Sayt test rejimida ishlamoqda

Жумаева Дилафруз Хамроевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Меҳнат бозори эҳтиёжи асосида кадрлар тайёрлаш таркибини такомиллаштириш», 08.00.10 – Демография. Меҳнат иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Iqt1725.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даража ва унвони: Хайитов Абдуманнон Бухарович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Г.В.Плеханов номли Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали, DSc.22/30.12.2019.I.100.01
Расмий оппонентлар: Мамадалиева Хафизахон Холдаровна, иқтисодиёт фанлари доктори; Ахмедова Мухаббат Абдулхашимовна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори PhD.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон иқтисодиётини рақамли трансформациялаш жараёнида меҳнат бозори эҳтиёжи асосида кадрлар тайёрлаш таркибини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳудудлар меҳнат бозори конъюнктурасида таклифнинг талабга нисбатан камайишини битирувчиларнинг кафолатли ва барқарор иш билан таъминланганлик кўрсаткичлари асосида мониторинг қилишга кўра ҳудудлар меҳнат бозори эҳтиёжи асосида кадрлар тайёрлаш таркибини такомиллаштиришнинг тўрт босқичли модели таклиф қилинган;
меҳнат бозори самарали ривожланишига таъсир кўрсатувчи ижтимоий-иқтисодий омилларнинг меҳнат бозори эҳтиёжи асосида кадрлар тайёрлаш ҳолатига таъсирини баҳолаш ёндашуви мазкур жараённи “тоифаланган ҳудудлар” кесимида амалга оширишга кўра такомиллаштирилган;
Бухоро вилояти ҳудудларида аҳоли бандлиги даражасини “ҳудуд-тармоқ-оила” кесмимда муносиб янги иш ўринларини яратиш, таълим муассасалари малакали битирувчиларига иш берувчилар томонидан барқарор эҳтиёжни шакллантиришга кўра устуворлиги негизида ошириш асосланган;
Бухоро вилояти фаол таркибий ислоҳотларни, иқтисодиётни инновацион ривожланишини ҳисобга олган ҳолда битирувчилар иқтисодий фаоллигини истиқболлаштиришнинг 2023-2025 йиллар учун бўш иш ўринлари сони прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Меҳнат бозори эҳтиёжи асосида кадрлар тайёрлаш таркибини такомиллаштириш юзасидан олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
меҳнат бозори конъюктурасида таклифнинг талабга нисбатан камайишини битирувчиларнинг кафолатли ва барқарор иш билан таъминланганлик кўрсаткичлари асосида мониторинг қилиш имкониятини берувчи кадрлар тайёрлаш таркибини такомиллаштириш бўйича таклифлар Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 27 апрелдаги             215-сон “2022-2026 йилларда Бухоро вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан тасдиыланган 2-иловаси “Ҳудудларда аҳоли билан ўтказилган учрашувлар давомида билдирилган таклифлар ва аҳолини узоқ йиллардан буён қийнаб келаётган мавжуд муаммоларни тезкор бартараф этишга қаратилган амалий тадбирларни ўз ичига олган “йўл харитаси”даги “Макроиқтисодий ўсишни таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш, аҳоли даромадларини ошириш, шу орқали камбағаллик ва ишсизликни қисқарти-риш” 1-бўлим 9-бандида кўзда тутилган (Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023 йил 8 майдаги 01/00-00/26-111-сонли маълумотномаси). Натижада Бухоро вилоятида фуқаролар учун давлат ҳисобидан аниқ касб-ҳунарга ўқиш имкониятини яратиш ҳамда ишсиз фуқарони касб-ҳунарга ўқитиш ва бу жараёнда нодавлат таълим муассасалари иштирокини 30%га етказиш имконияти мавжудлиги аниқланиб, жами 4700 нафар ишсиз фуқарони 2022 йилдан бошлаб касб-ҳунарга ўқитиш ишларини йўлга қўйиш ва уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқишга муайян даражада хизмат
меҳнат бозори самарали ривожланишига таъсир кўрсатувчи ижтимоий-иқтисодий омилларнинг меҳнат бозори эҳтиёжи асосида кадрлар тайёрлаш ҳолатига таъсирини баҳолаш ёндашуви мазкур жараённи “тоифаланган ҳудудлар” кесимида амалга ошириш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 августдаги ПҚ-366-сон “Норасмий бандлик улушини қисқартириш ҳамда меҳнат ресурслари балансини замонавий ёндашувлар асосида шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 3-иловаси билан тасдиқланган “2022-2024 йилларда норасмий бандлик улушини қисқартириш бўйича “йўл харитаси” 2-бўлим (“Норасмий бандликни қисқартиришни рағбатлантириш”) 7-банди “мавсумий ишларда банд бўлган шахслар учун қулай шарт-шароитларни яратиш”, 12-банди “олис ҳудудлардаги маҳаллаларда кунлик меҳнат марказларини ташкил этиш” тадбирлари ва уларни амалга ошириш механизмларини ишлаб чиқишда ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан ҳудудий бандлик дастурларини ишлаб чиқишда (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023 йил 8 майдаги 01/00-00/26-111-сонли маълумотномаси). Ушбу таклиф натижасида Бухоро вилояти ҳудудларини 56-70 балл “қониқарли”, 71- 85 балл “яхши”, 86-100 балл “юқори” бўйича тоифаларга ажратган ҳолда ҳудудларда мавсумий ишларда банд бўлганлар учун шарт-шароитларни яратиш ва маҳаллаларда кунлик меҳнат марказларини ташкил этиш бўйича вақт сарфини 2 (икки) баробарга қисқартирилишига муайян даражада хизмат қилган;
Бухоро вилояти ҳудудларида аҳоли бандлиги даражасини “ҳудуд-тармоқ-оила” кесмимда муносиб янги иш ўринларини яратиш, таълим муассасалари малакали битирувчиларига иш берувчилар томонидан барқарор эҳтиёжни шакллантиришга кўра устуворлиги негизида ошириш бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси  Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан Бухоро вилоятида бандлик даражасини ошириш бўйича ҳудудий дастурларини ишлаб чиқшда фойдаланилган (Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023 йил 8 майдаги 01/00-00/26-111-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифлар вилоят бўйича 2022-2026 йилларда жами 9290 нафар меҳнат мигрантларини доимий ишга жойлаштириш ва ўз-ўзини банд қилишда амалий ёрдам кўрсатиш, 700 нафарини тадбиркорликка жалб қилиш ва кредит ажратишда кўмаклашиш, 360 нафарига субсидия ажратиш орқали бандлигини таъминлаш ва 1950 нафарини касб-ҳунарга ўқитиш, қайта тайёрлаш бўйича амалий чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқишда муайян даражада услубий жиҳатдан хизмат қилган;
Бухоро вилояти фаол таркибий ислоҳотларни, иқтисодиётни инновацион ривожланишини ҳисобга олган ҳолда битирувчилар иқтисодий фаоллигини истиқболлаштиришнинг 2023-2025 йиллар учун бўш иш ўринлари сони прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 июлдаги ПҚ-307-сон “Норасмий бандлик улушини қисқартириш ҳамда меҳнат ресурслари балансини замонавий ёндашувлар асосида шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган “2022–2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини 2022-2023 йилларда амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” 4-бўлим 28-банди “Ўқувчилар касб танлашлари учун шарт-шароитлар яратиш ҳамда уларга кўмаклашиш” бўйича чора-тадбирлар ва уларни амалга ошириш механизмларини ишлаб чиқишда кенг фойдаланилган (Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023 йил 8 майдаги 01/00-00/26-111-сонли маълумотномаси). Натижада Бухоро вилояти меҳнат бозори эҳтиёжлари учун келгусида ўқувчилар касб танлашлари учун шарт-шароитлар яратиш ҳамда уларга кўмаклашишда фақатгина тегишли ҳудудий жиҳатларга таянган прогноз кўрсаткичларидан ҳам фойдаланилиши, амалга оширилиши режаланган чора-тадбирлар натижадорлигини янада ошишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish