Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдукадиров Дониёр Хусановичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи) “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари девонларининг фаолиятини ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш масалалари”, 12.00.11 – Парламент ҳуқуқи (юридик фанлар). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.DSc/Yu260.
Илмий маслаҳатчи: Хакимов Рахим Расулжонович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019.Yu.22.02.
Расмий оппонентлар: Мухамеджанов Аманулла Закирович, юридик фанлар доктори, профессор; Турсунов Ахтам Саломович, юридик фанлар доктори, профессор. Ҳайитов Хушвақт Сапарбаевич, юридик фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институти.
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари девонларининг фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
депутат ўзини депутатликка номзод этиб кўрсатган сиёсий партия билан алоқасини сақлаб туриш ҳамда ўз сайлов округидаги фаолиятини самарали ташкил этиш учун ҳамда депутат ва сенаторнинг парламент ичидаги ишига кўмак бериш учун ёрдамчига эга бўлишиши зарурлиги асосланган;
Олий Мажлис палаталарининг девонлари ходимларининг давлат хизматчиси сифатидаги мақомини, уларнинг бандлик масаласи ижро этувчи ҳокимиятдан ҳам мустақиллиги хусусиятини махсус қонун билан тартибга солиниши зарурияти асослаб берилган;
Олий Мажлис палаталари девонларидаги бўш иш ўринларни эгаллаш учун танлов ўтказиш, Олий Мажлис палаталари девонларининг таркибий бўлинмаларида махсус стажировка ўтаётган шахслар орасидан кадрлар резервивини шакллантириш масаласини кўриш билан бирга мақсадга мувофиқлилиги асосланган;
Қонунчилик палатаси ва Сенат девонларидаги парламент кутубхонасини тўлақонли илмий-тадқиқот хизматига айлантирилиши парламент аъзолари фаолиятини самарали ахборот-таҳлилий таъминлашда қулай истиқболга эга эканлиги асослаб берилган;
парламент аъзоларига уларнинг юритувидаги қўмита ёки бутун палата муҳокамасига қўйиладиган долзарб масалалари бўйича биргаликда ишлаш учун муайян соҳа бўйича мутахассис-маслаҳатчиларни ҳақ эвазига жалб қилиш ҳуқуқини бериш зарурлиги асосланган;
Олий вакиллик ҳокимияти институти сифатида парламент фаолияти билан кенгроқ ва тўғридан-тўғри танишиш учун мактаб ўқитувчиларига парламентнинг ролини тушунтиришга ёрдам берадиган ўқув дастурлари ва экскурсияларни жорий этиш мақсадга мувофиқ эканлиги асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари девонларининг фаолиятини ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш масалалари соҳасидаги тадқиқот бўйича олинган илмий натижалар асосида:
депутат ўзини депутатликка номзод этиб кўрсатган сиёсий партия билан алоқасини сақлаб туриш ҳамда ўз сайлов округидаги фаолиятини самарали ташкил этиш учун ёрдамчига эга бўлишиши зарурлиги ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2021-йил 14 октябрдаги ЎРҚ–722-сонли Қонуннинг 2-моддасини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупсияга қарши кураш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2023-йил 15-майдаги 04/2-10/46-21-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг инобатга олиниши депутатларнинг ёрдамчиси институтини жорий қилиш ва унинг вазифаларини белгилашга хизмат қилган;
Олий Мажлис палаталари девони ходимлари давлат хизматчиси махсус мақомига эга бўлиб, улар ижро этувчи ҳокимиятдан бандлик масаласида мустақил бўлиши зарурлиги ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Девони тўғрисидаги низомнинг 22, 23-бандларини такомиллаштиришда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Девонининг 2023-йил 23-августдаги 03/1-04/1259-сон далолатномаси). Ушбу таклифни амалга оширилиши Девон ходимларининг ҳуқуқий мақомини такомиллаштиришга хизмат қилган;
Олий Мажлис палаталари девонларидаги бўш иш ўринларни эгаллаш учун танлов ўтказиш, Олий Мажлис палаталари девонларининг таркибий бўлинмаларида махсус стажировка ўтаётган шахслар орасидан кадрлар резервини шакллантириш тартибини жорий қилиш лозимлиги ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палаталаси Девонинг бўш лавозимларига танлов ўтказиш тартибининг 17-бандини такомиллаштиришда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Девонининг 2023-йил 23-августдаги 03/1-04/1259-сон далолатномаси). Ушбу таклифни амалга оширилиши Девон ходимларини танлаш ва лавозимларга жойлашнинг механизмини такомиллаштиришга хизмат қилган;
Қонунчилик палатаси ва Сенат девонларидаги парламент кутубхонасини тўлақонли илмий-тадқиқот хизматига айлантирилиши парламент аъзолари фаолиятини самарали ахборот-таҳлилий таъминлашда қулай истиқболга эга бўлиши ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Девони тўғрисидаги низомнинг 10-бандини такомиллаштиришда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Девонинг 2023-йил 23-августдаги 03/1-04/1259-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалга оширилиши Девон кутубхонасини ҳуқуқий мақомини такомиллаштиришга хизмат қилган;
Олий вакиллик ҳокимияти институти сифатида парламент фаолияти билан кенгроқ ва тўғридан-тўғри танишиш учун мактаб ўқитувчиларига парламентнинг ролини тушунтиришга ёрдам берадиган ўқув дастурлари ва экскурсиялар бўйича таркибий бўлинма жорий этиш мақсадга мувофиқ эканлиги ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Девони тўғрисидаги низомнинг 13, 18-бандларини такомиллаштиришда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Девонининг 2023-йил 23-августдаги 03/1-04/1259-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалга оширилиши ёшларни парламент ва унинг фаолиятига оид ҳуқуқий билимларини ошириш механизмини такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish