Sayt test rejimida ishlamoqda

Уралов Сарбон Сардоровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Жиноят-процессуал қонунчилигида преюдиция институти», «12.00.09–Жиноят процесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқ ва суд экспертизаси» (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Yu439.
Илмий раҳбар: Суюнова Дилбар Жолдасбаевна, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/13.05.2020.Yu.22.03.
Расмий оппонентлар: Рахмонова Сурайё Махмудовна, юридик фанлар доктори, профессор; Астанов Истам Рустамович, юридик фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади жиноят-процессуал қонунчилигида суд ҳужжатларининг преюдициал аҳамиятини исботлаш тизими сифатида қайта кўриб чиқиш асосида такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қонуний кучга кирган суд ҳужжатлари билан аниқланган ҳолатлар далил сифатида эътироф этилиши, шунингдек юқори суд инстанциялари томонидан ушбу далилларга преюдициаллик жиҳатидан тан олиш мажбуриятидан озод қилинганлиги асосланган;
суд томонидан баҳо берилган далиллардан кейинчалик уларни қайта исбот қилиш мажбуриятидан озод этган ҳолда, жиноят иши юритувида тўғридан-тўғри тан олиш ҳамда судга қадар бўлган босқичда ва судда ушбу далиллардан фойдаланиш зарурати асосланган;
исбот қилишда қонун билан тақиқланиши лозим бўлган процессуал ҳаракатлар шакллантирилган ҳамда амалга оширилиши мумкин бўлмаган ҳаракатлардан фойдаланилганлиги учун улар орқали тўпланган далиллар номақбул далил сифатида эътироф этилиши асосланган;
кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш (депонирование) преюдициянинг бир элементи сифатида суриштирув, дастлабки тергов органлари ва суд томонидан ҳеч қандай қайта текширувларсиз мажбурий тан олиш лозимлиги асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жиноят-процессуал қонунчилигида преюдиция институти мавзусида олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
қонуний кучга кирган суд қарорларида аниқланган ҳамда ўз исботини топган ҳолатларни суриштирув, дастлабки тергов ва судда далил сифатида қабул қилиш ҳамда ягона суд амалиётини жорий этиш мақсадида ишлаб чиқилган таклифлар Ўзбекистон Республикасининг “Судлар тўғрисида”ги 28.07.2021 йилдаги ЎРҚ–703-сонли Қонунининг 62-моддаси (Судьянинг мажбуриятлари) 12-хатбошиси, 66-моддаси (Судьяларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига аралашишга йўл қўйилмаслиги) 3-4-хатбошиларида акс эттирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2023 йил 2 февралдаги 08/69-23-сон далолатномаси). Ушбу таклифлар исботлашга оид ягона суд амалиётини жорий этишга, судга қадар бўлган босқичда ва судда далиллар мақбуллигига оид жиноят-процессуал қонуни нормаларини бир хил қўлланилишига хизмат қилган;
ягона суд амалиёти шакллантирилиб, суд қарорларининг барқарорлигига эришиш, суд томонидан исботланган ҳолатлардан, баҳо берилган далиллардан кейинчалик уларни қайта исбот қилиш мажбуриятидан озод қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 15 майдаги ПҚ–3723-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилигини такомиллаштириш концепцияси асосида ишлаб чиқилаётган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексининг янги лойиҳасининг 261-модда (Далилларни баҳолашга оид), 81-модда (Далиллар ва уларнинг турлари), 86-модда (Исбот қилиш иштирокчилари), 94-модда (Далилларни текшириш), 941-модда (Преюдиция), 942-модда (Жиноят суд иш юритувида преюдицияни қўллаш чегаралари), 943-моддаларини (Хорижий давлат суди ҳужжатларининг преюдицияси) шакллантиришда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2022 йил 13 июндаги 27/2-126-22-сон далолатномаси). Ушбу таклифлар далилларни баҳолашда халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган жиноят-процессуал қонунчилиги билан унификациялаштиришга ҳамда судга қадар бўлган босқичда ва судда соддалаштирилган тартибда иш юритишни таъминлашга хизмат қилган;
исбот қилишда қонун билан тақиқланиши лозим бўлган ҳамда амалга оширилиши мумкин бўлмаган ҳаракатлар учун жавобгарликни белгилаш мақсадида “Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 18 февралдаги Жиноят ҳамда Жиноят-процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ–675-сонли Қонуни билан Жиноят-процессуал кодекси 88-моддасининг (Исбот қилиш жараёнида фуқаролар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини қўриқлаш) иккинчи қисми 8-банди “мазмунан кўриб чиқиш учун судга юборилган жиноят иши доирасида процесс иштирокчиларини суриштирув ва дастлабки тергов органлари ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга чақириш ва (ёки) сўроқ қилиш, бундан улар билан боғлиқ бўлган алоҳида иш юритувга ажратилган жиноят иши ёки суднинг ёзма топшириғи мавжуд бўлган ҳоллар мустасно” деб тўлдирилиши фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг 2023 йил 19 январдаги 06-13/4-сон далолатномаси). Ушбу таклифлар жиноят-процессуал қонунчиликда исбот қилишда рухсат этилмаган ҳамда тақиқланган усуллардан фойдаланмаслик тўғрисидаги нормаларни такомиллаштиришга, шунингдек далилларнинг номақбул деб топилиши билан уларга баҳо берилмаслигига оид нормаларни кенгайтиришга хизмат қилган;
суд томонидан баҳо берилган ҳолатларни суриштирув, дастлабки тергов органлари томонидан мажбурий тан олинишининг бир элементи сифатида кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш институтини такомиллаштиришга оид Жиноят-процессуал кодексининг 1214-моддасининг (Кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш) 10-хатбошиси “Суд мажлисининг баённомаси, аудио ва видеоёзувлар, баённома юзасидан берилган мулоҳазалар ва уларни кўриб чиқиш натижаси бўйича қабул қилинган қарор жиноят иши материалларига қўшиш учун прокурорга юборилиши” тўғрисидаги нормани шакллантиришда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг 2023 йил 19 январдаги 06-13/4-сон далолатномаси). Ушбу таклифлар кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш преюдиция сифатида тан олиниши ҳамда жиноят иш юритувида қайта текширувларсиз баҳоланишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish