Sayt test rejimida ishlamoqda

Жуманов  Ўткиржон Тўлқин ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Буғдой физиологик-биокимёвий кўрсаткичларининг тупроқ-иқлим шароитига боғлиқлиги бўйича рақамли маълумотлар базасини яратиш», 03.00.07 – Ўсимликлар физиологияси ва биокимёси (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2002.3.PhD/B644.
Илмий раҳбар: Қўшиев Ҳабибжон Ҳожибобоевич, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/30.12.2019.В.72.02.
Расмий оппонентлар: Норбоева Умида Тоштемировна, биология фанлари доктори, профессор; Қодирова Дилбар Нормўминовна, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Сирдарё вилояти тупроқ-иқлим шароитида кузги буғдойнинг хўжалик, физиологик–биокимёвий кўрсаткичлари асосида рақамлаштирилган маълумотлар базасини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Сирдарё вилоятининг табиий иқлим шаротида ўрганилган буғдой навлари ва коллекцион намуналарнинг хўжалик, физиологик ва биокимёвий кўрсаткичлари ўртасидаги коррелятсион боғланишлари аниқланган;
Сирдарё вилояти табиий иқлим шароитига мос кузги буғдой генотипларини физиологик-биокимёвий кўрсаткичларига кўра танлашнинг илмий асосланган рақамлаштирилган маълумотлар базаси яратилган;
ПЗР (полимераза занжир реакцияси) ҳамда гел-электрофорез усули асосида буғдойнинг физиологик-биокимёвий кўрсаткичларини ифодаловчи белгиларини генотиплаш;
Тес-ИТ Барcоде студио дастури асосида танлаб олинган буғдой навларининг генетик полиморфизми асосида рақамлаштирилган генетик паспортини яратиш тизими ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кузги буғдойнинг нав ва коллекцион намуналарининг хўжалик, физиологик ва биокимёвий кўрсаткичлари асосида ҳамда белгилар коллекцияси ва рақамли маълумотлар базасини яратиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
кузги юмшоқ буғдой нав намуналарининг шакллантирилган рақамли маълумотлар базасидаги физиологик-биокимёвий, молекуляр генетик кўрсаткичлари қайд қилинган 30 та нав генотипларидан Қашқадарё вилояти Жанубий деҳқончилик илмий тадқиқот институтида шароитга мос навларни танлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 30 августдаги 02/23-04/6118-сон маълумотномаси). Натижада, маҳсулдорлик кўрсаткичлари бўйича танланган навлардан гектарига ўртача 51,4 сентнергача ҳосил олиш имконини берган;
кузги юмшоқ буғдойнинг тупроқ-иқлим шароитига мос навларни яратиш бўйича нав намуналарининг шакллантирилган рақамли маълумотлар базасидаги физиологик-биокимёвий, молекуляр генетик кўрсаткичлари қайд қилинган 8 та нав генотипларидан Жиззах вилояти лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институтида селекция учун бошланғич материал сифатида фойдаланилган (Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг 2022 йил 21 сентябрдаги 01/03-2515-сон маълумотномаси). Натижада, тупроқ-иқлим шароитга мос сермаҳсул навларни танлаш ва линияларини яратиш имконини берган;
кузги буғдойнинг нав намуналарини хўжалик, физиологик ва биокимёвий кўрсаткичлари асосида белгилари ҳамда уларнинг яратилган рақамли маълумотлар базаси маълумотлар базасидан Сирдаё вилояти тупроқ-иқлим шароитда буғдой навларини танлаш ва етиштириш босқичларида фойдаланилган (Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг 2022 йил 21 сентябрдаги 01/03-2515-рақамли маълумотномаси). Натижада, Сирдарё вилояти шароитида гектарига ўртача 45-50 сентр буғой дони ҳосили олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish