Sayt test rejimida ishlamoqda

Тошкентбоева Феруза Ибрагимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кузги буғдойнинг ҳосилдорлиги, дон ва уруғлик сифатларига ўсимликларни илдизидан ташқари озиқлантиришнинг таъсири”, 06.01.08 – Ўсимликшунослик, 06.01.05-Селекция ва уруғчилик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Qx1215
Илмий раҳбар: Халилов Насриддин, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд ветеринария медитсинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.05/04.03.2022. Qx.13.01.
Расмий оппонентлар: Намазов Шодмон Эргашович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Худайкулов Жонибек Базарович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Самарқанд вилоятининг суғориладиган тупроқлари шароитида маъданли ўғитларга қўшимча равишда илдизидан ташқари карбамид ва микроўғитлар билан озиқлантиришнинг кузги юмшоқ буғдой навларининг ўсиши, ривожланиши, ҳосилдорлиги, дон ва уруғлик сифатларига таъсирини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Самарқанд вилоятининг суғориладиган тупроқлари шароитида кузги буғдойнинг Жасмина, Фарбома ва Яксарт навларини илдизидан ташқари қўшимча равишда карбамид ва микроўғитлар суспензияси билан озиқлантириш технологияси ишлаб чиқилган;
кузги буғдой навларининг уруғлик сифатларига ўсимликларни илдизидан ташқари карбамид ва микроўғитлар суспензияси билан қўшимча озиқлантиришнинг таъсири аниқланган;
кузги буғдойнинг янги навлари учун юқори ва сифатли дон ҳосили олишни таъминловчи ўсимликларни илдизидан ташқари қўшимча озиқлантириш учун карбамиднинг 15 кг эритмаси оптимал меъёр эканлиги илмий асосланган;
ўсимликларни илдизидан ташқари карбамид суспензияси билан озиқлантириш кузги буғдойни гектаридан навлар бўйича 66,1-78,1 с. ёки назорат вариантига нисбатан 2,1-4,7 с. қўшимча ҳосил олиш мумкинлиги исботланган;
навларнинг биологик хусусиятлари асосида кузги буғдойдан қўшимча 5,9-7,3 с/га ҳосил олиш ва юқори сифатли дон ҳосилини таъминловчи илдизидан ташқари карбамид ҳамда СЕАWЕЕД Cа+Мг микроўғити билан қўшимча озиқлантиришнинг самарадорлиги илмий асосланган;
ўсув даври давомида илдизидан ташқари қўшимча равишда карбамид ва микроўғитлар суспензияси билан озиқлантириш кузги буғдой навлари элита уруғлари сифатларига ижобий таъсир кўрсатиши натижасида И-репродуксия далаларидан гектаридан қўшимча 3,7 с.гача юқори ҳосил олиш мумкинлиги исботланган;
карбамид ва микроўғитлар аралашмаси билан илдизидан ташқари қўшимча озиқлантириш ҳисобига юқори ҳосилдорлик, дон сифати, кондитсион уруғлар чиқими ва уруғлик сифатларини ошириш орқали элита майдонлари ва И-репродуксияда 162,2-170,9 % рентабеллик даражасини таъминловчи иқтисодий самарадорликка эришиш мумкинлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Самарқанд вилоятининг суғориладиган тупроқлари шароитида маъданли ўғитларга қўшимча равишда илдизидан ташқари карбамид ва микроўғитлар билан озиқлантиришнинг кузги юмшоқ буғдой навлари ўсиши, ривожланиши, ҳосилдорлиги, дон ва уруғлик сифатларига таъсирини аниқлаш борасида олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида;
кузги буғдой навлари етиштирувчи фермер хўжаликлари учун “Кузги буғдойни илдизидан ташқари озиқлантириш бўйича тавсиялар” номли тавсиянома тасдиқланган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 17-июлдаги № 05/21-05/3507-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу тавсиянома бугунги кунда Самарқанд вилоятининг бошоқли дон экинларини етиштиришга ихтисослашган кластерлар ва фермер хўжаликлари учун қўлланма сифатида хизмат қилмоқда;
кузги буғдой навларининг биологик хусусиятларига боғлиқ равишда маъданли ўғитларга қўшимча равишда илдизидан ташқари карбамид ва микроўғитлар билан озиқлантириш технологияси Самарқанд вилоятининг Тойлоқ, Пастдарғом, Паяриқ, Оқдарё ва Жомбой туманларидаги буғдой етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликларида жами 257 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 17-июлдаги № 05/21-05/3507-сон маълумотномаси).  Натижада, кузги буғдойнинг Жасмина, Фарбома ва Яксарт навларидан гектарига ўртача 68,2-72,1 сентнер дон ҳосили олиниб, юқори рентабеллик даражасига эришилган.
Самарқанд вилояти суғориладиган тупроқлари шароитида кузги юмшоқ буғдойнинг Фарбома, Жасмина ва Яксарт навларининг биологик хусусиятларидан келиб чиқиб, умумқабул қилинган ўғит меъёрларига илдизидан ташқари ўсимликларнинг бошоқлаш фазасининг бошланишида гектарига 15 кг карбамид ва 300 мл СЕАWЕЕД Cа+Мг микроўғити билан қўшимча озиқлантириш технологияси 257 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023-йил  17-июлдаги № 05/21-05/3507-сон маълумотномаси). Натижада, навлар бўйича қўшимча 4,2-7 с ҳосил олишни таъминлаб юқори рентабеллик даражасига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish