Sayt test rejimida ishlamoqda

Зокиров Бехзоджон Илхомжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“ХИХ аср рус ва хориж сайёҳларининг “Сафарнома” туркумидаги асарларида Ўрта Осиёга оид этнотопонимлар”, 07.00.08 – Тарихшунослик, манбашунослик ва тарихий тадқиқот усуллари” (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Tar939.
Илмий раҳбар: Дониёров Алишер Худайбердиевич, тарих фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик университети, DSc.03/30.12.2019.Fil/Tar.21.01.
Расмий оппонентлар: Бўриев Омонулло, тарих фанлари доктори, етакчи илмий ходим; Худойберганов Равшан Туробович, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ХИХ асрда Ўрта Осиёга келган рус ва хориж сайёҳларининг асарларига мурожаат этиш орқали ўзбек хонликлари этнотопонимларининг тарихий манба сифатидаги моҳиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ХИХ аср рус ва хориж сайёҳларининг “Сафарномалари”, маҳаллий манбалар ҳамда хариталари асосида ҳудуднинг этник таркиби, географияси, шаҳар ва қишлоқлари, уларнинг иқтисодий-ижтимоий ва ҳарбий ҳолатига доир маʼлумотлар, аввалига умумий маʼлумотларни тўплаш ва хариталаштириш, сўнгра ҳарбий ҳаракатлар ва кейинчалик хом ашё базасига айлантириш учун мослиги, ХИХ аср охирида эса минтақа бошқарувини тўлиқ қўлга олиш мақсадида амалга оширилгани далилланган;
Ўрта Осиё топонимикаси ва этнотопонимикасига оид тадқиқотлар ХХ асрнинг иккинчи ярмидан жадаллашганлиги, ХХ асрларнинг 60-йиллари география ва топонимика фан соҳаларининг асослари, назарияси ва методологиясининг шаклланиш даври бўлганлиги, маҳаллий тадқиқотчилар – Т.Нафасов, З.Дўсимов, Ш.Қодирова, Ж.Латипов ҳамда Н.Охуновлар жой номларини таснифлашнинг минтақага хос хусусиятларини очиб бериши натижасида ўзбек халқининг шаклланишида муҳим рол ўйнаганлиги очиб берилган;
“Сафарномалар”да келтирилган Ўрта Осиё, хусусан, Ўзбекистон ҳудудига оид этнотопонимларнинг аксарияти ижтимоий мажбурият, географик номларнинг позитивлик, географик номларнинг нисбий негативлик, семантик мувофиқлик, топонимик ворислик, параллеллик ва қаторлар тамойиллари асосида шаклланганлиги асосланган;
аниқланган этнотопонимлар этногидроним (Мингариқ), этноороним (Қураматоғ), этноойконим (Қўнғирот); шунингдек, тотемистик (Баҳрин), тамға ва махсус белгилар (Қонжиғали), сон ҳамда миқдор (Қирқ), ранг-тус (Оқ манғит), ижтимоий ҳолат ҳамда мавқеи (Беватан), машғулот ва касб-кор (Пичоқчи), географик жойлашув (Кўлоби), киши исмлари (Алиели) каби турли ижтимоий-иқтисодий ҳамда маданий таʼсир натижасида шаклланганлиги очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ХИХ асрда Ўрта Осиёга келган рус ва хориж сайёҳларининг асарларидаги этнотопонимларни ўрганиш натижасида олинган илмий таҳлиллар ва назарий хулосалар асосида:
ХИХ аср рус ва хориж саййоҳларининг “Сафарномалари”, маҳаллий манбалар ҳамда хариталарни ўрганилиши натижасида ҳудуднинг этник таркиби, географийаси, шаҳар ва қишлоқлари, уларнинг иқтисодий-ижтимоий ва ҳарбий ҳолатига доир маʼлумотлар, аввалига умумий маʼлумотларни тўплаш ва хариталаштириш, сўнгра ҳарбий ҳаракатлар ва кейинчалик хом ашйо базасига айлантириш учун мослиги, ХИХ аср охирида эса минтақа бошқарувини тўлиқ қўлга олиш мақсадида амалга оширилганини далиллашга доир тавсийалар “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Этно” кўрсатувини таййорлашда фойдаланилган (Ўзбекистон телерадиоканали давлат муассасасининг 2023-йилнинг 27-июнидаги 02-30-1022-сон маʼлумотномаси). Тадқиқот натижаларининг жорий этилиши телетомошабинларда ХИХ аср рус ва хориж саййоҳлари “Сафарнома”ларининг манбашунослик аҳамийатига доир тасаввурларини кенгайтиришга хизмат қилган;
кўрсатилган давр ва манбалардаги Ўрта Осийо, хусусан, Ўзбекистон ҳудудида аниқланган этнотопонимларнинг аксарийати ижтимоий мажбурийат, географик номларнинг позитивлик, географик номларнинг нисбий негативлик, семантик мувофиқлик, топонимик ворисийлик, параллеллик ва қаторлар тамойиллари асосида шаклланганини асослашга доир тавсийалар Халқаро “Олтин мерос” хайрийа жамоат фонди томонидан тарғибот материаллари таййорлашда, зийоратгоҳ ва қадамжолар, миллий ва номоддий меросимиз тарихини тарғиб этишда фойдаланилган (Халқаро “Олтин мерос” хайрийа жамоат фондининг 2023-йилнинг 27-июнидаги 01-37-27/06-23-сон маʼлумотномаси). Натижада ўзбек халқининг миллий қадрийатлари ва номоддий меросининг бир қисми ҳисобланадиган жой номларини этнографик, манбашунослик, тарихий адабийотлар орқали чуқур ўрганиш ҳамда уларни асраб авайлашга замин ҳозирлаган;  
ХИХ аср рус ва хориж саййоҳларининг “Сафарнома” туркумидаги асарларида учрайдиган Ўрта Осийога оид этнотопонимларнинг таҳлили шуни кўрсатдики, Ўрта Осийо топонимикаси ва этнотопонимикасига оид тадқиқотлар ХХ асрнинг иккинчи йармидан жадаллашгани, ХХ асрларнинг 60-йиллари географийа ва топонимика фан соҳаларининг асослари, назарийаси ва методологийасининг шаклланиши даври бўлгани, маҳаллий тадқиқотчилар: Т.Нафасов, З.Дўсимов, Ш.Қодирова, Ж.Латипов, Н.Охуновлар жой номларини таснифлашнинг минтақага хос хусусийатларини очиб бериши натижасида ўзбек халқининг шаклланишида муҳим рол ўйнаган компонентларни илмий ўрганиш йанада чуқурлашганини аниқлашга оид тавсийалар Республика Маʼнавийат ва маʼрифат марказининг 2023-йил учун тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Республика маʼнавийат ва маʼрифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маʼнавий тадқиқотлар институтининг 2023-йилнинг 19-июнидаги 19-06/231-сон далолатномаси). Натижаларининг жорий этилиши жой номларига доир билимларни йанада ривожлантиришда, эгалланган билимларни йош авлодга ворисийлик асосида ўргатилишига хизмат қилган;
рус ва хориж саййоҳларининг асарларидаги Ўрта Осийо, хусусан, Ўзбекистон ҳудудига оид этнотопонимлар этногидроним (Мингариқ), этноороним (Қураматоғ), этноойконим (Қўнғирот); шунингдек, тотемизм (Баҳрин), тамға ва махсус белгилар (Қонжиғали), сон ва миқдор (Қирқ), ранг-тус (Оқ манғит), ижтимоий ҳолат ва мавқе (Беватан), машғулот ва касб-кор (Пичоқчи), географик жойлашув (Кўлоби), киши исмлари (Алиели) каби турли ижтимоий-иқтисодий ва маданий таʼсир натижасида шаклланганлигига оид тавсийалар Ўзбекистон Республикаси Маданийат ва туризм вазирлиги ҳузуридаги миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг конференсийа, семинар, давра суҳбатлари, шунингдек, маданий-маʼрифий соҳалардаги тадбирларини ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданийат ва туризм вазирлиги ҳузуридаги миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг 2023-йилнинг 4-июлидаги 14-07-785-сон маʼлумотномаси). Тадқиқот натижаларининг жорий этилиши умуминсоний номоддий мероснинг ажралмас қисми ҳисобланган топонимлардан йош авлодни қадрийатларга содиқлик, миллат ва элатлар ўртасида ўзаро ҳурмат, дўстлик, толерантлик руҳида тарбийалашда  муҳим аҳамийат касб этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish