Sayt test rejimida ishlamoqda

Тошалиев Қаҳрамон Бобоёровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўрта Осиё даҳмалари (Шимолий Бақтрия мисолида)”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи, 07.00.06 – Археология (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Tar434.
Илмий раҳбар: Шайдуллаев Шапулат Базарович, тарих фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Tar.78.02.
Расмий оппонентлар: Исъҳоқов Мирсодиқ Мирсултонович, тарих фанлари доктори, профессор; Сулаймонов Рустам Ҳамидович, тарих фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўрта Осиё хусусан Шимолий Бақтриянинг археологик ёдгорликлари сирасига кирувчи даҳмалар ва уларнинг таснифини, моддий топилмалари типологиясини фанга киритиш, моддий манбалар асосида Сополли маданиятида майитларни бой ашёлар билан қабрларга қўйиш анʼанасини йўқ бўлиб кетиши ва Қадимги Бақтрияда илк зардуштийликнинг вужудга келиши билан боғлиқ масалаларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг  илмий янгилиги:
Ўзбекистон тарихида илк темир давридан бошлаб Бақтрия ва унга туташ ҳудудларда Зардуштийлик дини ҳукмрон динга айланганлиги, майитларни моддий ашёлар билан кўмиш одатига барҳам берилиши ёзма (Авесто, Ригведа, паҳлавий, араб ва форс тили) манбалар ва археологик (ката, даҳма ва наус) ёдгорликлар асосида далилланган;
Шимолий Бақтриянинг Кўҳитанг тоғ олди ҳудуди (Зарабоғ, Қорабоғ, Кайрит, Кампиртепа, Ғуржак, Лайлаган) да олиб борилган археологик тадқиқотлар натижасида аниқланган даҳмаларнинг тузилиши ва қурилиш услубларини ўрганиш натижасида уларнинг илк зардуштийликка оидлиги аниқланган;
Кўҳитангтоғ тоғ олди ҳудудидаги даҳмаларда олиб борилган археологик қазишмалар орқали уларнинг тошдан терилганлиги, турли (доира, овал, капгир) шаклларда эга эканлиги, тош қатлам остида қабрларнинг учрамаслигини аниқлаш натижасида зардуштийликда даҳма – ер устида ишланган ва майитлар этидан тоза бўладиган жой эканлиги исботланган;
Кўҳитангтоғ тоғ олди ҳудуди Кайрит қишлоғида аниқланган 3-рақамли даҳма иншоотида олиб борилган қазишмалар натижасида қўлга киритилган кўк рангли маъданлар зардуштийлик ва этнографик манбалардаги маълумотлар асосида уларнинг ушбу давр дафн маросимларида кенг қўлланилганлиги, шунингдек, кейинги кўк ранг мотам тимсоли илдизи илк зардуштийликка бориб тақалиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўрта Осиё даҳмалари (Шимолий Бақтрия мисолида) мавзуси бўйича олиб борилган тадқиқотлар асосида:
Шимолий Бақтриянинг Кўҳитангтоғ тоғ олди ҳудуди (Зарабоғ, Қорабоғ, Кайрит, Кампиртепа, Ғуржак, Лайлаган) да олиб борилган археологик тадқиқотлар натижасида аниқланган даҳмаларнинг тузилиши ва қурилиш услубларини ўрганиш орқали уларнинг илк зардуштийликка оидлиги аниқланганлиги тўғрисидаги маълумотлар “Ўзбекистон тарихи” телеканали “Ибтидо” кўрсатувининг “Зардуштийлик дини тарихидан” мавзусидаги кўрсатувни тайёрлашда фойдаланилди. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” ДУК нинг 2021-йил 22-февралдаги 01-32-415-сон маълумотномаси). Натижада томошабинларда зардуштийлик дини дафн маросимлари ҳақида илмий билим ҳосил қилинган;
Кўҳитангтоғ тоғ олди ҳудуди Кайрит қишлоғида аниқланган 3-рақамли даҳма иншоотида олиб борилган қазишмалар натижасида қўлга киритилган кўк рангли маъданлар зардуштийлик ва этнографик манбалардаги маълумотлар асосида уларнинг ушбу давр дафн маросимларида кенг қўлланилганлиги, шунингдек, кейинги кўк ранг мотам тимсоли илдизи илк зардуштийликка бориб тақалиши ҳақидаги маълумотлар “Ўзбекистон тарихи” телеканали “Ибтидо” кўрсатуви “Маросимларнинг шаклланиш тарихидан” мавзуси ссенарийсини тайёрланишда фойдаланилди (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” ДУК нинг 2022-йил 23-декабрдаги 01-32-2130-сон маълумотномаси). Натижада зардуштийлик дини дафн маросимлари эволюсияси, шунингдек, унинг моддий маданиятда акс этиш бўйича илмий-оммабоп кўрсатув тайёрланган;
Кўҳитангтоғ тоғ олди ҳудудидаги даҳмаларда олиб борилган археологик қазишмалар орқали уларнинг тошдан терилганлиги, турли (доира, овал, капгир) шаклларда эга эканлиги, тош қатлам остида қабрларнинг учрамаслигини аниқлаш натижасида зардуштийликда даҳма – ер устида ишланган ва майитлар этидан тоза бўладиган жой эканлиги исботланганлиги ҳақидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги Сурхондарё вилояти Маданий мерос бошқармаси томонидан янги маданий меросларни хатловдан ўтказиш, уларни паспортлаштириш ва ҳужжатлаштиришда фойдаланилган (Маданий мерос агентлигининг 2022-йил 7-декабрдаги 01-12/4188-сон маълумотномаси). Натижада ушбу ёдгорликлар туризм маршрутига киритиш учун хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish