Sayt test rejimida ishlamoqda

Низамходжаев Шамсиддин Зайниддиновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бош ва бўйиннинг куйиш оқибатларини кўчирилган лаҳтаклар ва эркин тери пластикаси билан реконструкция қилишнинг янги усулларидан фойдаланишни клиник ва экспериментал асослаш», 14.00.27 – «Хирургия» (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.DSc/Tib875.
Илмий раҳбар: Мадазимов Мадамин Мўминович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.95.01.
Расмий оппонентлар: Курбанова Зарема Вахаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Доғистон Республикаси); Тешабоев Мухаммадяхё Гуломкодирович, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Оразалиев Гафур Базарбаевич, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат стоматология институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кўчирилган лаҳтаклар ва эркин тери пластикасини қўллаш асосида реконструктив операцияларни такомиллаштириш орқали юз ва бўйиннинг куйишдан кейинги чандиқли деформациялари бўлган беморларни хирургик реабилитацияси натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ияг-бўйин эгрилигини шакллантиришни муқобиллаштиришга, имплантатцияланувчи тўқималарнинг тортишишини камайтиришга, битиш жараёнларини яхшилаш ва тезлаштиришга қаратилган кўчирилган бўйин лахтаги билан юзнинг пастки соҳасидаги куйишдан кейинги чандиқли деформацияни хирургик даволаш усули ишлаб чиқилган;
чандиқли деформация олиб ташлангандан сўнг, «Hemoben» кукунсимон воситаси яра юзасига қўлланилганида герметик плёнка шаклланган ҳолда полимеризация сабабли, лимфореяни олдини олиши, гемостазни таъминлаши ва маҳаллий яллиғланиш жараёнини ривожланишини олдини олиши исботланган;
тери лаҳтаклари билан пластикасида гемостатик воситанининг қўлланилишини ижобий хусусиятлари ортиқча тўқима суюқлигини сўрилиши ва ёт жисм имплантациясига реакцияни ривожлантирмасдан, трансплантатни реципиент ўриндиғининг яра юзасига яхши адгезиясида намоён бўлиши аниқланган;
бош ва бўйиннинг куйишдан кейинги чандиқли деформациясида васкуляризацияни рағбатлантирилиши ва трансплантантни битиш жараёнларини яхшиланиши билан тавсифланувчи, эркин тўлиқ қаватли тери лахтаги билан хирургик даволаш усули такомиллаштирилган;
эркин тери лахтагини олишда донор соҳасида ўткир дерматензия ва инфрақизил спектрдаги маҳаллий лазер нурланишини ўтказиш, трансплантант ретракция даражасини пасайишини таъминлаши, «Hemoben» воситасини қўллаш ва реципиент соҳасини операциядан кейинги нурлантириш эса микроциркуляциянинг яхшиланишига кўмаклашиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Андижон давлат тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2023 йил 12 декабрдаги 06/33-сон хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Андижон давлат тиббиёт институтининг 2023 йил 20 октябрдаги 06/3285-сон хати юборилган):
ияг-бўйин эгрилигини шакллантиришни муқобиллаштиришга, имплантатцияланувчи тўқималарнинг тортишишини камайтиришга, битиш жараёнларини яхшилаш ва тезлаштиришга қаратилган кўчирилган бўйин лахтаги билан юзнинг пастки соҳасидаги куйишдан кейинги чандиқли деформацияни жарроҳлик даволаш усули ишлаб чиқилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши:  Самарқанд вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази 22.11.2023 й. 382U-сонли буйруғи, Фарғона вилояти “Эндомед+” кўп тармоқли тиббиёт маркази 24.10.2023 й. 17-В-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: куйишдан кейинги чандиқли деформацияларни юз соҳасида кўчирилган бўйин лахтаги ва бўйин соҳасида ротацион лаҳтак билан жарроҳлик даволашнинг ишлаб чиқилган усули операцияни бажариш соддалиги билан тавсифланади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: кўчирилган бўйин лаҳтаки билан юзнинг пастки соҳасидаги куйишдан кейинги чандиқларни жарроҳлик даволаш усулини жорий қилиниши 1 нафар бемор учун бюджет маблағларини 365 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 1 080 000 сўмга ва операциядан кейинги эрта асоратларнинг частотасини 21,3% дан 5,0%гача бевосита камайтириш имконини берди. Хулоса: кўчирилган бўйин лаҳтаки билан юзнинг пастки соҳасидаги куйишдан кейинги чандиқларни жарроҳлик даволаш усулини жорий қилиниши бир нафар бемор ҳисобига умумий маблағларни 1 445 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.
чандиқли деформация олиб ташлангандан сўнг, «Hemoben» кукунсимон воситаси яра юзасига қўлланилганида герметик плёнка шаклланган ҳолда полимеризация сабабли, лимфореяни олдини олиши, гемостазни таъминлаши ва маҳаллий яллиғланиш жараёнини ривожланишини олдини олиши исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши:  Самарқанд вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази 22.11.2023 й. 382U-сонли буйруғи, Фарғона вилояти “Эндомед+” кўп тармоқли тиббиёт маркази 24.10.2023 й. 17-В-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: гемо- ва лимфостазни таъминлайди, яллиғланиш реакцияси ривожланиш хавфини камайтиради ва лаҳтакни қон билан таъминланиши учун қон томирларни ўсиб киришига тўсқинлик қилмайди шунингдек, унинг дағал гипертрофик трансформациясига йўл қўймасдан сифатлироқ битишига ёрдам беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: чандиқли деформацияни олиб ташлангандан сўнг, «Hemoben» кукунсимон воситаси яра юзасига қўлланилишини жорий қилиниши ҳисобига 1 нафар беморнинг шифохонадаги даври учун иқтисодий курсаткич шифохонада қолиш муддатини 9,5±2,0 кунга (7,5 кунлик маблағлар иқтисод қилинади) қисқартиртириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори 1 125 000 сўмга камайтирди (прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 150.000 сўмни ташкил қилади), шифохонада бўлиш даврининг 7,5 кунга қисқартирилиши ҳисобига 935 000 сўмлик дори-дармон кам талаб этилади (1 кунга ўртача 125 000 сўм дори воситалари сарфланади), шифохонада бўлиш даврининг 7,5 кунга қисқартирилиши ҳисобига 225 минг сўмлик боғланмалар кам талаб этилади (1 кунга ўртача 30 000 сўм боғланмалар сарфланади). Хулоса: чандиқли деформацияни олиб ташлангандан сўнг, «Hemoben» кукунсимон воситаси яра юзасига қўлланилишини жорий қилиниши бир нафар бемор ҳисобига бюджетдан ташқари маблағларни 2 285 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.
тери лаҳтаклари билан пластикасида гемостатик воситанининг қўлланилишини ижобий хусусиятлари ортиқча тўқима суюқлигини сўрилиши ва ёт жисм имплантациясига реакцияни ривожлантирмасдан, трансплантатни ретципиент тўшагининг яра юзасига яхши адгезиясида намоён бўлиши аниқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши:  Самарқанд вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази 22.11.2023 й. 382U-сонли буйруғи, Фарғона вилояти “Эндомед+” кўп тармоқли тиббиёт маркази 24.10.2023 й. 17-В-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Куйишдан кейинги чандиқли деформацияларда юзни кўчирилган бўйин лаҳтаки ва бўйин сохасини ротацион лаҳтак билан пластикасининг такомиллаштирилган усулини умумий эстетик ва функционал самарадорлиги операциянинг аъло натижаларини 54,7% дан 82,5% гача кўпайиши ва қониқарсиз натижаларнинг ривожланиш хавфини пасайиши  билан тавсифланади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тери лаҳтаклари билан пластикасида гемостатик воситанининг қўлланилиши ҳисобига 1 нафар беморнинг эстетик 86,1%, функционал 97,3% холатини яхшилашга имкон беради ва шу билан бирга бир нафар беморда 1 кунига 305 000 сўм кам сарфланади. Хулоса: қуйидагилардан иборат: тери лаҳтаклари билан пластикасида гемостатик воситанининг қўлланилиши ҳисобига бир нафар бемор ҳисобига бюджетдан ташқари маблағларни бир кунига 305 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди
бош ва бўйиннинг куйишдан кейинги чандиқли деформациясида васкуляризацияни рағбатлантирилиши ва трансплантантни битиш жараёнларини яхшиланиши билан тавсифланувчи, эркин тўлиқ қаватли тери лахтаги билан жарроҳлик даволаш усули такомиллаштирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши:  Самарқанд вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази 22.11.2023 й. 382U-сонли буйруғи, Фарғона вилояти “Эндомед+” кўп тармоқли тиббиёт маркази 24.10.2023 й. 17-В-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Таклиф этилган усулни қўлланилиши лаҳтакларни битиш сифатини яхшиланишига таъсир қилади ва кечиктирилган муддатдаги асоратларни ривожланиш частотасини 42,6% дан 17,5% гача камайишини таъминлади, уларни бартараф этиш учун аппаратли косметология таққослаш гуруҳидаги 23,4% ва асосий гуруҳдаги 12,5% беморларда муваффақиятли кечади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: бош ва бўйиннинг куйишдан кейинги чандиқли деформациясини эркин тери лаҳтаки билан пластиканинг такомиллаштирилган усулини жорий қилиниши ҳисобига 1 нафар беморда бюджет томондан 415 000 сўм ва бюджетдан ташқари 275 000 сўмни тежалишига имкон беради. Хулоса: бош ва бўйиннинг куйишдан кейинги чандиқли деформациясини эркин тери лаҳтаки билан пластиканинг такомиллаштирилган усул орқали даволанаётган беморларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари харажатларни бир нафар бемор учун 690 000 сўмни иқтисод қилиш имконини берди.
эркин тери лахтагини олишда донор соҳасида ўткир инфрақизил спектрдаги ўткир дерматензия ва маҳаллий лазер нурланишини ўтказиш, трансплантант ретракция даражасини пасайишини таъминлаши, «Hemoben» воситасини қўллаш ва реципиент соҳасини операциядан кейинги нурлаш эса микроциркуляция яхшиланишина кўмаклашиши аниқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши:  Самарқанд вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази 22.11.2023 й. 382U-сонли буйруғи, Фарғона вилояти “Эндомед+” кўп тармоқли тиббиёт маркази 24.10.2023 й. 17-В-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Тери лаҳтакини экспандерли кенгайтиришда ИҚ-нурланишини қўллашнинг афзалликлари – тўқималар тузилишини сақлаб қолиш, мушаклар спазми ёки қисқаришини камайтириш ҳисобига йиртилишлар ва гематомаларни шакллантирмасдан трансплантат эластиклигини ошириш имкониятларини морфологик намоён бўлишидир, ўз навбатида Хемобен кукунининг қўлланилиши билан биргаликда реципиент соҳасининг нурлантирилиши яллиғланишнинг барча босқичларига ҳар томонлама таъсир кўрсатади, лаҳтак адгезиясини кучайтиради ва уни инфицирланиш, шунингдек қисман ёки тўлиқ некрозланиш хавфини қисқартиради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: оптималлаштирилган комплекс даволашни жорий қилиниши ҳисобига хар бир нафар бемордан 1 кунлик шифохонада ётиш, дори-дармон ва боғлов материалар қисқариш ҳисобига бюджет томондан 305 000 сўм ва бюджетдан ташқари 765 000 сўмни тежалишига имкон берди. Хулоса: оптималлаштирилган комплекс даволашни жорий қилинш ҳисобига хар 1 нафар бемордан бюджет ва бюджетдан ташқари харажатларни 1 080 000 сўмни иқтисод қилиш имконини берди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish