Sayt test rejimida ishlamoqda

Бозорова Ирина Жуманазаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Cовершенствование системы учёта товарно-материальных ценностей в условиях цифровой трансформации», 08.00.08 - «Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит» ва 08.00.14- «Иқтисодиётда ахборот тизимлари ва технологиялари».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:
Илмий раҳбар: техника фанлари номзоди, доцент Тсйрелчук Игор Николаевич.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01. Расмий оппонентлар: Хамдамов Уткир Рахматуллаевич,  техника фанлари доктори, профессор; Ахмеджанов Каримжон Бакиджанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертатсия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга мослик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: рақамли трансформасия шароитида товар-моддий қийматликларни ҳисобини такомиллаштириш бўйича таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
асосий воситалар (қурилмалар, компютер жихозлари ва бошқалар)ни тугатилиши муносабати билан ҳисобдан чиқарилиши натижасида қабул қилинадиган қимматбахо металлар бўлаклари ва чиқиндилари ҳисобини юритиш учун 1000– “Материалларни ҳисобга олувчи счётлар” синтетик счёти таркибида алоҳида 1091– “Қимматбахо металлар бўлган парчалар ва чиқиндилар” ишчи счётини киритиш таклиф этилган;
товар-моддий бойликлар қийматининг қадрсизланишини ҳисобга олиш учун алоҳида 1910– “Моддий бойликларнинг қадрсизланиши бўйича резерв” ишчи счетини киритиш асосида ҳисоб сиёсати такомиллаштирилган;
товар-моддий қийматликлар турига кўра, агар реализасия қилишнинг соф қиймати уларнинг таннархидан паст бўлса, ҳисобда реализасия қилишнинг соф қиймати бўйича акс эттириш таклиф этилган ҳолда омбор ҳисобини юритиш (WМС) платформасида улар учун алоҳида дастур иловаси ишлаб чиқилган;
фойдаланишга топширилаётган инвентар ва маиший техника қиймати бир бирликнинг (комплект) қиймати харид қилиш пайтида базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ортиқ ҳолларда узоқ муддатга кечиктирилган харажатлар таркибида акс эттириш таклиф этилган ҳолда улар учун (1С:Корхона) платформасида алоҳида дастур иловаси ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рақамли трансформасия шароитида товар-моддий бойликларни ҳисобга олиш тизимини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
асосий воситалар (қурилмалар, компютер жихозлари ва бошқалар)ни тугатилиши муносабати билан ҳисобдан чиқарилиши натижасида қабул қилинадиган қимматбахо металлар бўлаклари ва чиқиндилари ҳисобини юритиш учун 1000 – “Материалларни ҳисобга олувчи счётлар” синтетик счёти таркибида алоҳида 1091– “Қимматбахо металлар бўлган парчалар ва чиқиндилар” ишчи счётини киритиш таклиф “Ўзбектелеком” АК нинг 2022 йил 27 декабрдаги 465-сон буйруғи билан тасдиқланган “Ҳисоб сиёсати” га киритилган (“Ўзбектелеком” АКнинг 2023 йил 4 августдаги 27-03-18/2557-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни жорий қилиш натижасида телефон, телекоммуникасия қурилмалари, компютер жихозларини тугатилиши муносабати билан ҳисобдан чиқарилиши натижасида қабул қилинадиган қимматбахо метал бўлган парчалар ва чиқиндилар ҳисобини алоҳида юритиш орқали молиявий ҳисоботда товар-моддий захираларга тегишли ахборотларни ишончлилиги ва шаффофлиги таъминлаш имконияти яратилган;
товар-моддий бойликлар қийматининг қадрсизланишини ҳисобга олиш учун алоҳида ишчи счет 1910- “Моддий бойликларнинг қадрсизланиши бўйича резерв” киритиш таклифи “Ўзбектелеком” АК нинг 2022 йил 27 декабрдаги 465-сон буйруғи билан тасдиқланган “Ҳисоб сиёсати” га киритилган (“Ўзбектелеком” АКнинг 2023 йил 4 августдаги 27-03-18/2557-сон маълумотномаси). Натижада товар-моддий қийматликлар ҳисобини молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари талабларига мувофиқлаштириш ва ахборотларни аниқлилиги ва шаффофлигини таъминлаш имконини берган.
товар-моддий қийматликлар турига кўра, агар реализасия қилишнинг соф қиймати уларнинг таннархидан паст бўлса, ҳисобда реализасия қилишнинг соф қиймати бўйича акс эттириш таклиф этилган ҳолда омбор ҳисобини юритиш (WМС) платформасида улар учун алоҳида дастур иловаси бўйича таклифи “Ўзбектелеком” АК таркибидаги филлиаллар ва корхоналарда қўлланилаётган бухгалтерия ҳисобининг ахборот тизими (1C:Корхона)га, шунингдек “Ўзбектелеком” АК нинг 2022 йил 27 декабрдаги 465-сон буйруғи билан тасдиқланган “Ҳисоб сиёсати” га киритилган (“Ўзбектелеком” АКнинг 2023 йил 4 августдаги 27-03-18/2557-сон маълумотномаси). Натижада товар-моддий қийматликлар баҳосини автоматлаштирилган назорат қилувчи тизим яратилиши ҳисобига уларнинг тахлилий ҳисоби такомиллаштирилган;
фойдаланишга топширилаётган инвентар ва маиший техника қиймати бир бирликнинг (комплект) қиймати харид қилиш пайтида базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ортиқ ҳолларда узоқ муддатга кечиктирилган харажатлар таркибида акс эттириш таклиф этилган ҳолда улар учун (1С:Корхона) платформасида алоҳида дастур иловаси бўйича таклифи “Ўзбектелеком” АК таркибидаги филлиаллар ва корхоналарда қўлланилаётган бухгалтерия ҳисобининг ахборот тизими (1C:Корхона)га, шунингдек “Ўзбектелеком” АК нинг 2022 йил 27 декабрдаги 465-сон буйруғи билан тасдиқланган “Ҳисоб сиёсати” га киритилган (“Ўзбектелеком” АКнинг 2023 йил 4 августдаги 27-03-18/2557-сон маълумотномаси). Натижада фойдаланишга берилган инвентар ва хўжалик жиҳозларининг қийматини ишлаб чиқариш харажатларига ўтказишни оптималлаштириш ҳисобига иш ва хизматлар таннархини кескин ошиб кетишини олдини олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish