Sayt test rejimida ishlamoqda

Халилов Сирожиддин Шерали ўғлининг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Миллий туризм тармоғининг рақобат устунликларини ривожлантириш йўналишлари ва стратегияларини такомиллаштириш», 08.00.17 – Туризм ва меҳмонхона фаолияти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.DSc/Iqt401.
Илмий маслаҳатчи: Пардаев Мамаюнус Қаршибоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Сафаров Баходирхон Шахриёрович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ибрагимов Нутфилло Салимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Астанакулов Олим Таштемирович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади миллий туризм тармоғининг рақобат устунликларини ривожлантириш стратегияларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “миллий туризм тармоғида рақобат муҳити ва рақобат устунликлари” тушунчаларининг иқтисодий мазмуни туристик корхоналарнинг мақбул нарх ўрнатиш, танланган сегмент миқёсида таниқлиликни таъминлашга йўналтирилган манфаатлар тўқнашуви натижасида вужудга келадиган ҳолат ҳамда бизнес субектлари орасида кескин ажралиб турувчи рақобат хусусиятлари жамланмаси нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
Сурхондарё вилоятида туризм йўналишларини ҳудудий рақобат устунликлари асосида диверсификациялаш ҳамда қайта мақсадли интеграциялаш асосида “экотуризм”, “агротуризм”, “гастрономик туризм” каби истиқболли турларга ихтисослашган Бойсун, Шеробод ва Сариосиё кичик тематик туристик зоналар яратиш таклифи асосланган;
қишлоқ ва этнографик турлар (анъанавий турмуш тарзи, ҳунармандчилик, миллий таомлар тайёрлаш технологияси) доирасида сайёҳларни қабул қилиш истагига ва имкониятига эга бўлган фермерлар учун намунавий “туристик маҳалла” типидаги уй-жой комплекслари қуриш орқали миллий туризм тармоғи салоҳиятидан фойдаланишни кенгайтириш таклифи асосланган;
рекреацион кўллар ҳудудида ишбилармонлик тадбирларини (МИCЕ тоурисм) ўтказишга мўлжалланган конгресс-холл, рекреация ва дам олиш масканлари, инвесторларни жалб қилиш имконини кенгайтирувчи “Инвестор шоw роом” ҳамда  туристларга хизмат кўрсатишга мўлжалланган ахборот марказларини (“Виситор cентер”) ташкил қилиш таклифи асосланган;
Сурхондарё вилоятида туризм соҳасида ҳудуд салоҳиятини юзага чиқаришга йўналтирилган “Олтин учбурчак” туристик схемасини амалга оширишнинг иқтисодий механизми табақалашган имтиёзлар жорий қилиш ва экскурсия дастурлари базасини яратишга масъул тузилма сифатида туризм экспертларидан иборат мувофиқлаштирувчи консилиум фаолиятини йўлга қўйиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Миллий туризм тармоғининг рақобат устунликларини ривожлантириш йўналишлари ва стратегияларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклифлар ҳамда амалий тавсиялар асосида:
услубий ёндашувга кўра “миллий туризм тармоғида рақобат муҳити ва рақобат устунликлари” тушунчаларининг иқтисодий мазмунининг туристик корхоналарда мақбул нарх ўрнатиш, танланган сегмент миқёсида таниқлиликни таъминлашга йўналтирилган манфаатлар тўқнашуви натижасида вужудга келадиган ҳолат ҳамда бизнес субектлари орасида кескин ажралиб турувчи рақобат хусусиятлари жамланмаси нуқтаи назаридан такомиллаштиришга оид назарий-услубий материаллардан олий ўқув юртлари талабалари учун мўлжалланган “Туризмда тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 18-августдаги 356-сонли буйруғи). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида олий ўқув юрти талабаларида “миллий туризм тармоғида рақобат муҳити ва рақобат устунликлари” тушунчаларининг иқтисодий мазмуни бўйича янада кенгроқ назарий билим ва кўникмалар ҳосил қилиш учун услубий асос бўлган;
Сурхондарё вилоятида туризм йўналишларини ҳудудий рақобат устунликлари асосида диверсификациялаш ҳамда қайта мақсадли интеграциялаш асосида “экотуризм”, “агротуризм”, “гастрономик туризм” каби истиқболли турларга ихтисослашган Бойсун, Шеробод ва Сариосиё кичик тематик туристик зоналар яратиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 27-майдаги 332-сон қарори асосида ишлаб чиқилган комплекс чора-тадбирлар дастури ВИИ- бандида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг 2021-йил 18-ноябрдаги 03-17-01/10649-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида туристик маҳсулотларни диверсификация қилиш орқали мавсумий омиллар таъсирини камайтириш ҳамда туризм тармоғини ҳудудий бошқариш самарадорлигини ошириш имкони яратилган;
қишлоқ ва этнографик турлар (анъанавий турмуш тарзи, ҳунармандчилик, миллий таомлар тайёрлаш технологияси) доирасида сайёҳларни қабул қилиш истагига ва имкониятига эга бўлган фермерлар учун намунавий “туристик маҳалла” типидаги уй-жой комплекслари қуриш орқали миллий туризм тармоғи салоҳиятидан фойдаланишни кенгайтириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 5-январдаги ПФ-5611-сон “Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони билан тасдиқланган 2019-2025-йилларда Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини ривожлантириш Консепсиясини ишлаб чиқишда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг 2021-йил 18-ноябрдаги 03-17-01/10649-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида кирувчи ва ички туристик оқимга хизмат кўрсатишга мўлжалланган муқобил ташкилий тузилмалар фаолияти такомиллашган;
рекреацион кўллар ҳудудида ишбилармонлик тадбирларини (МИCЕ тоурисм) ўтказишга мўлжалланган конгресс-холл, рекреация ва дам олиш масканлари, инвесторларни жалб қилиш имконини кенгайтирувчи “Инвестор шоw роом” ҳамда  туристларга хизмат кўрсатишга мўлжалланган ахборот марказларини (“Виситор cентер”) ташкил қилиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 14-июндаги 368-сон “Ўзбекистон Республикасида сувда дам олиш ва пляж туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган Айдар-Арнасой кўллар тизими ва Тўдакўл кўли рекреацион кўллар ҳудудида 2021-2025-йилларда туризмни ривожлантириш Консепсияси биринчи боби 1.6-бандини ҳамда бешинчи боби 5.5-, 5.6-, 5.7-бандларини ишлаб чиқишда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг 2021-йил 18-ноябрдаги 03-17-01/10649-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий қилиниши рекреацион кўллар ҳудудини потенсиал туристлар гуруҳлари ўртасида тарғиб қилиш бўйича маркетинг стратегиясини амалга ошириш механизмини такомиллаштиришга хизмат қилган;
Сурхондарё вилоятида туризм соҳасида ҳудуд салоҳиятини юзага чиқаришга йўналтирилган “Олтин учбурчак” туристик схемасини амалга оширишнинг иқтисодий механизмини табақалашган имтиёзлар жорий қилиш ва экскурсия дастурлари базасини яратишга масъул тузилма сифатида туризм экспертларидан иборат мувофиқлаштирувчи консилиум фаолиятини йўлга қўйиш асосида такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 27-майдаги 332-сон “Сурхондарё вилоятининг туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва уни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган Сурхондарё вилоятида “Олтин учбурчак” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқишда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг 2021-йил 18-ноябрдаги 03-17-01/10649-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида миллий туризм тармоғида ҳудудлар улушини мутаносиб тақсимлаш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish