Sayt test rejimida ishlamoqda

Бекмухамедова Муниса Хамитовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Оҳангарон водийси ўрта қисмида кимёвий элементларнинг тарқалиши ва уларнинг аҳоли саломатлигига таъсири», 11.00.05 - Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Gr230.
Илмий раҳбар: Шарипов Шавкат Мухамажанович, география фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.Gr.01.06 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Назаров Абдуғоффор Абдужабборович, география фанлари доктори (DSc), доцент; Рафиқова Нодира Аъзамовна, география фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Оҳангарон водийси ўрта қисмида кимёвий элементларнинг тарқалиши ва тўпланиши хусусиятларини, уларнинг аҳоли саломатлигига таъсирини аниқлаш ҳамда экологик вазиятни яхшилаш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Оҳангарон водийси ўрта қисмида кимёвий элементлар тарқалиши ва унинг табиий географик (релеф қиялиги, тоғ жинсларининг таркиби, ер усти сув оқими ва шамол йўналиши) ва антропоген (тоғ-кончилик обектлари ва саноат корхоналари) хусусиятлари аниқланган;
Оҳангарон водийси ўрта қисмининг геокимёвий шароити ва кимёвий элементларнинг тўпланиш миқдори (рухсат этилган чегаравий миқдор) аниқланган;
ГАТ технологиялари асосида Оҳангарон водийси ўрта қисмида хавфли кимёвий элементлар тарқалиши ва тўпланишининг ўрта (1:200000) ва йирик (1:50000) масштабли карталари яратилган;
Оҳангарон водийси ўрта қисмида хавфли кимёвий элементларнинг таъсири натижасида вужудга келадиган касалликларнинг турлари ва уларнинг тарқалиш ареали аниқланган ҳамда ўрта масштабли карталари яратилган;
хавфли кимёвий элементларнинг тарқалишини ва аҳоли саломатлигига салбий таъсирини камайтириш ҳамда экологик вазиятни яхшилаш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Оҳангарон водийси ўрта қисмида кимёвий элементларнинг тарқалиши ва уларнинг аҳоли саломатлигига таъсири бўйича олинган натижалар асосида:
Оҳангарон водийси ўрта қисмида (Чотқол-Қурама минтақасида)  кимёвий элементлар тарқалишининг аниқланган табиий географик ва антропоген хусусиятлари Гидрогеология ва инженерлик геологияси институтида атроф-муҳитда кимёвий бирикмаларнинг тарқалишини баҳолашда амалийотга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2023 йил 28 июлдаги 08-2173-сон маълумотномаси). Натижада, кимёвий бирикмалар ва моддаларнинг тарқалишини ўрганиш тадқиқотларини илмий асослаш имкониятини берган;
Олмалиқ, Ангрен, Оҳангарон, Нуробод шаҳарлари ва уларнинг атрофидаги ҳудудларда кимёвий элементларнинг тўпланиш миқдорини аниқлаш натижалари Гидрогеология ва инженерлик геологияси институтида саноат корхоналаридан чиқариладиган кимёвий бирикмаларнинг мониторингини олиб боришда амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2023 йил 28 июлдаги 08-2173-сон маълумотномаси). Натижада, саноат корхоналаридан чиқариладиган кимёвий бирикмалар ва моддалар мониторинги ишларини такомиллаштиришга имкон яратилган;
Олмалиқ, Ангрен, Оҳангарон, Нуробод шаҳарлари ва уларнинг атрофидаги ҳудудлар бўйича яратилган 1:200000 ва 1:50000 масштабдаги кимёвий элементларнинг тарқалиши ва тўпланиши карталари Гидрогеология ва инженерлик геологияси институтида кимёвий бирикмаларнинг атроф-муҳитга салбий таъсирини аниқлашда амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2023 йил 28 июлдаги 08-2173-сон маълумотномаси). Натижада, кимёвий бирикмаларнинг атроф-муҳитга салбий таъсирини тадқиқ қилиш бўйича амалга оширилаётган радиоекологик мониторинг дала ишларини самарали лойиҳалаштириш имкониятини берган;
Олмалиқ, Ангрен, Оҳангарон, Нуробод шаҳарлари ва атрофидаги ҳудудларда экологик вазиятини яхшилаш тадбирларини географик қонуниятларга асосланиб амалга ошириш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялари Гидрогеология ва инженерлик геологияси институтида хавфли кимёвий бирикмаларнинг тарқалиши ва уларнинг тўпланиш миқдорини аниқлашда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2023 йил 28 июлдаги 08-2173-сон маълумотномаси). Натижада, радиоактив ифлосланишнинг алоҳида манбаларини аниқлаш ва зарарсизлантириш борасида радиацион-экологик илмий-амалий тадқиқотларни амалга оширишда асос бўлиб хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish