Sayt test rejimida ishlamoqda

Акбаров Фаррух Сайдалиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Гастроэзофагеал рефлюкс касаллигида комплекс даволашни такомиллаштириш», 14.00.27 – «Хирургия» (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: A2023.2.PhD/Tib3624.
Илмий раҳбар: Нишанов Муроджон Фозилжонович, т.ф.д доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.95.01.
Расмий оппонентлар: Джуманиязов Джавохир Азатбаевич, тиббиёт фанлари доктори; Якубов Фарход Раджабович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қизилўнгачнинг турли қисмларига териаро лазер таъсири услубини такомиллаштириш орқали рефлюкс-эзофагитни даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
СИХАТ-1 аппарати платформасини эгилувчан сферик шаклгача текисланиш имконияти лазер нурланшини фокусировкасини 7-8 см чуқурликка ошишини таъминлаши ва қизилўнгачнинг турли қисмларига тери орқали таъсири учун шароит яратиши исботланган;
табиий биологик тўқималарга ўхшаш спектрал ва бошқа оптик хусусиятларга эга бўлган, фотобиология соҳасидаги турли тадқиқотларда ишлатиш имконини берувчи инфрақизил лазер нурланиши учун синов-фантоми ишлаб чиқилган;
қизилўнгачнинг бўйин, кўкрак ва қорин соҳаларини лазер нурлантиришни ўтказиш ва аниқ белгиланган чуқурликда максимал таъсир қилиш кучига эришиш орқали белгиланган масофада нурланишнинг фокусини таъминловчи эзофагитларни олдини олиш ва даволаш усули такомиллаштирилган;
гастроэзофагеал рефлюкс касаллигида маҳаллий яллиғланиш жараёнини камайтириш, репаратив самарадорлик ва микроциркуляцияни кучайтиришдан иборат бўлган, қизилўнгачнинг турли қисмларига инфрақизил лазер таъсирининг патогенетик жиҳатлари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Андижон давлат тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2023 йил 12 декабрдаги 06/34-сон хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Андижон давлат тиббиёт институтининг 2023 йил 20 октябрдаги 06/3285-сон хати юборилган):
СИХАТ-1 аппарати платформасини эгилувчан сферик шаклгача текисланиш имконияти лазер нурланшини фокусировкасини 7-8 см чуқурликка ошишини таъминлаши ва қизилўнгачнинг турли қисмларига тери орқали таъсири учун шароит яратиши исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Гастроэзофагеал рефлюкс касаллигини комплекс даволаш усулини Республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази Фарғона филиали бўйича буйруқ (05.10.2023 й.; №138) ва Республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази Наманган филиали бўйича буйруқ (04.10.2023 й.; №220/1) билан клиник бўлимлар амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги эзофагитларни даволашни таклиф этилган усули қизилўнгач спазмини тўхтатиш, шиллиқ қаватдаги яллиғланиш жараёнларини камайтириш ва микроциркуляциянинг маҳаллий яхшиланиши ҳисобига регенерацияни тезлаштириш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: комплекс даволашни амалиётга жорий қилиниши ҳисобига 1 нафар беморнинг шифохонада қолиш муддатини ўртача 21,0±7,2 кундан 14,3±4,2 кунгача қисқартириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори 1 млн. 650 минг сўмга камайтирган; шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган. Хулоса: комплекс даволаш усули ётоқ-ўрин айланмасининг ҳисобига ҳаражат камайишидан бир нафар бемордан 1 млн. 650 минг сўмни, тадбиқ кўлами учун ўртача (92 бемор) 151 млн. 800 минг сўмни иқтисод қилиш имконини беради.
табиий биологик тўқималарга ўхшаш спектрал ва бошқа оптик хусусиятларга эга бўлган, фотобиология соҳасидаги турли тадқиқотларда ишлатиш имконини берувчи инфрақизил лазер нурланиши учун синов-фантоми ишлаб чиқилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Гастроэзофагеал рефлюкс касаллигини комплекс даволаш усулини Республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази Фарғона филиали бўйича буйруқ (05.10.2023 й.; №138) ва Республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази Наманган филиали бўйича буйруқ (04.10.2023 й.; №220/1) билан клиник бўлимлар амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тадқиқотлар шуни кўрсатдики, CИҲАТ-1 аппарати 70 мм гача чуқурликда самарали терапевтик таъсир учун етарли энергия концентрациясини яратишга имкон беради ва чуқурликда жойлашган органлар ва тўқималарга таъсир қилиш учун тавсия этилиши мумкин. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: гастроэзофагеал рефлюкс касаллигини комплекс даволаш усулини усулнинг самарадорлигини асослашга ва даволашга сарфланган ҳаражатларнинг пасайиши ҳисобига 1 нафар бемор учун (прейскурант бўйича 1 кунлик ётоқ ўрин 100 минг сўм) 1 млн. 400 минг сўм пул тежалишига имкон берган. Хулоса: ишлаб чиқилган усул самарадорлигини асослашда сарфланган материаллар ва дори воситаларини қисқартириш ҳисобига бир нафар бемор учун 1 ойда 6 млн. 200 минг сўмни, тадбиқ кўлами учун ўртача (92 бемор) 150 млн. 300 минг сўмни иқтисод қилиш имконини беради.
қизилўнгачнинг бўйин, кўкрак ва қорин соҳаларини лазер нурлантиришни ўтказиш ва аниқ белгиланган чуқурликда максимал таъсир қилиш кучига эришиш орқали белгиланган масофада нурланишнинг фокусировкасини таъминловчи эзофагитларни олдини олиш ва даволаш усули такомиллаштирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Гастроэзофагеал рефлюкс касаллигини комплекс даволаш усулини Республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази Фарғона филиали бўйича буйруқ (05.10.2023 й.; №138) ва Республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази Наманган филиали бўйича буйруқ (04.10.2023 й.; №220/1) билан клиник бўлимлар амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги таклиф этилган гастроэзофагеал рефлюкс касаллигини комплекс консерватив даволаш эзофагит белгиларининг регрессия вақтини тезлаштириши, даволаш даври ва қониқарсиз натижалар частотасини, шунингдек касалликнинг эрта даврда қайталаниш хавфини қисқаришини таъминлашга имкон беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги асосий терапия курсини ўтказиш муддатини камайтириб, реабилитацион даволанишга ўтишини 1 нафар бемор учун 4,2±1,3 хафтадан 3,4±0,5 ҳафтагача қисқартирган шифохонада қолиш муддатини ўртача 20,8 кундан 10,4 кунгача қисқартириши хисобига, дори-дармон кам талаб этилган. Хулоса: такомиллаштирилган даволаш усули ётоқ-ўрин айланмасининг ошиши ҳисобига ҳаражат камайишидан 1 млн. 650 минг сўмни, тадбиқ кўлами учун ўртача (92 бемор) 151 млн. 800 минг сўмни иқтисод қилиш имконини беради.
гастроэзофагеал рефлюкс касаллигида маҳаллий яллиғланиш жараёнини камайтириш, репаратив самарадорлик ва микроциркуляцияни кучайтиришдан иборат бўлган, қизилўнгачнинг турли қисмларига инфрақизил лазер таъсирининг патогенетик жиҳатлари очиб берилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Гастроэзофагеал рефлюкс касаллигини комплекс даволаш усулини Республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази Фарғона филиали бўйича буйруқ (05.10.2023 й.; №138) ва Республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази Наманган филиали бўйича буйруқ (04.10.2023 й.; №220/1) билан клиник бўлимлар амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши СИХАТ-1 қурилмаси ёрдамида яримўтказгичли импулсли лазернинг инфрақизил нурланиши орқали керакли терапевтик доза ва пулс частотасига эришилган нурланишнинг юқори терапевтик таъсирини исботлаш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ишлаб чиқилган усулни тадбиқ этиш беморларнинг меҳнат қобилиятини тезроқ тикланиши ҳисобига ҳаражатларни камайтиришга имкон берди 1 нафар бемор учун меҳнат қобилиятини йўқотган беморлар сонининг 22,4% дан 8% га қисқаришига. Хулоса: бир нафар беморни ногиронликнинг бир йиллик пенсиясини ҳисоблаш асосида ногиронликни камайтириш бўйича кутилаётган бир йиллик иқтисодий самара 8 млн. 376 минг сўмни ташкил қилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish