Sayt test rejimida ishlamoqda

Хуррамов Хайитмурод Бобоқул ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Окс сивилизацияси тарихшунослиги (Германия олимлари тадқиқотлари мисолида)”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи, 07.00.08 — Тарихшунослик, манбашунослик ва тарихий тадқиқот усуллари (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Tar1050.
Илмий раҳбар: Шайдуллаев Шапулат Базарович, тарих фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Tar.78.02.
Расмий оппонентлар: Эргашев Бахтияр Эргашевич, тарих фанлари доктори, профессор; Эшов Баходир Жўраевич, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади Германия археологиясида немис олимларининг Марказий Осиёнинг жанубий ҳудудларида жойлашган бронза даври ёдгорликларида олиб борган тадқиқот якунларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг  илмий янгилиги:
Германиялик М.Тойфер томонидан таклиф этилган Сополли маданиятининг хронологияси йетарлича илмий асосланмаганлиги, бу борада Э.Ленанинг хронологик кетма-кетлиги ишончли далиллар асосида очиб берилганлиги, Жарқўтон ва Гонур ёдгорликлари моддий маданияти мисолида аҳолининг Қадимги Шарқнинг юксак даражада ривожланган маданият марказлари билан яқиндан маданий алоқада бўлганлиги аниқланган;
бронза даврида Марказий Осиё ва Эрон платосида юксак моддий маданиятга асосланган трансмаданий тизим вужудга келганлиги муҳрларда тасвирланган маъбудаларда ўз аксини топганлиги, Яқин Шарқ диний мотивлари, худо ва маъбудаларининг деярли ўзгаришларга учрамасдан Эрон орқали Окс сивилизациясига кириб келганлиги глиптикага оид материаллар асосида далилланган;
немис олимлари илгари сураётган “Зарафшон қалай рудалари Жанубий Эрон ёки Месопотамия металлсозлари учун асосий руда манбаи эмас” деган ғоя танқид қилиниб, Бақтрия – Марғиёна аҳолиси Зарафшон қалайи рудаларини Яқин Шарққа йетказиб берадиган, руда савдосини юритган асосий халқ эканлиги аниқланган;
Окс сивилизацияси инқирозига на иқлим омиллари ва на даштлик Андронова босқини омилларини асос қилиб кўрсатиб бўлмаслиги ҳамда сивилизациянинг якуний даврида юз берган ижтимоий ҳолатга асосланиб, инқирозга ички иерархик йемирилиш сабаб бўлганлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Окс сивилизацияси тарихшунослиги (Германия олимлари тадқиқотлари мисолида) мавзуси бўйича олиб борилган тадқиқот иши асосида:
Германиялик М.Тойфер томонидан таклиф этилган Сополли маданиятининг хронологияси йетарлича илмий асосланмаганлиги, бу борада Э.Ленанинг хронологик кетма-кетлиги ишончли далиллар асосида очиб берилганлиги, Жарқўтон ва Гонур ёдгорликлари моддий маданияти мисолида аҳолининг Қадимги Шарқнинг юксак даражада ривожланган маданият марказлари билан яқиндан маданий алоқада бўлганлиги аниқланганлиги ҳамда бронза даврида Марказий Осиё ва Эрон платосида юксак моддий маданиятга асосланган трансмаданий тизим вужудга келганлиги муҳрларда тасвирланган маъбудаларда ўз аксини топганлиги, Яқин Шарқ диний мотивлари, худо ва маъбудаларининг деярли ўзгаришларга учрамасдан Эрон орқали Окс сивилизациясига кириб келганлиги глиптикага оид материаллар асосида далилланганлигига оид таклифлар Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2022 йил 23 декабрдаги 01-32-2131-сон маълумотномаси). Натижада телекўрсатувлар учун тайёрланган материаллар кенг жамоатчилик ўртасида Марказий Осиёнинг Сополли, Дашли, Намозгоҳ ва Бишкент – Вахш маданиятларини бирлаштирувчи Окс сивилизациясининг шаклланишида миграциянинг ўрни, тараққиёт босқичлари ҳамда инқирозга юз тутиши сабабларини кенгроқ тушунишга асос бўлган;
немис олимлари илгари сураётган “Зарафшон қалай рудалари Жанубий Эрон ёки Месопотамия металлсозлари учун асосий руда манбаи эмас” деган ғоя танқид қилиниб, Бақтрия – Марғиёна аҳолиси Зарафшон қалайи рудаларини Яқин Шарққа йетказиб берадиган, руда савдосини юритган асосий халқ эканлиги аниқланганлиги ҳамда Окс сивилизацияси инқирозига на иқлим омиллари ва на даштлик Андронова босқини омилларини асос қилиб кўрсатиб бўлмаслиги ҳамда сивилизациянинг якуний даврида юз берган ижтимоий ҳолатга асосланиб, инқирозга ички иерархик йемирилиш сабаб бўлганлиги далилланганлиги юзасидан изланишлар натижалари билан боғлиқ илмий янгиликлар ва маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2023 йил 20 апрелдаги 01-10/1254-сон маълумотномаси). Бу эса, мамлакатимиз аҳолиси, хусусан, ёшлар онгида бронза даврида мавжуд бўлган Окс сивилизациясининг илк даврида аҳоли қурғоқчиликка дуч келганлигини, сўнгги босқичларда эса нисбатан барқарор иқлим даври бўлганлиги, сивилизация инқирозига ички иерархик йемирилиш сабаб бўлганлиги хусусида илмий дунёқараш шаклланишига асос бўлган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish