Sayt test rejimida ishlamoqda

Мухамедова Малика Муртазоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Гемодинамические и иммунологические предикторы исхода  острого коронарного синдрома после COVID-19», 14.00.36 – Аллергология ва иммунология; 14.00.06 – Кардиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Tib2581.
Илмий раҳбар: Ганиева Шахзода Шавкат қизи, тиббиёт фанлари доктори (DSc), Кенжаев Мажид Латипович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Абдурахманов Мамур Мустафоевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Джаббаров Озимбай Отаханович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Россия Фанлар Академияси Урал бўлими Иммунология ва физиология институти (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: коронавирус инфекциясидан кейин миокард шикастланишининг иммунологик ва кардиоспецифик маркерларини ўрганиш ва ўткир коронар синдромнинг предикторларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
коронавирус инфекциясининг юрак-қон томир асоратлари ва постковид синдроми бўлган беморларда ўткир коронар синдром ривожланишининг хавф омиллари аниқланган;
постковид синдроми билан кечадиган ўткир коронар синдромда IL-6, VEGF-A нинг 2 маротаба юқори концентрацияда аниқланиши ишемик неоангиогенез ва коронар томирлар эндотелийининг яллиғланиш инфильтрациясини акс эттирувчи предикторлар сифатида, IL-1 ва TNFα нинг ошиши ЎКСда миокарднинг ишемик шикастланиш предикторлари аниқланган;
постковид синдроми бўлган беморларда коронар тромбоз ва эндотелиал дисфункция предикторлари сифатида CD40L, VEGF-А ва IL-6 аниқланган. Неоангиогенез жараёнларини акс эттирувчи цитокин VEGF-A беморларнинг ёши ва коронавирус инфекциясининг оғирлик даражасини акс эттириши аниқланган;
ўткир коронар синдром билан оғриган барча беморларда D-dimer, фибриноген ва CD40L нинг тромботик асоратлар ривожданишида прогностик қиймати исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2023 йил 16 октябрь №23-Z/065 сон хулосасига кўра:
Илмий янгиликнинг аҳамияти: Коронавирус инфекциясига чалинган беморларда постковид синдромини ташхислаш учун COVID-19 IgG антителоларини ўрганиш билан цитокин ҳолатини кузатиб бориш, ЎКСнинг олдини олиш ва юрак-қон томир касалликларини даволаш режасини тузиш тавсия этилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилоят Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси (11.05.2022 й.; №28), ҳамда Вобкент туман тиббиёт бирлашмаси (6.05.2022 й.: №18) буйруқ билан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: Постковид синдромни ва иммун яллиғланиш маркёрларини инобатга олган ҳолда юрак қон-томир касалликлари учун хавф омилларини баҳолаш дастури таклиф этилган. Бу умумий амалиёт шифокорлари, кардиологлар ва терапевтларга олиб бориш тактикасини танлаш, даволашнинг мақбул усулини танлашга имкон беради, профилактика чоралари сифатини оширишга, шунингдек, юрак ишемик касаллиги билан касалланган беморларни бошқаришнинг узлуксизлиги тамойилини сақлашга кўмаклашади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ўткир коронар синдром ривожланишида хавф омилларнинг ўзаро боғлиқлигини аниқлаш орқали фақатгина шунга мос текширув усулларини амалга ошириш натижасида 1 нафар бемор учун сарфланадиган харажатлардан 1 400 000 сўмга иқтисодий самарадорликка эришилди. Хулоса: Постковид синдром фонида кечадиган ўткир коронар синдром билан оғриган беморларда хавф омилларининг аҳамиятини ўрганиш натижасида ҳар 1 нафар бемор учун бюджет маблағларини 1 400 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “COVID-19 дан кейинги ўткир коронар синдром якуни истиқболининг гемодинамик ва иммунологик предикторлари” мавзусидаги диссертация иши натижалари асосида тайёрланган “Цитокиновая диагностика острого коронарного синдрома у больных, перенесших коронавирусную инфекцию” услубий тавсияномаси ва илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Бухоро давлат тиббиёт институти Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори томонидан 2022 йил 10 ноябрдаги 1822-сон хат юборилган.
Илмий янгиликнинг аҳамияти: Бирламчи соғлиқни сақлаш тизимида юрак ишемик касаллиги бўлган беморларда эхокардиография ва дуплекс ангиосканерлаш ёрдамида юрак ва қон томирларини реструктуризатциясини аниқлаш ва ЎКСда беморларни касалхонага ётқизишнинг биринчи кунида эндотелиал шикастланиш предикторлари VEGF-А, IL -1 ва IL -6 ни аниқлаш тавсия этилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилоят Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси (11.05.2022 й.; №28), ҳамда Вобкент туман тиббиёт бирлашмаси (6.05.2022 й.: №18) буйруқ билан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Тадқиқот асосида постковид ҳолатдаги беморларда ўткир коронар синдромнинг клиник хусусиятлари ва цитокин статуси ўрганилган, постковид синдромининг мавжудлигига кўра қоннинг функционал ва биокимёвий кўрсаткичлари баҳоланган, иммунологик кўрсаткичларнинг ЎКС нинг ривожланиш хавфи билан боғлиқлиги аниқланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: қонда коронар қон томирлар окклюзияси предикторларини аниқлаш натижасида инвазив муолажалар сонини камайтириш ва касалликнинг миокард инфарктига трансформациясини башоратлаш имконини берди ва ҳар 1 нафар бемор учун 1 370 000 сўм иқтисод қилинди. Хулоса: Ўткир коронар синдром бўлган беморларда коронар тромбознинг иммунологик предикторларни аниқлаш ҳисобидан ҳар 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 1 370 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “COVID-19 дан кейинги ўткир коронар синдром якуни истиқболининг гемодинамик ва иммунологик предикторлари” мавзусидаги диссертация иши натижалари асосида тайёрланган “Цитокиновая диагностика острого коронарного синдрома у больных, перенесших коронавирусную инфекцию” услубий тавсияномаси ва илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Бухоро давлат тиббиёт институти Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори томонидан 2022 йил 10 ноябрдаги 1822-сон хат юборилган.
Илмий янгиликнинг аҳамияти: Юрак ишемик касаллиги бўлган беморларда ЎКС ривожланишининг эрта олдини олиш ва постковид синдроми билан ЎКСнинг дифференциал диагностикаси учун зардобдаги атеротромбоз омиллари Д-димер ва фибриногенни, липид спектри, IL-6, CD40L ва VEGF-А цитокинларини таҳлил қилиш тадбиқ этилган. ЎКС ривожланишини эрта башорат қилиш учун қонда фибриноген, IL-6 ва CD40L ни биринчи йилда ҳар чоракда динамикада, кейинги 2 йил ичида эса ҳар ойда аниқлаш тавсия этилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилоят Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси (11.05.2022 й.; №28), ҳамда Вобкент туман тиббиёт бирлашмаси (6.05.2022 й.: №18) буйруқ билан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: касалликнинг миокард инфарктига ўтишини олдини олиш чораларини белгилайди, юзага келиши мумкин бўлган асоратларни бартараф этиш усулларини оптималлаштиради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1 нафар бемор учун миокард инфарктини олдини олиш натижасида шошилинч кардиология ва реанимация бўлимларида стационар даволаш харажатларини қисқартириш орқали 950 000 сўм тежалди. Хулоса: Ўткир коронар синдром прогностик мезонларни баҳолаш орқали миокард инфарктини олдини олиш 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 950 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “COVID-19 дан кейинги ўткир коронар синдром якуни истиқболининг гемодинамик ва иммунологик предикторлари” мавзусидаги диссертатсия иши натижалари асосида тайёрланган “Цитокиновая диагностика острого коронарного синдрома у больных, перенесших коронавирусную инфекцию” услубий тавсияномаси ва илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Бухоро давлат тиббиёт институти Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори томонидан 2022 йил 10 ноябрдаги 1822-сон хат юборилган.
Илмий янгиликнинг аҳамияти: Оилавий поликлиникалар, кўп тармоқли ва ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари кардиологларининг амалий фаолиятига ЎКС хавф омиллари ва прогностик мезонларини киритиш тавсия этилди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилоят Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси (11.05.2022 й.; №28), ҳамда Вобкент туман тиббиёт бирлашмаси (6.05.2022 й.: №18) буйруқ билан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги коронавирус инфекциясига чалинган беморларда постковид синдромини ташхислаш учун COVID-19 IgG антителоларини ўрганиш билан цитокин ҳолатини кузатиб бориш, ЎКСнинг олдини олиш ва юрак-қон томир касалликларини даволаш режасини тузиш тавсия этилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларда постковид синдром кардиоваскуляр асоратларини олдини олиш натижасида ҳар 1 нафар бемор учун 760 000 сўмга иқтисодий самарадорликка эришилди. Хулоса: Постковид синдром оқибатида кечадиган ўткир коронар синдромнинг иммунологик ва гемодинамик предикторларини амалиётга жорий қилиниши 1 нафар бемор учун бюджет маблағларини 2 600 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 1 880 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “COVID-19 дан кейинги ўткир коронар синдром якуни истиқболининг гемодинамик ва иммунологик предикторлари” мавзусидаги диссертация иши натижалари асосида тайёрланган “Цитокиновая диагностика острого коронарного синдрома у больных, перенесших коронавирусную инфекцию” услубий тавсияномаси ва илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Бухоро давлат тиббиёт институти Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори томонидан 2022 йил 10 ноябрдаги 1822-сон хат юборилган. Малика Муртазоевна Мухамедованинг «Гемодинамические и иммунологические предикторы исхода  острого коронарного синдрома после COVID-19» мавзусида диссертацион тадқиқотда олинган юқоридаги 4 та илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институтунинг 2022 йил 10 ноябрдаги 1822-сонли хати Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақадим этилган. Илмий янгиликларнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида 126 нафар бемор ҳисобига давлат бюджетидан 327 млн. 600 минг сўм ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан 110 млн. 880 минг сўм иқтисод қилинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish