Sayt test rejimida ishlamoqda

Мухаммадова Махбуба Мўминовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумот
    Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ҳасанхожа Нисорий тазкирасида икки сулолага мансуб ижодкорлар талқини”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Fil3346.
Илмий раҳбар: Ҳайитов Шавкат Аҳмадович, филология фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар), ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/04.06.2021.Fil.72.09.
Расмий оппонентлар: Сулаймонов Исроилжон Исомиддинович, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Жабборов Нурбой Абдулҳакимович, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ҳасанхожа Нисорий тазкирасида кенг тасвир этилган шайбоний ҳамда бобурий ижодкорлар шеърияти ва шахсиятини сулолавий тарзда очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ҳасанхожа Нисорий тазкирасидан кенг ўрин берилган бобурий ва шайбоний ижодкорлар қаламига мансуб назм намуналари яхлит тарзда ғоявий-бадиий жиҳатдан очиб берилиб, бобурий ҳамда шайбонийлар сулоласига мансуб шоирларнинг воқеликка ўз тафаккури, ўз нуқтайи назари билан қарашга қодир ижодкор эканликлари исботланган;
бобурий ҳамда шайбоний ижодкорларнинг поетик тажрибалари буюк мутафаккир Алишер Навоий ва Шарқ адабиётининг бошқа истеъдодли вакиллари асарларига уйғун тарзда очиб берилиб, уларнинг мавзу, ғоя, мазмун, бадиий образ поетикаси нуқтайи назаридан ўзига хосликлари аниқланган;
 “Музаккири аҳбоб” муаллифи ҳамда шайбоний ва бобурийлар билан нақшбандия тариқати арбоблари ўртасида кечган инсоний, ижодий муносабатлар тазкира маълумотлари асосида далилланган;
 “Маҳбубул-қулуб”да “Шайх Шоҳ Зиёратгоҳий” номи билан танилган, аммо шахси тўла ойдинлашмаган шайхнинг “Музаккири аҳбоб” даги “Мавлоно Калон Зиёратгоҳий” номлари билан зикр қилинганлиги, унинг ХИВ асрнинг охирги чораги ва ХВ асрнинг биринчи ярмида Хуросон пойтахти Ҳиротда яшаганлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бобурий ва шайбоний ижодкорлар шеърияти ҳамда шахсиятига хос хусусиятлар, уларнинг поетик маҳорати қирралари бўйича эришилган илмий натижалардан:
Ҳасанхожа Нисорий тазкирасидан кенг ўрин берилган бобурий ва шайбоний ижодкорлар қаламига мансуб назм намуналари яхлит тарзда ғоявий-бадиий таҳлил қилиниб, бобурий ҳамда шайбонийлар сулоласига мансуб шоирларнинг воқеликка ўз тафаккури, ўз нуқтайи назари билан қарашга қодир ижодкор таҳлилларидан ОТ-Ф 1– 030 рақамли “Ўзбек адабиёти тарихи” кўп жилдлик монографияни (7жилд) чоп этиш” (2017-2020 йй.) мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 13-апрелдаги 01/10-735-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳа мумтоз адабий анъаналар тадрижи тамойилларига доир янги илмий- назарий маълумотлар билан бойитилган;
    бобурий ҳамда шайбоний ижодкорларнинг поетик тажрибалари буюк мутафаккир Алишер Навоий ва Шарқ адабиётининг бошқа истеъдодли вакиллари асарларига уйғун татбиқ этилиб, уларнинг мавзу, ғоя, мазмун, бадиий образ поетикаси нуқтайи назаридан ўзига хосликларига доир илмий хулосалардан “ПЗ-20170926459 рақамли “Навоийшунослик тарихи” (ХХ – ХХИ асрлар)” (2018-2020 йй.) мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 13-апрелдаги 01/10-735-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг тазкира жанридаги маълумотларни муҳим илмий-назарий хулосаларга келиш имконияти кенгайган;
 “Музаккири аҳбоб” муаллифи ҳамда шайбоний ва бобурийлар билан нақшбандия тариқати арбоблари ўртасида кечган инсоний, ижодий муносабатлар тазкира маълумотлари асосида илмий-назарий хулосалардан Бухоро вилоят телерадио компаниясининг “Ассалом, Бухоро”,“Асрларнинг асраганлари”, “Нажот билимда” телекўрсатув ва радиоешиттиришларни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг 2023-йил 11-апрелдаги 3-26-сон маълумотномаси). Натижада телетомошабинларнинг китобхонликка қизиқишини оширишга, уларнинг ўзбек мумтоз адабиёти тарихи, хусусан, Бухоро адабий муҳити билан мукаммал танишишига эришилган;
Маҳбубул-қулуб”да “Шайх Шоҳ Зиёратгоҳий” номи билан танилган, аммо шахси тўла ойдинлашмаган шайхнинг “Музаккири аҳбоб” даги “Мавлоно Калон Зиёратгоҳий” номлари билан зикр қилинганлиги, унинг ХИВ асрнинг охирги чораги ва ХВ асрнинг биринчи ярмида Хуросон пойтахти Ҳиротда яшаганлиги, у ҳақидаги фикр-мулоҳазалар қиёсий-типологик таҳлил ҳақидаги хулосалардан Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси Бухоро вилояти бўлими ҳузуридаги  “Нилуфар” адабий тўгараги, шунингдек, вилоят, шаҳар ва туманларда фаолият кўрсатаётган  тўгарак машғулотларида, мумтоз адабиёт тарихини ўрганиш ва тарғиб этишга бағишланган тадбирларда фойдаланилган (Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси Бухоро вилоят бўлимининг 2023-йил 11-апрелдаги 19-сон маълумотномаси). Натижада адабиётимиз тарихига оид адабий манбалар янгича илмий талқинларда  тўгарак аъзоларига тақдим этилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish