Sayt test rejimida ishlamoqda

Раджабова Нодира Меҳмоновнанинг
  фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “ХИХ аср охири -  ХХ аср биринчи чорагида Бухорода мусиқа ва қўшиқчилик санъати тарихи”, 07.00.01- Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Tar1039.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/27.02.2020.Tar.72.07.
 Илмий раҳбар:  Ҳайитов Шадмон Ахмадович, тарих фанлари доктори, профессор.
 Расмий оппонентлар: Мўминова Гавҳар Эсановна, тарих фанлари доктори, профессор; Муртазова Саҳодат Бўриевна, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот:  Навоий давлат педагогика институти.
Диссертация  йўналиши: назарий аҳамиятга  молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ХИХ аср охири-ХХ аср биринчи чорагида Бухорода мусиқа ва қўшиқчилик санъатининг тарихий босқичлари, илдизлари, туркум ва йўналишлари ҳолатини очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
 “Бухорча” туркумлар, сарой созандалари дастасининг шаклланиши, ушбу санъат турларида манғит амирлари Амир Абдулаҳадхон ва Саид Олимхонлар ҳомийлик қилганлиги ҳамда бевосита иштирок этганлиги, амир саройи аёлларининг мусиқа ва қўшиқчилик санъати рувожидаги фаол иштироки исботланган;
Бухоро Халқ Совет Республикасида мусиқа таълимига алоҳида эътибор қаратилгани, Абдурауф Фитрат уйида махсус мусиқа мактаби очилгани, ушбу мактабдан машҳур созанда ва қўшиқчилар этишиб чиққанлиги, шунингдек, маориф нозирлигининг мусиқа бўлими фаолияти, мусиқа ва санъат мактаблари, духовой оркестр мактаби фаолият кўрсатганлиги очиб берилган;
Абдурауф Фитрат Бухорода мусиқа ва қўшиқчилик санъати соҳасига катта ҳисса қўшганлиги, айнан унинг ташаббуси билан 1924-йилда “Шашмақом” ноталаштирилганлиги исботланган;
Бухоро мусиқа ва қўшиқчилик санъатининг ўзига хослиги, “Шашмақом”, “Мавригихонлик” кабиларнинг вужудга келишидаги ҳамда шаклланишидаги тарихий босқичлар, такомили билан боғлиқ жараёнлар асослантирилган.
 IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “ХИХ аср охири- ХХ аср биринчи чорагида Бухорода мусиқа ва қўшиқчилик санъати тарихи” мавзусига оид ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида: 
ўзбек миллий қўшиқчилик ва мусиқа санъатида Бухоро мусиқа ва қўшиқчилик санъатининг ўзига хослиги, унинг туркумлари тарихий тараққиёти давомидаги такомили ва трансформацияси, Бухоро мусиқа ва қўшиқчилик санъатида Шашмақом, мавригихонлик каби туркумларнинг ўзига хос йўналиш сифатида вужудга келиши, шаклланиши, тарихий босқичлари, Бухоро қўшиқчилик ва мусиқа санъатида “Бухорча” туркумларининг асослари ва ўзига хос хусусиятлари, ХИХ аср охири- ХХ аср биринчи чорагида Бухоро амирлиги сарой созандаларининг қўшиқчилик ва мусиқа санъатидаги иштирокига оид илмий янгиликлардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг  2022-йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг ВИИ йўналишида белгиланган “Маданият, адабиёт, кино, театр, мусиқа ва санъатнинг барча турлари, ноширлик-матбаа маҳсулотлари, оммавий ахборот воситаларида маънавий-ахлоқий мезонлар, миллий ва умуминсоний қадриятларнинг устуворлигига эришиш”, 35-банди “Ёшлар тарбияси ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишда адабиёт, маданият, санъат намуналаридан кенг фойдаланишнинг артпедагогик асосларини тадқиқ қилиш” мавзусидаги тарғибот ишларини ўтказишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2022-йил 28-ноябрдаги 367-сон маълумотномаси). Натижада, диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсиялар ва хулосалар мамлакатимизда ёш авлодда ватанпарварлик ҳамда миллий қадриятларга содиқлик руҳини шакллантиришда, маданият ва санъат дурдоналари ёрдамида тарбиялашда хизмат қилмоқда. 
“Бухоро Шашмақоми”, “Мавригихонлик”, “Бухорча” ва сарой созандачилиги ҳақида маълумотлар, ушбу мусиқа ва қўшиқ жанрларининг шаклланиш босқичлари ва келажак авлодларга устоз-шогирд анъанаси асосида етиб келишида ўз ҳиссасини қўшган санъат арбобларининг беқиёс хизмати ҳақидаги, ХИХ аср охири -ХХ аср биринчи чорагида мусиқага ихтисослашган таълим муассасаларининг фаолиятини жорий этиш билан боғлиқ қизиқарли далиллар, ушбу қўшиқчилик санъати йўналишлари билан боғлиқ тақдим этилган турли архивларда сақланган манба ва маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тасарруфидаги ҳудудий Маданият бошқармалари ташкилотларининг назарий, илмий ва маънавий эҳтиёжларини қондиришда, уларнинг мусиқа тарихи билан боғлиқ маълумотлар баъзасини кенгайтириш ва такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2022-йил 4-ноябрдаги 02-12-08-4676-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг маънавий намуналарини бойитишда, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2022-йил 2- февралда қабул қилинган “Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-112 қарорининг 6-банди а ва б қисми ва 13-бандида белгиланган вазифаларни амалга оширишга мазкур қарор асосида ўтказилиши белгиланган фестивал ва маданий тадбирларнинг мазмунини бойитишда хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish