Sayt test rejimida ishlamoqda

Тўйчиев Олимжон Алижонович
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Енгил  автомобил юритмасини тюнингли гибридлаштириш методологияси”, 05.08.06 – “Ғилдиракли ва гусеницали машиналар ва уларни ишлатиш” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.DSc/Т687
Илмий маслаҳатчи: Муҳитдинов Акмал Анварович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги DSc.15/31.08.2022.Т.73.03 рақамли илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Қодиров Сарвар Муқаддирович, техника фанлари доктори, профессор; Саломов Ўктам Раҳимович, техника фанлари доктори, профессор; Гианфранcо Риззо, DSc, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон машинасозлик институти.
Диссертация йўналиши. Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади иккиламчи бозор автомобилининг ёнилғи самарадорлиги ва экологик хавфсизлигини ошириш учун гибридизация параметрлари ва бошқарув режимларини танлашнинг илмий асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
автомобилнинг тортиш-тезлик ва энерго-экологик кўрсаткичлари тюнинг гибрид юритмасидан фойдаланиш орқали такомиллаштирилган;
мавжуд автомобил юритмасини тюнинг гибрид юритмаси билан ўзаро мувофиқлаштирувчи бошқарув қонуниятларини танлаш услуби ишлаб чиқилган;
юқори ёнилғи самарадорликка эришиш учун автомобил гибрид юритмаси компонентлари қувват кўрсаткичларини танлаш орқали юритма параметрларини танлаш услуби ишлаб чиқилган;
автомобил тюнинг П5 кофигурацияли гибрид юритмаси параметрлари ва бошқарув қонуниятлари юритма энергия самарадорлигини баҳолаш ҳисоб дастури ёрдамида такомиллаштирилган;
тюнинг гибрид юритмали автомобил ҳисоб дастури ишончлилиги, уни автомобил ва юритма қисмларининг динамометрик стенд натижалари билан қиёслаш орқали асосланган;
мавжуд автомобил юритмасини П5 гибрид юритмасига айлантиришнинг техник-иқтисодий самарадорлигини юритма параметрларини танлаш орқали ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. иккиламчи бозор автомобилининг ёнилғи самарадорлиги ва экологик хавфсизлигини ошириш учун гибридизация параметрлари ва бошқарув режимларини танлашнинг илмий асосларини ишлаб чиқишда олинган натижаларга асосида:
«Ўзавтосаноат» АЖ тизимида мавжуд автомобил юритмасини тюнинг гибрид юритмаси билан ўзаро мувофиқлаштирувчи бошқарув қонуниятларини танлаш услуби, юқори ёнилғи самарадорликка эришиш учун автомобил гибрид юритмаси компонентлари қувват кўрсаткичларини танлаш орқали юритма параметрларини танлаш услуби, автомобил тюнинг П5 кофигурацияли гибрид юритмаси параметрлари ва бошқарув қонуниятлари юритма энергия самарадорлигини баҳолаш ҳисоб дастури («Ўзавтосаноат» АЖ 18-октябр 2023 йилдаги №19/04-25-1586 маълумотномаси) жорий этилди. Натижада, янги фойдаланишдаги автомобиллар моделларини лойиҳалаш ёки танлашда уларнинг конструктив параметрлари ва бошқарув режимларини танлаш, бу автомобил энергия самарадорлигини баҳолаш ва муайян ҳаракат шароитларида ёнилғи сарфини аниқлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish