Sayt test rejimida ishlamoqda

Болтаева Зинора Мирджоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Корхоналарда нейромаркетинг воситаларидан фойдаланишни такомиллаштириш (маиший техника маҳсулотлари мисолида) 08.00.11 - Маркетинг.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Iqt171.
Илмий маслаҳатчи: Эшов Мансур Пулатович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2020.I.16.02.
Расмий оппонентлар: Ҳошимов Акром Абдиевич иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Холмаматов Диёр иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори, доцент (PhD)
Этакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.       
 II. Тадқиқотнинг мақсади: маиший техника маҳсулотлари бозорида нейромаркетинг воситаларидан фойдаланишни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
  маиший техника маҳсулотларини сотишда истеъмолчиларнинг хатти-ҳаракатлари (фикрлаш, англаш, хотира, эмоционал реакция)ни ҳамда визуализация усулларининг самарадорлигини психографик тадқиқ этиш асосида баҳолаш таклифи асосланган;
маиший техника товарлари бренди эмоционал ва рационал омилларининг вазн солиштирма салмоқлари даражасида мижозларни бренддан қониқиш ва ишончини шакллантириш асосида содиқлик даражасини ошириш таклифи асосланган;
маиший техника саноати корхоналарининг маркетинг фаолиятига сунъий интеллект элементларини татбиқ этиш асосида брендинг сиёсати самарадорлигини ошириш асосланган;
Ўзбекистонда нейромаркетинг воситаларидан фойдаланиш асосида маиший техника маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг 2027 йилгача бўлган даврдаги прогноз сенарийлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Маиший техника маҳсулотлари бозорида нейромаркетинг воситаларидан фойдаланишни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
маиший техника маҳсулотлари бозорида истеъмолчиларнинг ҳатти-ҳаракатларини психографик тадқиқ этиш усули асосида ўрганиш бўйича берилган таклиф «Ўзелтехсаноат» уюшмаси таркибидаги корхоналар фаолиятига жорий этилган («Ўзелтехсаноат» уюшмасининг 2023 йил 5 апрелдаги 75/25-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этилиши натижасида «Ўзелтехсаноат» уюшмаси таркибидаги корхоналарнинг сотиш ҳажми 7,2 фоизга ошириш имкони яратилган;

маиший техника маҳсулотлари бозорида мақсадли аудиторияни белгилаб олишнинг ВАЛС усулини психографик сегментлаш, мижознинг саёҳат харитаси ва мижоз профили каби мезонларни кенг қўллаш асосида такомиллаштириш бўйича берилган таклиф «Ўзелтехсаноат» уюшмаси таркибидаги корхоналар фаолиятига жорий этилган («Ўзелтехсаноат» уюшмасининг 2023 йил 5 апрелдаги 75/25-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этилиши натижасида маиший техника маҳсулотлари бозорида мақсадли аудиторияни қамраб олиш ҳажми 15,7 фоизга ошириш имкони яратилган;
       маиший техника саноати корхоналарининг маркетинг фаолиятига сунъий интеллект элементларини татбиқ этиш асосида брендинг сиёсати самарадорлигини ошириш бўйича берилган таклиф «Ўзелтехсаноат» уюшмаси таркибидаги корхоналар фаолиятига жорий этилган («Ўзелтехсаноат» уюшмасининг 2023 йил 5 апрелдаги 75/25-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этилиши натижасида «Ўзелтехсаноат» уюшмаси таркибидаги корхоналарда ишлаб чиқарилган товарларнинг бренд самарадорлигини 9,3 фоизга ошириш имкони яратилган;
Ўзбекистонда нейромаркетинг воситаларидан фойдаланиш асосида маиший техника маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг 2027 йилгача бўлган даврдаги  прогноз сенарийлари «Ўзелтехсаноат» уюшмаси таркибидаги корхоналар фаолиятини ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган («Ўзелтехсаноат» уюшмасининг 2023 йил 5 апрелдаги 75/25-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этилиши натижасида «Ўзелтехсаноат» уюшмаси таркибидаги корхоналарнинг ўрта муддатли истиқболдаги асосий фаолият кўрсаткичларини ўзаро мувофиқлаштириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish