телерадиокомпаниясининг 2023-йил 14-августдаги 02-12/163-сон маълумотномаси). Натижада мазкур кўрсатув ва ешиттиришлар маънавий-маърифий ҳамда бадиий жиҳатдан бойиган, халқчиллиги ортган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish