Sayt test rejimida ishlamoqda

Юлдашева Шохидахон Саитовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Стоматология амалиётида қўлланиладиган суюқ экстракт ва спрейни сифатини назорат килиш ва стандартлаш усулларини ишлаб чиқиш», 15.00.02 - Фармацевтик кимё ва фармакогнозия (фармацевтика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Far84.
Илмий раҳбар: Юнусходжаева Нодира Абдулхамитовна, фармацевтика фанлари  доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент фармацевтика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент фармацевтика институти, DSc.04/30.12.2019.Far.32.01.
Расмий оппонентлар: Олимов Немат Каюмович, фармацевтика фанлари доктори, профессор; Абдулладжанова  Нодира Гуломжановна, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги Маркази» давлат муассасаси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: аччиқ торон, икки уйли газанда, тирноқгул, жағ-жағ ўсимликлари асосида олинган  суюқ экстракт ва спрейни сифатини назорат қилиш ва стандартлаш учун илмий асосланган замонавий таҳлил услубларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор икки уйли газанда барглари, тирноқгул гуллари, аччиқ торон ва жағ-жағ ер устки қисми ўсимликларининг хомашёсидан олинган «Экстрадент» суюқ экстрактининг сифатини назорат қилиш усуллари ишлаб  чиқилган;
«Экстрадент» суюқ экстрактининг биофаол моддаларидан флавоноидлар, витамин К1, аминокислоталар, макро- ва микроэлементлар, ошловчи моддалар, каротиноидлар миқдори ўрганилди хамда тиббиётга тадбиқ этиш мақсадида ялиғланишга қарши ва гемостатик фаоллиги аниқланган;
илк бор «Neo dental» спрейи таркибидаги асосий таъсир этувчи моддаларни идентификация қилиш учун сифат ва миқдорий таҳлил усуллари ишлаб чиқилган;
суюқ экстракт ва спрей таркибидаги асосий таъсир этувчи моддаларнинг миқдорини аниқлашнинг замонавий (флавоноидлар - масс-спектрометрия,  каротиноидлар – спектрофотометрия, витамин К1, ошловчи моддалар, аминокислоталар – ЮССХ) усуллари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Стоматология амалиётида  қўлланиладиган суюқ экстракт ва спрейни сифатини назорат килиш ва  стандартлаш усулларини  ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Экстрадент» суюқ экстракти учун корхона фармакопея мақоласи ЎзР ССВ «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази» ДУКга рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган («Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази»  ДУКнинг 2023 йил 6 апрелдаги №29/01-488-сон хати, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 15 октябрдаги 8н-3/280-сон хати). Ушбу корхона фармакопея мақолаларининг тасдиқланиши парадонтит касаллигида қўлланиладиган дори воситасини ишлаб чиқариш имконини беради;
«Neo Dental» спрейи учун Техник шартлар (Ts 30073448–02:2021) ҳамда уни ишлаб чиқариш бўйича Технологик йўриқнома (ТИ 30073448–02:2021) Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси томонидан тасдиқланган. Натижада, «NEW WORLD MEDICINE» ХКда оғиз бўшлиғидаги яллиғланиш касаллигини даволаш ва олдини олиш учун фойдаланиладиган биологик фаол қўшимчани ишлаб чиқариш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish