Sayt test rejimida ishlamoqda

Муродова Дилрабо Шомуродовнанинг
Фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бухоро вилояти давлат архиви тарихи ва унинг таълим муассасалари фаолиятига оид фондлари”, 07.00.01- Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.1.PhD/Tar625.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/27.02.2020.Tar.72.07.
Илмий раҳбар: Исакова Муҳайё Сражидиновна, тарих фанлари доктори, доцент.
Расмий оппонентлар: Хаитов Шодмон Аҳмадович, тарих фанлари доктори, профессор; Назаров Азизбек Ёкубжонович, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Бухоро вилояти давлат архиви тарихи ва ундаги таълим муассасалари фаолиятига оид фондларнинг аҳамиятини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Бухоро вилоятида замонавий архив амалиёти ХХ аср бошларидан тўла-тўкис шаклланганлиги, унинг илк тарихий илдизлари Сомонийлар даври девонлар фаолияти тизимидан бошланиб, Бухоро амирлари қўшбегиси ҳужжатлари жамланмаси кўринишига қадар тараққиёт йўлидан ўтганлиги исботланган; 
Бухорода узоқ асрлар давомида мавжуд бўлган анъанавий таълим тизими ўрнига 1920-1924-йилларда БХСР ҳукумати даврида совет андозасида таълим муассасаларини ташкил этиш, кейинчалик Ўзбекистон ССРда таълимнинг мактабгача таълим, мактаб, касб-ҳунар билим юртлари шаклида ташкил қилинганлиги, миллий-анъанавий мактаблар тугатилиб, мадраса таълимининг нуфузи пасайиб кетганлиги аниқланган;
1941-1945-йилларда таълим муассасаларининг сони кўчириб келтирилган етим болалар ва аҳоли ҳисобига ошиб боргани, мактаб биноларидан ҳарбий мақсадларда фойдаланганлиги туфайли ўқув хоналар етишмаслиги, зарурий дарслик ва ўқув қуролларига бўлган эҳтиёж ошиб боргани ҳамда Бухорога кўчирилган поляклар учун махсус мактаблар ташкил этилгани далилланган; 
Бухоро вилоят давлат архиви ҳужжатларидан тадқиқотларда фойдаланиш динамикаси, архивларда аҳолига хизмат кўрсатиш маданияти, сўровларни бажаришни ўз вақтида сифатли ташкил этиш билан боғлиқ электрон каталог ва ҳужжатлар омборини яратиш ишларини такомиллаштириш, хусусан, Бухоро шаҳар архивини ташкил этиш зарурати асослантирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бухоро вилоят давлат архиви тарихи ва унинг таълим муассасалари фаолиятига оид фондлари доирасидаги илмий изланишлар давомида олинган илмий хулоса ва натижалар ҳамда таклифлардан: 
Бухоро вилоятида архив ишини ташкил топиши, вилоят давлат архиви тарихи ва унинг  таълим муассасалари фаолиятига оид қарийб бир асрлик тарихини ёритувчи фондлари Бухоро давлат музей-қўриқхонаси экспонатларини янада бойитишга хизмат қилди. Шунингдек, 2021-йилда нашр этилган “Иккинчи жаҳон уруши йилларида Бухоро вилоятида таълим тизими” илмий рисоласидаги маълумотлардан Бухоро давлат музей-қўриқхонаси илмий ходимларининг экскурсия жараёнида фойдаланиш учун жорий  қилинган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги маданий мерос агентлиги 2022-йил 22-августдаги 02-01/2691-сон маълумотномаси). Мазкур ҳужжатлар Бухоро давлат музей-қўриқхонаси илмий ходимлари ва ташрифчилар учун архивда сақланаётган ноёб ҳужжатлар билан яқиндан танишиш имкониятини яратган; 
Бухоро таълим муассасалари архив фондларига ҳамда Бухоро вилоят давлат архиви ва унинг таълим муассасалари фаолиятитга оид фондларининг Ўзбекистон тарихини ўрганишдаги аҳамиятига доир назарий хулосалардан  “Бухоро” вилоят телерадиокомпаниясининг “Диёр янгиликлари”, “Кун мавзуси”, “Асрларнинг асраганлари” кўрсатувлари ва “Мозий бисотидан” радиоешиттириши ссенарийларини тайёрлашда  фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2022-йил 5-июлдаги №1/165-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу кўрсатувлар орқали томошабинлар ХХ асрда Бухоро таълим тарихига оид архив ҳужжатлари тўғрисида батафсил маълумот олиш имкониятига эга бўлган;
1941-1945-йилларда таълим муассасаларининг сони кўчириб келтирилган етим болалар ва аҳоли ҳисобига ошиб боргани, бироқ, мактаб биноларидан ҳарбий мақсадларда фойдаланганлиги туфайли ўқув хоналар етишмаслиги, зарурий дарслик ва ўқув қуролларига бўлган эҳтиёж ошиб боргани ҳамда Бухорога кўчирилган поляклар учун махсус мактаблар ташкил этилгани га оид маълумотлар Ўзбекистон Републикаси Фанлар Академияси Тарих институтида бажарилган АЛ-442105852 “Архив ҳужжатлари таҳлили асосида “Ўзбек халқининг иккинчи жаҳон уруши йилларида ғалабага қўшган ҳиссаси” номли илмий-изоҳли ҳужжатлар тўплами тайёрлаш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг 2023-йил 8-сентябрдаги 3/1255-1884-сон маълумотномаси). Мазкур ҳужжатлардан лойиҳа доирасида чоп этилган китобнинг “Уруш йилларида таълим тизими. Мактабгача, мактаб ва ўрта махсус таълим” номли 5.10 ва 5.11-қисмларини тайёрлашда фойдаланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish