Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдурахимова Анорахон Рустамбоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тола сифати IV типга мос ҳосилдор ва мойдорлиги юқори  ғўза навларини яратиш (Фарғона водийси шароитида)”, 06.01.05 – Селекция ва уруғчилик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Qx1062.
Илмий раҳбар: Эгамов Хусанбой, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSс.05/04.03.2022.Qx.13.01.
Расмий оппонентлар: Рахмонқулов Мурод Саид-Акбарович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Ахмедов Джамолҳон ҳоджаҳонович, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: ЎзР ФА Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Фарғона водийси тупроқ-иқлим шароитларига мос тезпишар, IV-тип тола берадиган, ҳосилдор, мойдорлиги юқори бўлган ғўзанинг ўрта толали янги навларини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Фарғона водийси шароитида келиб чиқиши хар хил бўлган навларни ўзаро чатиштириш орқали турли ирсиятга эга бўлган тизмалар яратилиб, ушбу тизмалар орасидан тезпишар, толаси IV типга хос қимматли-хўжалик белгиларига эга бўлган Т-14, Т-17, Т-30 ва Т-76 тизмалар ажратиб олинган;
тола узунлигини маҳсулдорлик билан ўзаро боғлиқлиги (r=0,51-0,54), тола чиқими билан (r=0,44-0,47),  тола индекси (r=0,31-0,33), 1000 дона чигит вазни  (r=0,26-0,28) ва тезпишарлик билан корреляцион боғлиқлиги (r=-0,04-0,17) аниқланган;
Т-17 асосида географик жихатдан узоқ бўлган тизмалараро мураккаб дурагайлаш услуби орқали G. hirsutum L. турига мансуб “СП-204” янги нави яратилган;
Т-76 асосида дурагайлаш орқали IV типга хос ҳосилдор, мойдорлиги юқори бўлган ғўзанинг ўрта толали  янги “СП-206” нави яратилган;
келиб чиқиши хар хил бўлган тизмалар орасидан Т-30 асосида ота-она шаклларига нисбатан ижобий белги-хусусиятларга эга бўлган ғўзанинг янги “Андижон-Зиё-2” нави яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Фарғона водийси шароитида ғўзанинг толаси IV типга мос ҳосилдор, мойдорлиги юқори навларини яратиш бўйича олиб борилган тадқиқотларнинг натижалари асосида:
ғўзанинг толаси IV типга мос, ҳосилдорлиги ва мойдорлиги юқори бўлган Т-14, Т-76, Т-30 тизмаларнинг генотипи бойитилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 16 декабрдаги №07/21-9429-сонли маълумотномаси). Натижада, ажратиб олинган ушбу тизмаларнинг 5-6 кунга эртароқ пишиши (115-117 кун), ҳосилдорлиги андоза Андижон-35 навига нисбатан 4-5 ц/га, тола чиқиши 1,0-1,5 фоизга, толанинг штапел узунлиги 1,5-2,0 дюймга, чигитининг мойдорлиги 2-3 фоизга, бир дона кўсакдаги пахта вазни 6,0 грамга, 1000 дона чигит оғирлиги 110 грамга юқори бўлган;
дурагайлаш услуби орқали олинган Т-76 тизмаси асосида ўрта толали “СП-206” нави (NAP 00426-рақамли патент) яратилган ва Андижон вилоятининг Андижон туманидаги “Олтин ер саховати” фермер хўжалигида 11,0 гектар майдонга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 16 декабрдаги №07/21-9429-сонли маълумотномаси). Натижада, Фарғона вилояти тупроқ-иқлим шароитига мос ҳолда яратилган зараркунандаларга бардошли, ҳосилдор “СП-206” навининг мойдорлиги 22 % ни, тезпишарлиги 115-117 кун ни, битта кўсакдаги пахта вазни 6,1-6,5 грамни, тола чиқими 36,0-38,0 % ни, микронейр кўрсаткичи 4,2-4,3, толанинг штапел узунлиги 1,34-1,35 дюймни, толанинг нисбий узилиш кучи 33,0 гк/текс ни, пахта ҳосили 37,2 ц/га ни ташкил этган;
Т-17 тизмаси асосида ўрта толали “СП-204” нави (NAP 00364-рақамли патент) яратилган ва Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институтининг Андижон илмий-тажриба станцияси тажриба майдонида 9,5 гектар ҳамда Фарғона илмий-тажриба станциясининг 15,0 гектар тажриба майдонларида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 16 декабрдаги №07/21-9429-сонли маълумотномаси). Натижада, ғўзанинг ўрта толали “СП-204” навининг ўсув даври 118-119 кун, детерминант шаклда эканлиги, бир дона кўсакдаги пахта хом ашёсини вазни 6,2-6,4 г,  ҳосилдорлиги  42,3-43,8 ц/га, толанинг узунлиги 34,5-35,0 мм, микронейри 4,3-4,4, толасининг штапель узунлиги 1,19-1,20 дюйм, толанинг нисбий узулиш кучи 33,1-34,0 гк/текс, тола чиқими 38,8-39,9%, 1000 дона чигит вазни 108-110 грамни ташкил этган;
Т-30 тизмаси асосида ғўзанинг ўрта толали “Андижон-Зиё-2” янги нави яратилган ва Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ўқув тажриба хўжалигида янги нав сифатида 2,0 га майдонда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 16 декабрдаги №07/21-9429-сонли маълумотномаси). Натижада, “Андижон-Зиё-2” навининг ўсув даври 117-118 кун, бир дона кўсакдаги пахта хом ашёсини вазни 6,0-6,6 г., ўртача ҳосилдорлиги 38-42 ц/га, 1000 дона чигит вазни 115-120 г, толанинг юқори штапел узунлиги 1,17-1,19 дюйм, микронейр 4,4-4,5 ни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish