Sayt test rejimida ishlamoqda

Алланов Холик Келдиёровичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистоннинг жанубий минтақасида ингичка толали ғўза навларини парваришлаш агротехнологиясининг илмий асослари”, 06.01.02 – Мелиорация ва суғорма деҳқончилик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.DSc/Qx.242.
Илмий маслаҳатчи: Авлиякулов Мирзоолим Авазович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSс.05/04.03.2022.Qx.13.01.
Расмий оппонентлар: Нурматов Шермат, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Матякубов Бахтиёр Шамуратович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Авлакулов Мейли, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистоннинг жанубий минтақаси Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларининг суғориладиган ўтлоқлашиб бораётган тақирсимон тупроқлари шароитида ингичка толали ғўза навларидан юқори ва сифатли пахта ҳосили етиштириш агротехнологияларини илмий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Ўзбекистоннинг жанубий минтақаси Сурхондарё вилоятининг ўтлоқлашиб бораётган тақирсимон тупроқлари шароитида, пахта етиштириладиган асосий майдонларда экилиб келинаётган барча маҳаллий «Термиз-202», «Сурхон-14», «Сурхон-103», «СТ-1651» ва хорижий «Иолотан-14» ингичка толали ғўза навлари ҳамда Қашқадарё вилоятининг саҳро минтақасида маҳаллий «Сурхон-104» ва хорижий «Иолотан-14» ғўза навларининг мақбул суғориш тартиблари, озиқлантириш  меъёрлари ва кўчат қалинликлари илмий асосда ишлаб чиқилган;
Сурхондарё вилоятининг ўтлоқлашиб бораётган тақирсимон тупроқларида ингичка толали Ia типга мансуб Сурхон-103 навини, II типга мансуб СТ-1651навини ЧДНСга нисбатан 70-75-65% суғориш олди тупроқ намлигида суғориш ва кўчат қалинлигини 130-140 минг туп/га қолдириш, Ia типга мансуб шохлайдиган Иолотан-14 ингичка толали ғўза навини юқоридаги суғориш тартибида суғориш ва кўчат қалинлигини камроқ яъни 110-120 минг туп/га қолдириб парваришлаш мақбуллиги аниқланган;
Қашқадарё вилоятининг саҳро минтақаси ўтлоқилашиб бораётган тақирсимон тупроқларида Ia тип узун толали маҳаллий, шохланиши “0” типга мансуб «Сурхон-104» ғўза навини парваришлашда ЧДНСга нисбатан 70-75-65% суғориш олди тупроқ намлиги, минерал ўғитлар N-250, P-175, K-125 кг/га қўлланилиши ва кўчат қалинлиги 130-140 минг туп/га бўлиши,  «Иолотан-14» ғўза нави юқоридаги суғориш тартиби ва озиқлантириш меъёрларида кўчат қалинлиги 110-120 минг туп/га қолдириб парваришланиши мақбул эканлиги аниқланган;
глобал иқлим ўзгариши туфайли ўта юқори ҳарорат, гармсел таъсирида иссиқ ҳаво оқими туфайли ҳосил элементлари тўкилиши, беда қандаласининг зарар келтираётганлиги, ўсимликнинг ўрта ярусида ҳосил батамом тўкилиб кетиш ҳоллари кузатилаётганлиги, 2024 йилда Республика бўйича 40 минг гектарда ингичка толали навлар майдони кенгайиши ва жойлаштириш имкониятларини инобатга олиб, ушбу муаммоларни бартараф этишда Сурхондарё вилоятининг жанубий чўл ҳудудларида жойлашган Термиз, Шеробод, Музработ, Ангор, Жарқўрғон, Қизириқ туманлари ва Қумқўрғон туманининг жанубий қисмларига ҳамда Қашқадарё вилоятининг чўл қуйи ҳудудларига кирувчи Касби, Миришкор, Муборак туманлари, Нишон ва Косон туманларининг бир қисмига ингичка толали ғўза навларини жойлаштириш мумкинлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Жанубий минтақа ўтлоқлашиб бораётган тақирсимон тупроқлари шароитида маҳаллий ва хорижий ингичка толали ғўза навларидан юқори ва сифатли пахта ҳосили етиштириш агротехнологияларини илмий асослаш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
Жанубий минтақа фермер ва кластерлари учун «Сурхондарё вилояти шароитида ингичка толали Сурхон-103, СТ-1651, Термиз-202 ва Иолотан-14 ғўза навларидан юқори пахта ҳосили етиштириш агротехнологиялари бўйича», «Қашқадарё вилоятида ингичка толали Сурхон-104, Сурхон-16, Термиз-202, Қашқадарё-5 ва Иолотан-14 ғўза навларидан юқори пахта ҳосили етиштириш агротехнологияси бўйича» тавсияномалари ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 29 августдаги 07/34-06/944-сон маълумотномаси). Ушбу тавсияномалар бугунги кунда ингичка толали ғўза навларини етиштириш билан шуғулланадиган фермер ва кластерлар учун қўлланма сифатида хизмат қилмоқда;
Сурхондарё вилоятининг ўтлоқлашиб бораётган тақирсимон тупроқлари шароитида маҳаллий ингичка толали Сурхон-103, Термиз-202, Сурхон-14, СТ-1651 ғўза навларини мақбул парваришлаш агротехнологияси Сурхондарё вилоятининг Ангор тумани “Мавлонов Суюн” фермер хўжалигида 31,04 гектар, “Ғаффоров Аббос” фермер хўжалигида 11 гектар, “Ўсаров Неъмат” фермер хўжалигида 7 гектар ва ҳорижий Иолотан-14 ғўза нави “Мавлонов Суюн” фермер хўжалигида 143 гектар, вилоят бўйича жами 1274 гекар мтайдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 29 августдаги 07/34-06/944-сон маълумотномаси). Ушбу агротехнология жорий этилиши ҳисобига ингичка толали ғўза навларининг ўсиб ривожланиши, ҳосил тўплаши яхшиланиши, гектарига 4-5 центнер қўшимча ҳосил олишга ҳамда рентабеллик даражасини 21,8-26,8 % га ошишига эришилган;
Қашқадарё вилоятининг суғориладиган тақирсимон тупроқлари шароитида маҳаллий ингичка толали Сурхон-104, хорижий Иолотан-14 ғўза навларини мақбул парваришлаш агротехнологияси Касби туманидаги “Уста Мавлон ўғли чўли” фермер хўжалигида 20 гектар майдонда, Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти Қашқадарё илмий тажриба станциясида 20 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 29 августдаги 07/34-06/944-сон маълумотномаси). Ушбу агротехнология жорий этилиши ҳисобига ингичка толали ғўза навларининг ўсиб ривожланиши, ҳосил тўплаши яхшиланиши, гектарига 4-4,5 центнер қўшимча ҳосил олишга ҳамда рентабеллик даражаси 17,4-23,6 % га ошишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish