Sayt test rejimida ishlamoqda

Хамидов Рустам Хожакбаровичнинг
Физика-математика фанлари фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи):
“Чуқур сатхли кремний ва улар асосидаги тузилмаларда тенз-термо эффектлар”, 01.04.10 – Яримўтказгичлар физикаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.DSc/FM230
Илмий маслаҳатчи: Маматкаримов Одилжон Охундедаевич физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган мухандислик технология институти ва Россия миллий таддқиқотлар технология университети МИСИС Олмалиқ филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Яримўтказгичлар физикаси ва микроелектроника илмий-тадқиқот институти, DSc.03/30.12.2019.FM/Т.01.12.
Расмий оппонентлар: Отажанов Салимжон Мадрахимович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Имомов Эркин Зуннунович, физика-математика фанлари доктори (DSc), профессор; Аюпов Кутуп Саутович, физика-математика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети
Диссертация йўналиши: Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади:
Чуқур энергетик сатҳли киришмаларга эга бўлган кремнийда ва улар яратилган Шоттки диодларида хар тарафлама ва бирўқлама гидростатик босимнинг импулсли режимидаги тензоеффект механизмларини очиб беришдан иборатдир. Шунингдек тадқиқ қилинаётган намуналар ва улар асосидаги метал-яримўтказгич тузилмалардаги динамик тензоеффектининг алохида таркибларини ўрганишдан иборатдир.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор, намунлар электр ўткувчнлигининг юқори доимий гидростатик босим шароитида ҳароратга боғлиқлигини электр иситгич ёрдамида ўргниш орқали никел киришмаси киритилган кремний намуналаридаги динамик тензоеффект нафақат ҳароратнинг ўзгариши ҳисобига, балки релаксацион-тебранма жараёнлар ҳисобига ҳам ҳосил бўлиши кўрсатилган; .Қандай кўрсатилган! Очиб бериш керак!
динамик тензоеффектнинг релаксацион қисми тадқиқ қилинаётган кремний намуналари ҳажмида чуқур сатҳли киришмаларнинг мавжудлиги билан боғлиқ эканлиги ва компенсирловчи атомлар концентрациясининг ортиши билан унинг умумий тензоеффектдаги улуши ҳам ортиши тензо-холл эффектини тадқиқ қилиш орқали ўрнатилган;  Янгиликни битта гап билан ифодалаган ҳолда очиб берилиши керак!
илк бор, импулсли босим остидаги тензо-холл ходисасини тадқиқ қилиш орқали динамик тензоеффектининг релаксацион қисми тадқиқ қилинаётган намуналардаги чуқур сатҳли киришмларнинг табиатига боғлиқ эканлиги аниқланган бўлиб,.бунда аксептор киришмали кремний намуналаридаги динамик тензоеффект донор киришмали ва амфотер киришмали намуналардагига қараганда кам бўлиши хамда амфотер киришмали намуналар эса статик босимга бўлган сезгирликка деярли эга эмаслиги, динамик босимга сезгирлиги эса энг катта бўлиши ўрнатилгн;     
илк бор, чуқур сатҳли киришмалар киритилган кремний асосидаги Шоттки тўсиқли тузилмаларда ҳар тарафлама гидростатик босим остидаги Волт-Ампер характеристикаларини тадқиқ қилиш орқали уларнинг тензоўтказувчанлигини кескин ортишига олиб келувчи ташқи электр кучланишнинг қайта тақсимланишининг кузатилиши кўрсатилган;
илк бор, Шоттки тўсиқли тузилмалардаги динамик тензоеффектнинг релаксацион қисми база соҳасидаги чуқур сатҳли киришмаларнинг табиатига боғлиқ эканлиги импулсли босим остидаги волт ампер характеристикани тадқиқ қилиш орқали ўрнатилган;
бир ўқлама босим таъсирининг импулсли режимида чуқур сатҳларда ётувчи никел киришмали кремнийда релаксацион ва ҳароратли компоненталардан ташкил топувчи динамик тензоеффект кузатилиши ўрнатилган бўлиб, бунда тадқиқ қилинаётган кучлии компенсирланган намуналрдаги динамик тензоеффектнинг тебранма-релаксацион қисми ҳароратли қисмига нисбатан сезиларли даражада юқори эканлиги аниқланган;   
илк бор, никел киришмаси киритилган кремний асосидаги Шоттки тўсиқли тузилмалар бирўқлама гидростатик босим остида волт – ампер характеристикалари тадқиқ қилинган бўлиб, бу тузилмаларнинг бирўқлама гидростатик босим остидаги тензоўтказчанликлари шундай тузилмаларнинг ҳар тарафлама босим остидаги тензоўтказувчанлигига қарагада бир даража юқори бўлиши кўрсатилган;
ташқи босимнинг жуда кенг оралиғида ишлайдиган, тензо-термо эффект асосида янги кўп каскадли, механик ўзгаришларни электр ўзгаришларга айлантириб берувчи ўзгартиргич яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Чуқур сатхли киришмалар киритилган кремний ва улар асосида тайёрланган сиртий тўсиқли тузилмаларда харорат - релаксация ходисаларини тадқиқ қилиш жараёнида олинган мухим натижалар асосида:
чуқур сатхли киришма атомлари киритилган кремний кристалидаги динамик тензоўтказувчанлик нафақат хароратнинг ўзгариши билан балки, релаксацион эффектлар билан хам боғлиқ эканлиги; чуқур сатхли киришмалар туридан қатъий назар барча тадқиқ қилинган намуналарда рўй берадиган тебранма – релаксацион ходисалари улушининг ўзгариш табиати бир хил эканлиги; электрофизик катталиклар ўзгаришининг релаксацион қисми тадқиқ қилинаётган намуналарнинг ўтказувчанлик турига боғлиқ эканлиги; импулсли гидростатик босим (ИГБ) таъсирида н-Си<Ни> намуналаридаги заряд ташувчилар харакатчанлигини ўзгариши асосан релаксацион ходисалар билан боғлиқ эканлиги; тадқиқ қилинаётган Шоттки тўсиқли диод  тузилмаларида база сохасидаги компенсирловчи киришма атомлари концентрациясининг ортиши билан релаксацион ходисалар хам ортиши Наманган мухандислик-технология институтида (2017-2020 йиллар) C20140807091641 рақамли “Кучли легирланган яримўтказгичлар ва яримўтказгичли қоришмалардаги энергетик спектрларнинг ўзгариши” мавзусидаги Давлат илмий техник лойихасини бажарилишида фойдаланилган (06.09.2023й даги  № 4Ғ17-4Ғ06-09 рақамли маълумотнома). Олинган илмий натижаларнинг қўлланилиши сиртий тўсиқли тузилмаларда изотроп деформация таъсирида рўй берадиган физик жараёнларни тушунтириш имконини берди.
Диссертаци ишини бажариш давомида аниқланган қуйидаги мухим натижалар: н-Си<Ни> намуналаридаги заряд ташувчилар харакатчанлигининг импулсли гидростатик босим таъсиридаги ортиши асосан релаксацион ходисалар билан боғлиқ эканлиги;
н-Си<Ни> намуналарида хам р-Си<Ни> намуналарида хам ИГБ таъсиридаги заряд ташувчилар харакатчанлиги сезиларсиз даражада ўзгарди. Хар хил ўтказувчанлик турига эга бўлган намуналарда заряд ташувчилар харакатчанлигиниг ўзгариш характери хар хил бўлиши. Бунда н-Си<Ни> намуналаридаги заряд ташувчилар харакатчанлиги 7-8 % га орца р-Си<Ни> намуналаридаги заряд ташувчиларнинг харакатчанлиги 10-11 % га камайиши; кремний кристалли тензосергирлигининг иккита компонентадан динамик ва статик компоненталардан иборат бўлиши, динамик компонента ўз навбатида харорат ва релаксацион компоненталардан иборат бўлиши, “Фотон” акционерлик жамияти илмий тадқиқот ишларининг технологик жараёнларида қўлланилмоқда (07.08.2023 й. даги  № 155 рақамли маълумотнома). Диссертацияда келтирилган мазкур илмий натижалардан фойдаланиш яримўтказгич асосли янги тузилмаларнинг ташқи таъсирларга бўлган чидамлилигини юқори бўлиш имконини берди
Тадқиқ қилинаётган намуналардаги хароратнинг ўзгариши намуналар хажми бўйича тарқалишини тўлқин табиатга эга эканлигини кўрсатувчи таклиф этилаётган формула ва чуқур сатхли киришмаларга эга бўлган яримўтказгичлар тензосезгирлигини аниқлашнинг релаксацион ходисаларни хисобга олувчи таклиф қилинаётган усул Малайзия университетининг ионика марказида фойдаланилган. (Cентер фор Иониcс Университи Малая) (Реф: C.И.У.МҒ11082023 (Р). Илмий натижалардан фойдаланиш янги турдаги қуёш элементлари параметрларини яхшилаш имкониятини берди.
Диссертация ишини бажариш давомида олипган қуйидаги натижалар: динамик тензоеффектининг релаксацион қисми тадқиқ қилинаётган намуналардаги чуқур сатхли киритмларнинг табиатига боғлиқ эканлигини; аксцептор киришмали кремний намуналаридаги динамик тензоеффект донор киришмали ва амфотер киришмали намуналардагига қараганда кам бўлиши; амфотер киришмали намуналар эса статик босимга бўлган сезгирликка деярли эга эмаслиги, динамик босимга нисбатан сезгирлигини энг катта бўлиши ЎзФА Ядро физикаси институтида олиб борилган ФА-Атех-2018-176 “Олтигугурт киришмаси билан легирланган кремний монокристал пленкалар олишнинг радиацион технологик усулини яратиш” (лойиҳа раҳбари физика-математика фанлари номзоди, катта илмий ҳодим Ш. А. Маҳмудов) мавзусидаги амалий тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (13.10.2023 й. даги №2Ғ1255-2283 рарақамли маълумотнома). Илмий натижалардан фойдаланиш олтигугурт киришмаси билан легирланган кремний монокристалидаги чуқур сатҳларни радиация таъсири остида ўзини тутиши сабабларини тушунтириш имконини берди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish