Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахмеджанов Сардорбек Анваровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Халқаро валюта бозоридаги алмашув курси динамикасининг миллий иқтисодиётга таъсири”, 08.00.07– Молия, пул муомаласи ва кредит, 08.00.01– Иқтисодиёт назарияси (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Iqt3294
Илмий раҳбар: Гафуров Убайдулло Вахабович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01
Расмий оппонентлар: Турсунов Бобир Ортиқмирзаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Артиков Нодиржон Якубджанович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент молия институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: халқаро валюта бозоридаги алмашув курси динамикасини иқтисодиётга таъсирининг назарий асослари ва амалий жиҳатларини такомиллаштириш юзасидан илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимлар ва давлат кафиллигидаги инвестисия шартномалари доирасида жалб этиладиган чет эл инвестисиялари иштирокида амалга ошириладиган лойиҳалар асосида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида реализация қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) нархларининг чет эл валюталарига ва шартли бирликларга боғланиш таклифи ишлаб чиқилган;
мамлакат бюджети молиявий оқимларнинг дастлабки тузилмасини белгиловчи механизм сифатида пул массасини шакллантиришдаги ички талабни ҳисобга олиш шарти илмий асосланган;
тижорат банклари бозор ва ликвидлилик таваккалчилигини баҳолаш ва назорат қилишда очиқ валюта позисиясидаги хорижий валюталар курсларининг ўзгариши ҳамда бир валютадаги ликвидлиликни бошқа валютага қайта тақсимлаш имкониятининг сезиларли даражада пасайиши таъсирини аниқлаш таклифи асосланган;
Ўзбекистонда миллий валюта сўмнинг АҚШ долларига алмашинув курси динамикасининг мамлакат иқтисодиётига таъсирининг 2027-йилга қадар прогнози таклиф қилинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Халқаро валюта бозоридаги алмашув курси динамикасини иқтисодиётга таъсири бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва тавсиялар асосида:
давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимлар ва давлат кафиллигидаги инвестисия шартномалари доирасида жалб этиладиган чет эл инвестисиялари иштирокида амалга ошириладиган лойиҳалар асосида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида реализация қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) нархларининг чет эл валюталарига ва шартли бирликларга боғланиш таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2021-йил 22-январдаги ЎРҚ-669-сон “Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида” Қонунида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2023- йил 24-октябрдаги 30-09/1039-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий таклифнинг амалиётга татбиқ этилиши натижасида 2022-йилда давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимлар ва давлат кафиллигидаги инвестисия шартномалари доирасида жалб этиладиган чет эл инвестисиялари ҳажмини ошириш имкони яратилган;
мамлакат бюджети молиявий оқимларнинг дастлабки тузилмасини белгиловчи механизм сифатида пул массасини шакллантиришдаги ички талабни ҳисобга олиш шартидан фойдаланиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2023-йил 24-октябрдаги 30-09/1039-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий таклифнинг амалиётга татбиқ этилиши натижасида банк томонидан алмашув курсининг иқтисодий ўсишга таъсирини моделли таҳлили орқали алмашув курси динамикасининг миллий иқтисодиётга таъсирини аниқлаш имкони яратилган;
тижорат банклари бозор ва ликвидлилик таваккалчилигини баҳолаш ва назорат қилишда очиқ валюта позисиясидаги хорижий валюталар курсларининг ўзгариши ҳамда бир валютадаги ликвидлиликни бошқа валютага қайта тақсимлаш имкониятининг сезиларли даражада пасайиши таъсирини аниқлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023-йил 7-мартдаги 4/11-сон “Банклар ва банклар гуруҳларининг таваккалчиликларни бошқариш тизимига доир талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида Қарори”да инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2023-йил 24-октябрдаги 30-09/1039-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий таклифнинг амалиётга татбиқ этилиши натижасида тижорат банки томонидан миллий валюта курсининг ўзгариши пул массаси, савдо баланси ҳамда тўлов баланси кўрсаткичларига аҳамиятли таъсирини таъминлаш орқали алмашинув курсининг истеъмол нархлари индексига таъсирини пасайтириш имкони яратилган;
Ўзбекистонда миллий валюта сўмнинг АҚШ долларига алмашинув курси динамикасининг мамлакат иқтисодиётига таъсирининг 2027-йилга қадар прогнозидан фойдаланиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2023-йил 24-октябрдаги 30-09/1039-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий таклифнинг амалиётга татбиқ этилиши натижасида банк томонидан номинал айирбошлаш курсининг ўзгариш суръати билан ялпи ички маҳсулот, саноат ишлаб чиқариши, меҳнат унумдорлиги, асосий фондларга инвестисиялар ҳажмининг ўзгариш суръатлари ўртасида ижобий боғлиқлик мавжудлигини таъминлаш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish