Sayt test rejimida ishlamoqda

Шоев Иззатулло Хусеновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “ХИХ аср охири – ХХ аср бошларида Туркистон генерал-губернаторлигида ҳуқуқий тизим тарихи”, 07.00.01.- Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Tar439.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/27.02.2020.Tar.72.07.
Илмий раҳбар: Махмудова Нигора Баротовна, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Расмий оппонентлар: Ураков Дилшод Жамолиддинович, тарих фанлари доктори (ДСc), доцент; Шукруллаев Юнус Асрорович, тарих фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ХИХ аср охири – ХХ аср бошларида Туркистон генерал-губернаторлигидаги ҳуқуқий тизимини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ХИХ аср охири – ХХ аср бошларида Туркистон генерал-губернаторлиги ҳуқуқий тизимнинг шаклланиши ва ривожланиш жараёнлари, унинг ҳарбий усулларидан империянинг миллий чеккаларини бошқаришнинг фуқаролик усулларига ўтганлиги, Туркистондаги ҳуқуқий тизимнинг моҳияти тарихий жиҳатдан очиб берилган;
Туркистон ўлкасини қўшиб олиниши босқичлари очиб берилиб, асосий эътибор ҳуқуқий тизим шаклланишига қаратилганлиги, ҳарбий ва кейинчалик фуқаролик-маъмурий ҳуқуқий тизимнинг ривожланиш тарихи Марказий Осиёдаги геосиёсий вазият, империянинг ижтимоий-сиёсий ривожланиши, бошқарув тафаккурининг ривожланиши ва ўлкаларни бошқаришга ёндашувларнинг мазмун-моҳияти аниқланган;
Россия маъмурияти бошқарув фаолиятининг натижалари МДҲнинг Осиё қисмидаги муносабатларнинг тарихий асослари ва Туркистонни Россия томонидан қўшиб олиниши ҳақидаги замонавий тушунчалар тарихий жиҳатдан аниқлаштирилган;
Туркистон ўлкаси ҳуқуқий тизим ривожланишининг тарихий илдизлари очиб берилиб, ҳарбий-маъмурий бошқарувнинг фуқаролик-маъмурий бошқарувга айланганлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ХИХ аср охири – ХХ аср бошларида Туркистон генерал-губернаторлигида ҳуқуқий тизимнинг шаклланиши ва ривожланиши мавзуси бўйича олиб борилган тадқиқот натижасида ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
ХИХ аср охири – ХХ аср бошларида Туркистон генерал-губернаторлиги ҳуқуқий тизимнинг шаклланиши ва ривожланиш жараёнлари, унинг ҳарбий усулларидан империянинг миллий чеккаларини бошқаришнинг фуқаролик усулларига ўтганлиги, Туркистондаги ҳуқуқий тизимнинг моҳияти тарихий жиҳатдан очиб берилганлиги ҳамда Туркистон ўлкасини қўшиб олиниши босқичлари очиб берилиб, асосий эътибор ҳуқуқий тизим шаклланишига қаратилганлиги, ҳарбий ва кейинчалик фуқаролик-маъмурий ҳуқуқий тизимнинг ривожланиш тарихи Марказий Осиёдаги геосиёсий вазият, империянинг ижтимоий-сиёсий ривожланиши, бошқарув тафаккурининг ривожланиши ва ўлкаларни бошқаришга ёндашувларнинг мазмун-моҳияти аниқланганлиги юзасидан маълумотлар “Ҳужжатлар” фондини тўлдиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2023 йил 14 мартдаги 02-10/706-сон маълумотномаси). Илмий изланиш натижаларининг қўлланилиши нафақат музей ходимлари, кенг жамоатчиликнинг ҳамда ташриф буюрувчи сайёҳларнинг ўлкамиз тарихига бўлган эътиборини янада ортишига хизмат қилган;
Россия маъмурияти бошқарув фаолиятининг натижалари МДҲнинг Осиё қисмидаги муносабатларнинг тарихий асослари ва Туркистонни Россия томонидан қўшиб олиниши ҳақидаги замонавий тушунчалар тарихий жиҳатдан аниқлаштирилганлиги ҳамда Туркистон ўлкаси ҳуқуқий тизим ривожланишининг тарихий илдизлари очиб берилиб, ҳарбий-маъмурий бошқарувнинг фуқаролик-маъмурий бошқарувга айланганлиги исботланганлиги юзасидан таклифлар Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Марказий Кенгаши тадбирларини ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Марказий Кенгашининг 2023 йил 11 январдаги 04-13/20 – сон маълумотномаси). Бу натижалар ёшларда миллий қадриятларимизга бўлган эътиборни янада кучайтиришга ва уларни бу борадаги билим ва кўникмаларини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish