Sayt test rejimida ishlamoqda

Мамадолиев Икромжон Илхомидиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Навбаҳор бентонитидан олинган юқори селективли адсорбентларнинг адсорбцион тадқиқи», 02.00.11 – Коллоид ва мембрана кимёси (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/К470.
Илмий раҳбар: Файзуллаев Нормурот Ибодуллаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, DSc.02/30.12.2019. K/T.35.01.
Расмий оппонентлар: Исмаилов Ровшан Исраилович, техника фанлари доктори, профессор; Абдикамалова Азиза Бахтияровна, кимё фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-тeхнология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: юқори селектив адсорбентларни яратиш учун турли катионларни ўз ичига олган эритмалар ёрдамида бентонит гилини модификациялашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бентонит гилларини тозалаш, бўктириш, қум заррачаларини монтмориллонитдан ажратиш ва 10% H2SO4 эритмаси ёрдамида модификациялашни ўз ичига олган сувни тежаш имконини берувчи қайта ишлаш усули ишлаб чиқилган;
бойитиш жараёнида минералогик таркибнинг ўзгариши намуналарнинг дисперслигига таъсир қилиши ва ўлчамлари 1 мкм кам бўлган фракцияларни Б1 ва Б2 намуналари учун мос равишда 1,93 ва 2,8 мартага ошириши аниқланган;
Б1 ва Б2 бентонитларини (Fe3+, Ca2+) тузлар эритмалари билан модификациялаш натижасида уларни нисбий юзасини 56,3 ва 42,7 дан 146,1 ва 115,2 м2/г гача ошириши аниқланган;
Ca2++Zn2++Mn2+ эритмалари билан бентонитларни модификациялаш уларнинг сув буғи, Fe3++Mg2++Mn2+ ионлари билан эса гидрофоб бензол буйича адсорбцион фаоллигини ошиши исботланган;
бентонитни Ca2+ тузлари билан модификациялаш нефт маҳсулотлари ва ёғ-мой моддалари бўйича адсорбцион фаоллигини ошишига, Fe3+ ионаларини киритиш эса оксидловчилик хоссаларини ошириши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Бентонитлар ва (гидр)оксид заррачалари асосида юқори даражада ғовакли материаллар олиш бўйича илмий натижалар асосида:
Са2++Zn2++Mn2+ билан модификация қилинган бентонит адсорбентлари ёрдамида газларни қуритиш усули «Муборак газни қайта ишлаш заводи» МЧЖда амалиётга жорий этилган («Муборак газни қайта ишлаш заводи» МЧЖнинг 2021 йил 17 декабрдаги 644/FK-08-2021-сон маълумотномаси). Натижада, тозаланган табиий газ намлик даражаси камлиги ва саноат ишлаб чиқариш талабларига жавоб бериш имконини берган;
ичимлик ва оқава сувларни Cu2+ ионларидан адсорбцион тозалаш учун модификацияланган бентонит асосидаги адсорбентлар Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариш вазирлигининг «2024-2025 йилларда амалиётга жорий этиладиган истиқболли ишланмалар рўйхатига» киритилган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариш вазирлигининг 2023 йил 10 ноябрдаги 01/18-8-1507-сон маълумотномаси). Натижада, оқава сувларни модификацияланган бентонитлар ёрдамида тозаланганда Cu2+ ионларининг концентрацияси 91-95% гача пасайтириш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish