Sayt test rejimida ishlamoqda

Ишниязов Бахром Нормаматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қишлоқ хўжалиги тармоғини молиялаштиришнинг инновацион усулларини такомиллаштириш”, 08.00.07 - “Молия, пул муомаласи ва кредит” ва 08.00.04 – “Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Iqt1900.
Илмий раҳбар: Эргашев Эркин Ироқович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01. Расмий оппонентлар: Атаниязов Жасурбек Хамидович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Эгамбердиев Фармонқул Турсунқулович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертатсия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қишлоқ хўжалиги тармоғини молиялаштиришнинг инновацион усулларини такомиллаштириш борасида илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш тадқиқотнинг асосий мақсади ҳисобланади.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
қишлоқ хўжалиги тармоқларини тизимли ривожланишида тармоқ хўжаликлари учун сертификатланган экин уруғлари ва кўчатларини харид қилишни молиялаштиришда кафиллик амалиётини жорий этиш асосланган;
аҳоли томорқаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида сув  таъминоти  оғир  худудлардаги  аҳоли  томорқалари  ва  қишлоқ  хўжалигида фойдаланилмаётган  ер  майдонларини  суғориш  учун вертикал  суғориш қудуқларини  бурғулашда субсидиялаш амалиётини жорий этиш муҳимлиги асосланган;
ЭСГ (экологик, ижтимоий, бошқарув) трансформасияси шароитида қишлоқ хўжалигини инновацион ривожланишида интенсив боғлар ташкил этиш лойиҳаларини кредитлашга асосий қарз маблағларига нисбатан имтиёзли давр белгилаш асосида молиялаштириш таклиф этилган;
тармоқ хўжаликларини молиялаштириш ва ишлаб чиқарилган инновацион маҳсулотлар ҳажмининг боғлиқлиги асосида қишлоқ хўжалиги тармоқларида инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг истиқболдаги 2030 йилгача стратегик прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Республикамиз қишлоқ хўжалиги тармоқларининг инновацион молиялаштириш усулларидан самарали фойдаланиш асосида, жумладан, қишлоқ хўжалиги тармоқларини ривожлантириш бўйича олинган илмий-амалий натижалар асосида:
қишлоқ хўжалиги тармоқларини тизимли ривожланишида тармоқ хўжаликлари учун сертификатланган экин уруғлари ва кўчатларини харид қилишни молиялаштиришда кафиллик амалиётини жорий этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 февралдаги  “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифаларни 2021 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5009-сонли қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа йер егалари кенгашининг 16 март 2023 йилдаги 01/03-0549-сон маълумотномаси ва АТБ “Агробанк”нинг 15 март 2023 йилдаги №20-2-09/283-сон маълумотномаси). Унга мувофиқ, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари йетиштирувчиларга сертификатланган қишлоқ хўжалиги екинлари уруғлари ва кўчатларини харид қилиш учун кафиллик амалиётини жорий етиш орқали молиявий қўллаб-қувватлаш амалга оширилади. Бунда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари йетиштирувчиларга сертификатланган қишлоқ хўжалиги екинлари уруғлари ва кўчатларини харид қилиш учун кредит суммасининг 50 фоизигача миқдорида кафиллик тақдим етилди;
аҳоли томорқаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида сув  таъминоти  оғир  худудлардаги  аҳоли  томорқалари  ва  қишлоқ  хўжалигида фойдаланилмаётган  ер  майдонларини  суғориш  учун вертикал  суғориш қудуқларини  бурғулашда субсидиялаш амалиётини жорий этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 июндаги “Узумчилик, боғдорчилик, иссиқхона хўжаликларини юритувчи ва виночилик маҳсулотларини ишлаб чифарувчи субъектларни давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-327-сонли қарорида ўз аксини топган булиб унда узум (майиз) қуритиш ва қадоқлаш линиялари ҳамда виночилик асбоб-ускуналарини харид қилиш харажатларининг 20 фоизи, бироқ 300 млн.сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорида субсидия тақдим етиш механизми жорий қилинган (Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа йер егалари кенгашининг 16 март 2023 йилдаги 01/03-0549-сон маълумотномаси ва АТБ “Агробанк”нинг 15 март 2023 йилдаги №20-2-09/283-сон маълумотномаси);
ЭСГ (экологик, ижтимоий, бошқарув) трансформасияси шароитида қишлоқ хўжалигини инновацион ривожланишида интенсив боғлар ташкил этиш лойиҳаларини кредитлашга асосий қарз маблағларига нисбатан имтиёзли давр белгилаш асосида молиялаштириш бўйича берилган таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 декабрдаги “Мева-сабзавотчилик ва узумчилик тармоғини янада ривожлантириш, соҳада қўшилган қиймат занжирини яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4549-сонли қарорида ўз аксини топди. Унга кўра, интенсив боғ ва токзорлар ташкил етиш лойиҳаларини молиялаштиришда иштирок етадиган тижорат банкларига ушбу лойиҳалар учун кредитлар ажратишда боғ ва токзорлар ҳосилга киргунга қадар (турига кўра) асосий қарз бўйича имтиёзли давр белгилаш тартиби жорий етилган (Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа йер егалари кенгашининг 16 март 2023 йилдаги 01/03-0549-сон маълумотномаси ва АТБ “Агробанк”нинг 15 март 2023 йилдаги №20-2-09/283-сон маълумотномаси);
тармоқ хўжаликларини молиялаштириш ва ишлаб чиқарилган инновацион маҳсулотлар ҳажмини нисбий боғлиқлиги асосида қишлоқ хўжалиги тармоқларида инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг истиқболдаги 2030 йилгача стратегик прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилганлиги бўйича берилган таклиф (Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа йер егалари кенгашининг 16 март 2023 йилдаги 01/03-0549-сон маълумотномаси ва АТБ “Агробанк”нинг 15 март 2023 йилдаги №20-2-09/283-сон маълумотномасид) ўз аксини топган ҳолда амалиётга мамлакатимиз боғдорчилик ва узумчилик тармоқларини инновацион агрокластер асосида ривожлантиришда фойдаланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish