Sayt test rejimida ishlamoqda

Нурмаматова Қурбоной Чориевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда тарқалган аллергик касалликлар, хавф омиллари ва уларнинг олдини олиш йўлларини такомиллаштириш (Тошкент шаҳри мисолида)», 14.00.36 – Аллергология ва иммунология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Tib1300.
Илмий раҳбар: Зиядуллаев Шухрат Худойбердиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами:  Иммунология ва инсон геномикаси институти, DSc.02/30.12.2019.Tib.50.01.
Расмий оппонентлар: Набиева Умида Пулатджановна, тиббиёт фанлари доктори; Ирсалиева Фатима Хуснутдиновна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Тошкент шаҳри мисолида болаларда тарқалган аллергик касалликлар, хавф омиллари ва уларнинг олдини олиш йўлларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор иммун танқислик хавф омиллари даражасига боғлиқ бўлган аллергик компонентини шаклланиши ва иммун тизимининг ҳар хил ҳужайравий (CD8+, CD16+, CD20+) ва гуморал (IgA,M,G) бўғинларнинг дисрегуляцияси асосланган;
шаҳарнинг экологик жиҳатдан ноқулай ҳудудда (Чилонзор) яшовчи аллергик дерматит, аллергик ринит, бронхиал астма билан хасталанган болалар  қони таркибидаги лейкоцитар ҳужайралар, аллергик жараённинг назоратини таъминловчи иммуноглобулинлар (IgG ва IgA) миқдорининг юқорилиги касалликнинг хавф омили эканлиги  исботланган;
ҳаво таркибидаги  автотранспортдан ажраладиган азот оксиди ва 3,4  бензоперин миқдорининг кескин ортиши натижасида табиий киллер, цитотоксик ҳужайралари ҳамда иммунрегулятор индексининг миқдори камайишининг узоқ муддат сақланиб қолиши оқибатида болаларда касаллик кечишининг сурункали шаклига айланиши ва ногиронликка ўтиш хавфи исботланган;
 болаларда аллергик касалликлар ривожланишида ҳаво таркибининг ўзгариши,  турли хил консервантлар, овқат қўшимчаларининг биргаликдаги таъсири натижасида ҳужайравий ва гуморал иммун бўғинларида юзага келган ўзгаришлар орасида боғлиқлик  исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Тошкент шаҳри мисолида болаларда тарқалган аллергик касалликлар, хавф омиллари ва уларнинг олдини олиш йўлларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: илмий янгиликнинг моҳияти: илк бор иммун танқислик хавф омиллари даражасига боғлиқ бўлган аллергик компонентнинг шаклланиши ва иммун тизимининг турли ҳужайравий (CD8+, CD16+, CD20+) ва гуморал (IgA,M,G) бўғинларнинг дисрегуляцияси асосланган; илмий янгиликнинг аҳамияти: иммунологик текширув ўтказилганда иммун тизимнинг ҳужайравий  ва гуморал иммунологик кўрсаткичларнинг дисрегуляцияси бор болаларда иммун танқислик ва аллергик компоненти шаклланиши муҳим роль ўйнайди; илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: илмий тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент шаҳар Шайхонтохур тумани ва Сергели туманлари тиббиёт бирлашмаси оилавий поликлиникалари амалий фаолиятларига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 30 июндаги 8н-з/216-сон маълумотномаси); илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: шикояти бор болаларда ўз вақтида иммунологик текширув ўтказилиб ва уларда иммун тизимнинг ҳужайравий ва гуморал иммунологик кўрсаткичларнинг дисрегуляцияси аниқланиши, ушбу контингент орасида иммун танқислик ва аллергик компоненти шаклланиши аллергик касалликларни барвақт аниқланишига, шу билан эрта ташҳис қўйилишига ва  самарали даволашга, асоратларини олдини олишга ҳамда беморнинг ҳаёт сифатига ижобий таъсир кўрсатади; илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:   эрта ташхис қўйилиши, ўз вақтида самарали даволаниши асоратларни олдини олишга ва шифохонада ётиш даврини камайиши имконини беради ва шу ҳисобига ҳар бир қисқартирилган кунига давлат томонидан 248 минг сўм маблағни тежаб қолиш имкони бўлади (прейскурантига кўра 1 кунга 225 000 сўм ўрин куни ва 23 000 сўм овқатланиш); ҳулоса: ўз вақтида иммунологик текширув ўтказилиши иммун тизимнинг ҳужайравий  ва гуморал иммунологик кўрсаткичларнинг дисрегуляцияси аниқланишига ва эрта ташхис қўйишига,  самарали даволашга, асоратларини олдини олишга ҳамда беморларнинг ҳаёт сифати деярли яхшилашга имкон беради. 
иккинчи илмий янгилик: илмий янгиликнинг моҳияти:  шаҳарнинг экологик жиҳатдан ноқулай ҳудудида (Чилонзор) яшовчи аллергик дерматит, аллергик ринит, бронхиал астма билан хасталанган болалар  қони таркибидаги лейкоцитар ҳужайралар, аллергик жараённинг назоратини таъминловчи иммуноглобулинлар (IgG ва IgA) миқдорининг юқорилиги касалликнинг хавф омили эканлиги  исботланган; илмий янгиликнинг аҳамияти: болалар  қони таркибида лейкоцитар ҳужайралар, аллергик жараённинг назоратини таъминловчи иммуноглобулинлар (IgG ва IgA) миқдорининг юқорилиги аллергик дерматит, аллергик ринит, бронхиал астма касалликлари ривожланишида муҳим рол ўйнайди; илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: илмий тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент шаҳар Шайхонтохур тумани ва Сергели туманлари тиббиёт бирлашмаси оилавий поликлиникалари амалий фаолиятларига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 30 июндаги 8н-з/216-сон маълумотномаси); илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: аллергик касалликларга мойиллиги бор болалар орасида қон таркибида лейкоцитар ҳужайралар, иммуноглобулинлар (IgG ва IgA) миқдорини аниқланиши аллергик касалликларни барвақт аниқлаш имконини беради ва самарали профилактик ишларни олиб бориш ишларини яхшилайди; илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: болалар орасида аллергик касалликларга олиб келувчи хавф омилларни барвақт аниқланиши ва уни олдини олиши аллергик касалликларни ташҳислашда иммунологик текширувларни қўллаш ва қўшимча текширув усулларини камайтириш ҳисобидан, умумий сарф харажатни (битта беморга 350 000 – 400 000 мингга) камайтириш имкони бўлади; ҳулоса: таклиф қилинаётган қон таҳлили соғлиқни сақлашнинг бирламчи поғонаси амалиётига  жорий қилиниши давлат томонидан ташҳислашга ажратиладиган маблағларини тежаб қолиш  имконини беради.
учинчи илмий янгилик: илмий янгиликнинг моҳияти: ҳаво таркибидаги  автотранспортдан ажраладиган азот оксиди ва 3,4  бензоперин миқдорининг кескин ортиши натижасида табиий киллер, цитотоксик ҳужайралар ҳамда иммунрегулятор индекси миқдори камайишининг узоқ муддат сақланиб қолиши оқибатида болаларда касаллик кечишининг сурункали шаклга ва ногиронликка ўтиш хавфи исботланган; илмий янгиликнинг аҳамияти: ҳаво таркибидаги  автотранспортдан ажраладиган азот оксиди ва 3,4  бензоперин миқдорининг кескин ортиши натижасида табиий киллер, цитотоксик ҳужайралар ҳамда иммунрегулятор индекси миқдори камайишини олдини олиш болаларда аллергик касаллик кечишининг сурункали шаклга ва ногиронликка ўтиш хавфини камайтириши аниқланди;  илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: илмий тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент шаҳар Шайхонтохур тумани ва Сергели туманлари тиббиёт бирлашмаси оилавий поликлиникалари амалий фаолиятларига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 30 июндаги 8н-з/216-сон маълумотномаси); илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: болалар аллергологлари ва юқори технологик ёрдам кўрсатадиган мутахассислар болалар орасида аллергик касалликларни хавф омиларини ҳисобга олган ҳолда таъминланиши беморларни барвақт аниқланиши ва уларга ўз вақтида юқори технологик ихтисослаштирилган даволаш-профилактик ёрдамни кўрсатилишига, асоратлар, ногиронлик сонини камайтиришига, аллергик касалликлар билан хасталанган болалар доимий назоратда бўлишига ва ота-оналарнинг тиббий ёрдам сифатидан мамнун бўлишига олиб келади; илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: аллергик касалликка чалинган болаларга иммунрегулятор индекси миқдорини хисобга олган холда барвақт ихтисослаштирилган тиббий ёрдамни кўрсатиш дастлабки ва кечки асоратларни олдини олиш, стационарда даволаниш кунларни камайтириш ва умумий сарф харажатни (ўртача 1 кунга ўрин куни қисқартирилиши ҳар битта беморга 248 минг сўмга) камайтириш имконини беради; ҳулоса: болалар орасида аллергик касалликларни тарқалиш кўрсаткичларини ҳаво таркибидаги  автотранспортдан ажраладиган азот оксиди ва 3,4  бензоперин миқдорининг кескин ортиши натижасида табиий киллер, цитотоксик ҳужайралар ҳамда иммунрегулятор индекси миқдорини ҳисобга олган ҳолда юқори технологик ихтисослаштирилган даволаш-профилактик ёрдам билан таъминланиши беморларни барвақт аниқланиши, уларга ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилиши, дастлабки ва кечки асоратларни олдини олиш тиббий, ижтимоий ва иқтисодий самарадорликка олиб келади.
туртинчи илмий янгилик: илмий янгиликнинг моҳияти: болаларда аллергик касалликлар ривожланишида ҳаво таркибининг ўзгариши,  турли консервантлар, овқат қўшимчаларининг биргаликдаги таъсири натижасида ҳужайравий ва гуморал иммун бўғинларида юзага келган ўзгаришлар орасида боғлиқлик  исботланган; илмий янгиликнинг аҳамияти: болаларда аллергик касалликлар ривожланишида ҳаво таркибининг ўзгариши,  турли консервантлар, овқат қўшимчалари биргаликда ҳужайравий ва гуморал иммун бўғинларида ўзгаришлар юзага келиши билан изоҳланади; илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: илмий тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент шаҳар Шайхонтохур тумани ва Сергели туманлари тиббиёт бирлашмаси оилавий поликлиникалари амалий фаолиятларига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 30 июндаги 8н-з/216-сон маълумотномаси); илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: аллергик касаликларга олиб келувчи хавф омиллари касалликнинг асосий аломатлари бўйича ота-оналарнинг тиббий саводхонлик даражасини ошириши, шунингдек, оилавий шифокорлар томонидан касалликларни дастлабки босқичда аниқланиши аллергологик касалликларининг асоратларини камайтириш имконини беради; илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: аллергик касаллик барвақт аниқланганда 1та беморнинг шифохонада бўлиш даврининг 2,4 кунга қисқартирилиши ҳисобига 595,2 минг сўм кам маблағ талаб этилади (прейскурантига кўра 1 кунга 225 000 сўм ўрин куни ва 23 000 сўм овқатланиш); ҳулоса: ота-оналарнинг тиббий саводхонлик даражасини ва уларнинг фарзандларининг саломатлигига нисбатан эътиборини, шунингдек, бирламчи тиббий ёрдам шифокорлари томонидан касалликларни дастлабки босқичда аниқлаш даражасини ошириш аллергик касалликларнинг кеч асоратланган  ҳодисалар сонини камайтириш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish