Sayt test rejimida ishlamoqda

Усманов Валиахмат Файзиллаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Темирбетон конструксиялари эгиладиган стерженли элементларининг мустаҳкамлиги, ёриқбардошлиги ва деформацияланиши”
05.09.01-“Қурилиш конструксиялари, бино ва иншоотлар”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.DSc/Т647
Илмий маслаҳатчи: техника фанлари доктори, профессор Акрамов Ҳуснитдин Ахрорович
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети.
Тошкент архитектура-қурилиш институти. DSc.26/30.12.2019.Т.11.01.
Расмий оппонентлар: техника фанлари доктори, профессор Асқаров Бахтиёр, техника фанлари доктори, профессор Зулпуев Абдивап Момунович, РТФА академиги, техника фанлари доктори, профессор Хотамов Асадулла Тоштемирович.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-қурилиш институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади йиғма темирбетон конструксияларни мустаҳкамлик, ёриқбардошлик ва деформацияланиш бўйича ҳисоблаш услубларини материалларнинг ноеластик деформацияланишини ҳисобга олиб такомиллаштириш ҳамда йиғма-яхлит конструксияларни эса лойиҳалаш бўйича янги меъёрий ҳужжат учун тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ташқи юклар таъсиридан бетоннинг сиқилиш ҳолатидаги ноеластик деформацияланишини ифодалаш учун олдин келтирилган диаграммалардан фарқли, таклиф этилган уч чизиқли «б-б» диаграмма ишлаб чиқилган;
бетон ҳолати  учун таклиф этилган уч чизиқли «б-б» ва арматура ҳолати  учун эса «с-с» диаграммалари ҳамда  нормал кесимлар фаразидан фойдаланиб ночизиқли деформацияланиш модели  бўйича темирбетон конструксиялари эгиладиган стерженли элементларини мустаҳкамлик бўйича ҳисоблашнинг, амалдаги меъёрий услубдан фарқли, услуб ишлаб чиқилган;
эгиладиган элементлар мустаҳкамлигини қия кесим бўйича ҳисоблашда қия ёриқ юқорисидаги сиқилган зона бетони қабул қиладиган кесувчи куч Қб ни аниқлаш учун, амалдаги меъёрий ҳужжатда келтирилган эмпирик формуладан фарқли, эксперимент натижалар билан мос тушган, услуб ишлаб чиқилган;
ёриқлар орасидаги жойларда экспериментал тадқиқотлар асосида ўрнатилган  арматуранинг бетонга боғланиш қонуни ва бу қонун асосида ёриқлар очилиш кенглигини ҳисоблаш бўйича ишлаб чиқилган ва жорий меъёрдаги эмпирик усулдан тубдан фарқ қилувчи услуб ишлаб чиқилган;
- бетон ҳолати  учун ишлаб чиқилган уч чизиқли «б-б» ва арматура ҳолати  учун эса «с-с» диаграммалари ҳамда нормал кесимлар фаразидан фойдаланиб ночизиқли деформацияланиш модели бўйича йиғма-яхлит темирбетон конструксиялари эгиладиган стерженли элементларининг икки босқичли ишлашини эътиборга олган ҳолда мустаҳкамлик, ёриқбардошлик (ёриқларнинг очилиш кенглигини) ва деформациясини ҳисоблаш бўйича услуб ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Темирбетон конструксиялари эгиладиган стерженли элементларининг мустаҳкамлигини, ёриқбардошлигини ва деформацияни ночизиқли деформацияланиш модели бўйича ишлаб чиқилган услуб қуйидаги лойиҳаларда жорий қилинган:
“Меъморқурилишлойиҳа” МЧЖ томонидан Самарқанд шаҳрида барпо этиладиган 7 қаватли темирбетон синчли турар-жой биносини лойиҳалашда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 08-06/6164- сон 26 июн 2023 йилдаги маълумотномаси). Натижада, синч юқори нуқтасининг горизонтал кўчиши анъанавий ҳисобга нисбатан 2,56 мартагача, ригелларда ёриқларнинг очилиш кенглиги 1,67 мартагача, ригелларнинг салқилиги эса 1,91 мартагача камайишига эришилган.
“Самарқанд қишлоқ қурилиш лойиҳалаш институти” МЧЖ томонидан Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳридаги яхлит темирбетон технологияси бўйича барпо этиладиган 5 қаватли синчли биносини лойиҳалашда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 08-06/6164- сон 26 июн 2023 йилдаги маълумотномаси). Натижада,  бинода синч юқори нуқтасининг горизонтал кўчиши, чизиқли ҳисобга нисбатан, 1,6 марта, ригелларда ёриқларнинг очилиш кенглиги, 1,2 марта, ригелларнинг салқилиги эса, 1,3 мартагача камайишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish