Sayt test rejimida ishlamoqda

Болтаев Бобир Бахтиёровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мустақиллик йилларида Бухоро вилоятидаги муассаса, корхона музейларининг ташкил топиш ва ривожланиш тенденсияси”, 07.00.01- Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.PhD/Tar572.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/27.02.2020.Tar.72.07.
Илмий раҳбар: Тўраев Ҳалим Ҳожиевич, тарих фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Сирожов Очил, тарих фанлари номзоди, доцент; Ҳасанов Акрам Мўминович, тарих фанлари доктори (ДСc), доцент.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Мустақиллик йилларида Бухоро вилоятидаги муассаса, корхона музейларнинг ташкил топиш ва ривожланиш жараёнларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Бухоро вилоятида фаолият юритаётган ҳуқуқ тартибот органлари ва аҳоли муҳофазаси (Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлиги Бухоро вилояти бошқармаси музейи, Ўзбекистон Республикаси Бухоро вилояти Миллий Гвардия Қўриқлаш Бошқармаси музейи, Фавқулодда Вазиятлар Вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги Бошқармаси ) музейларининг касбий профессионал экспонатлар билан жиҳозланганлиги, экспонатларнинг фондлаштирилиши, уларнинг сони ёшларни ватанпарварлик ва касбга  йўналтиришда муҳим аҳамият касб этганлиги далилланган;
Бухоро вилоятида мавжуд  таълим муассасаларидаги  ташкил этилган ва амалда фаолият юритаётган музейлар сони, ҳудудий жойлашуви, уларнинг сифат даражаси аниқлаштирилган;
Бухоро вилоятидаги Қатағон қурбонлари музейининг шаклланиш босқичлари, жойлаштирилган экспонат ва фотолавҳаларнинг муҳим қирралари, музейнинг кенгайиш жараёни, истиқболдаги маънавий-маърифий тадбирлар тизимидаги муҳим ўрни тарихий жиҳатдан исботланган;
Бухоро вилоятида мустақиллик йилларида мавжуд бўлган (фаолият юрита бошлаган) ўнлаб ташкилот ва муассасалардаги музейларнинг шаклланиш йўналишлари, бўлимлари ва уларда сақланаётган экспонатларнинг турлари ҳамда уларнинг сони илк бор асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорийланиши. Мустақиллик йилларида Бухоро вилоятидаги муассаса, корхона музейларининг ташкил топиши  ва ривожланиш тенденсиясини тадқиқ этиш бўйича қўлга киритилган натижалар, илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Бухоро вилоятида замонавий музейларни шаклланиш тарихи, дастлабки маҳаллий музей ходимлари, музейларнинг  мустақиллик йилларига қадар ривожланиш тенденсияси, Бухоро инқилобидан жаҳон урушигача ва ундан кейинги даврларда музей фаолияти каби янгиликлардан Бухоро давлат музей-қўриқхонаси дастурларини бажаришда кенг фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги маданий мерос агентлигининг 2021 йил 17 декабрда берилган 14-12/481-сон маълумотномаси). Ушбу натижалар музей экспонатларини даврий жиҳатдан кенгайтириш ва бойитишга хизмат қилиши баробарида, Бухоро музейи гидларининг музей тарихига оид билимларини чуқурлаштирга ёрдам берган;
мустақиллик  йилларида  муассаса ва корхона  музейларининг ижтимоий муносабатлардаги роли, ёш авлоднинг  тарихий-маданий  жараёнлардаги ўрни, ушбу музейларнинг пайдо бўлиш тарихи, шаклланиш  эволюсияси, ўзига  хос  хусусиятларини қиёсий  категориялар контекстида очиб бериш тўғрисидаги маълумотлардан Ёшлар  иттифоқи  Бухоро вилоят Кенгашининг лойиҳа ва тадбирларида самарали фойдаланилган (Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг 2023 йил 28 февралда берилган, 04-13/170-сон далолатномаси). Бу мустақиллик даврида Бухоро вилоятидаги муассаса ва корхона музейларининг пайдо бўлиш тарихи, шаклланиши ва ривожланиши, уларнинг ўзига хос хусусиятларини қиёсий категориялар контекстида таҳлил қилиш имконини берган;
мустақиллик йилларида Бухоро вилояти мисолида мактабларда шаклланган ўлкашунослик музейларида ўтмишни акс эттирадиган экспозисияларнинг мавжудлиги, ўқув жараёни, экскурсиялар давомида янги экспонатларнинг тўпланиши, замонавий мактаб музейининг шаклланиб бориши каби янги қарашлардан “Ижтимоий шерикчилик доирасида Ҳазрати Имом қабристони, Абу Ҳафс Кабир муқаддас қадамжосини ободонлаштириш, маънавий-маърифий ва тарғибот-ташвиқот чораларини амалга ошириш” номли амалий илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган ( “Бухоро мероси” илмий-тадқиқот марказининг 2021 йил 24 декабрдаги 13-сон маълумотномаси). Маълумотлардан Бухорода музейшунослик соҳасини ривожлантириш, мавжуд музейларни сақлаш ишларини режалаштиришда фойдаланилган;
Бухоро вилояти аҳоли хавфсизлиги ва қонун устуворлигини таъминлаш тизимидаги музейларнинг ёш авлодни маънан баркамол, ватанга муҳаббат, бурчга садоқат руҳида тарбиялашдаги ўрни ва роли, ушбу соҳа вакилларининг машаққатли меҳнати, аммо шарафли ҳаёт йўлини кўрсатиш орқали миллий ғурур, ифтихор туйғуларини шакллантириши каби масалаларидан “Бухоро” телеканалининг “Бухоро – шарқ гавҳари”, “Мозий бисотидан”, “Асарларнинг асраганлари”, “Ассалом, Бухоро” кўрсатувларида фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Бухоро вилоят телерадиокомпанияси”нинг 2023 йил 27 мартдаги 02-09-73-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши телетомошабинларнинг Бухоро музейлари бўйича тасаввурларини бойитишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish