Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахимов Дилмуроджон Ғуломжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи “Давлат фуқаролик хизматини кадрлар билан таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш”, 12.00.02 – Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи (юридик фанлар). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Yu585.
Илмий раҳбар: Хусанов Озод Тиллабоевич, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019.Yu.22.02.
Расмий оппонентлар: Юсупов Сардорбек Баходирович, юридик фанлар доктори, доцент; Саидгазиева Нилуфар Шерзодовна, юридик фанлар доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси.
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда давлат фуқаролик хизматини кадрлар билан таъминлашнинг ҳуқуқий асослари ва амалиёти орқали уни такомиллаштиришга қаратилган илмий-назарий ва амалий жиҳатдан асослантирилган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
давлат фуқаролик хизматига кадрларни очиқ, шаффоф ва адолатли тарзда танлаб олиш ва лавозим бўйича ўсиб бориш механизмларини таъминлаш мақсадида адолатлилик, холислик, очиқлик ва шаффофлик принципларини жорий этиш зарурати асослаб берилган;
давлат фуқаролик хизматида меритократия тамойили ва “карера модели” қоидаларини таъминлаш мақсадида давлат фуқаролик хизматига кадрларни танлаб олишнинг ички танлов шаклида фақат давлат фуқаролик хизматчилари, ташқи танлов шаклида эса тегишли малака талабларига жавоб берадиган барча фуқаролар иштирок этиши лозимлиги асослантирилган;
кадрларни қайта тайёрлаш таянч мутахассисликлар ва касбларга мувофиқ бўлган йўналишлар бўйича фаолиятни амалга ошириш учун қўшимча компетенсиялар эгалланишини, кадрлар малакасини ошириш эса касбий компетенсияларнинг янгилаб борилишини таъминлаши ва кадрларнинг “карера модели” доирасида ўсиб боришига хизмат қилиши асослантирилган;
давлат хизмати соҳасида гендер тенгликни таъминлаш, раҳбарлик лавозимларда хотин-қизлар улушини ошириш мақсадида маҳаллий ижро ҳокимияти органларининг раҳбарлик лавозимларига хотин-қизларни тайинлаш амалиётини кенгайтириш лозимлиги асослантирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Давлат фуқаролик хизматини кадрлар билан таъминлашни такомиллаштиришга оид тадқиқотдаги илмий натижалардан қуйидагиларда фойдаланилди:
давлат фуқаролик хизматида адолатлилик, холислик, очиқлик ва шаффофлик принципларини белгилашга оид таклиф Ўзбекистон Республикасининг  2022-йил 8-августдаги “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги ЎРҚ-788-сон Қонунининг 5-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг 2022-йил 30-сентябрдаги 04/10-10-168-сон далолатномаси). Махсус Қонунда ушбу принципларнинг жорий қилиниши давлат фуқаролик хизматига кадрларни очиқ танлов асосида қабул қилиш, уларни баҳолаш ва лавозим бўйича ҳаракатланиш механизмларининг такомиллашувига хизмат қилган;
давлат фуқаролик хизматига кадрларни танлаб олишнинг ички танлов шаклида фақат давлат фуқаролик хизматчиларининг, ташқи танлов шаклида эса тегишли малака талабларига жавоб берадиган барча фуқароларнинг иштирок этиши ҳуқуқини белгилашга оид таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2022-йил 8-августдаги “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги ЎРҚ-788-сон Қонунининг 29-моддасини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг 2022-йил 30-сентябрдаги 04/10-10-168-сон далолатномаси). Натижада давлат фуқаролик хизматига кадрларни ички ва ташқи танлов асосида қабул қилишнинг самарали тизими йўлга қўйилиб, бу давлат фуқаролик хизматида меритократия тамойили ва “карера модели” қоидаларини таъминлашга хизмат қилган;
“кадрларни қайта тайёрлаш” ва “кадрлар малакасини ошириш” тушунчалари хусусиятларини фарқлашга оид таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2020-йил 23-сентябрдаги “Таълим тўғрисида”ги ЎРҚ-637-сон Қонунининг  13-моддасини ишлаб чиқишда эътиборга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг 2022-йил 24-апрелдаги 1967-105-сон далолатномаси). Ушбу таклиф натижасида кадрларни қайта тайёрлаш таянч мутахассисликлар ва касбларга мувофиқ бўлган йўналишлар бўйича фаолиятни амалга ошириш учун қўшимча компетенсияларни эгалланишини таъминлаши, кадрлар малакасини ошириш эса касбий компетенсияларнинг янгилаб борилишини таъминлаши сифатида белгиланиб, ушбу жараёнларни самарали ташкил этишга хизмат қилган;
маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг раҳбарлик лавозимларига хотин-қизларни тайинлаш амалиётини кенгайтириш лозимлигига оид таклиф Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021-йил 28-майдаги СҚ-297-ИВ-сон қарори билан тасдиқланган 2030-йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегиясининг 4-боб 2-устувор йўналишининг 6-хатбошишини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитасининг 2022-йил 3-октябрдаги 25-12/2502-сон далолатномаси). Натижада вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тузилмаларида ҳоким ўринбосарлари – оила ва хотин-қизлар бошқармалари бошлиқлари, туман (шаҳар) ҳокимликлари тузилмаларида ҳоким ўринбосарлари – оила ва хотин-қизлар бўлимлари бошлиқлари лавозимлари жорий қилиниб, бу давлат фуқаролик хизматининг раҳбарлик лавозимларида хотин-қизлар улушининг ортишига, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга доир ишларда хотин-қизларнинг фаоллигини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish