Sayt test rejimida ishlamoqda

Ротанов Алексей Николаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Замонавий рус адабиётида график роман талқини”, 10.00.04 – Европа, Америка ва Австралия халқлари тили ва адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Fil1770.
Илмий раҳбар: Камилова Саодат Эргашевна филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.01.10.
Расмий оппонентлар: Пардаева Зулфия Джураевна, филология фанлари доктори, профессор; Кучумова Мария Олеговна, филология фанлари номзоди, доцент.  
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари  университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади замонавий рус насридаги график романнинг шаклий-мазмуний асосини маданий-эстетик феномен сифатида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сўз орқали ифодалаш ва визуал ижод кесишмасидаги махсус жанр сифатида шаклланган график романнинг унда сўз орқали ифодалаш компонентининг тасвир устидан доминантлиги ҳамда муаллиф концепциясидан келиб чиққан ҳолда бошқа ҳикоявий-публицистик жанрлар элементларини органик равишда бирлаштириш қобилияти мавжудлиги каби ўзига хос хусусиятлари асосланган;
замонавий рус насридаги график романларнинг мослаштирилган романлар, боғланган романлар, шахсият ҳақидаги романлар ва саргузаштли романлар каби турларини ўз ичига олган таснифи далилланган;
мослаштирилган романларда асл матнни график асарга хос тизимга ўтказишнинг редуксия, компрессия, экссессия, адиция каби махсус усулларининг қўлланилиши, боғланган романларда юқори даражадаги муаллифнинг трансмедиал фикрлаш тури ёрдамида асл асарга қарама-қарши бўлган герменевтик асарнинг вужудга келиши, шахсият ҳақидаги ва саргузаштли график романларнинг ўзига хос шаклий-мазмуний тузилишга эгалиги асосланган;
кенгайтирилган уч панелли ҳикоя зичлиги ҳамда катталаштириш, умумий режа, деталлаштириш каби турли хил режалар синтезига эга индивидуал муаллифлик график романларининг замонавий рус “мидл” (ўрта)  адабиётига тегишли эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Замонавий рус адабиётида график романни таҳлил қилиш жараёнида олинган тадқиқот натижалари асосида:
сўз орқали ифодалаш ва визуал ижод кесишмасидаги махсус жанр сифатида шаклланган график романнинг унда сўз орқали ифодалаш компонентининг тасвир устидан доминантлиги ҳамда муаллиф концепциясидан келиб чиққан ҳолда бошқа ҳикоявий-публицистик жанрлар элементларини органик равишда бирлаштириш қобилияти мавжудлиги каби ўзига хос хусусиятлари ҳамда замонавий рус насридаги график романларнинг мослаштирилган романлар, боғланган романлар, шахсият ҳақидаги романлар ва саргузаштли романлар каби турларини ўз ичига олган таснифига оид хулосалардан Ўзбекистон рус маданияти марказининг “Рус тили ва адабиётини ўқитишнинг янги технологиялари” номли семинарни ташкиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Рус маданияти марказининг 2022 йил 3 ноябрдаги 02-96-сон гувоҳномаси). Натижада “график роман”, “мослаштирилган график роман”, “ассоциатив график роман”, редуксия, компрессия, экссессия ва адиция усуллари каби тушунчалар илмий фойдаланишга киритилган;
кенгайтирилган уч панелли ҳикоя зичлиги ҳамда катталаштириш, умумий режа, деталлаштириш каби турли хил режалар синтезига эга индивидуал муаллифлик график романларининг замонавий рус “мидл” (ўрта)  адабиётига тегишли эканлигига оид хулосалардан 2021-2023 йилларда бажарилган “МйДарс” номли фундаментал ИТ-лойиҳани амалга ошириш жараёнида фойдаланилган (МйДарс МЧЖнинг 2023 йил 10 майдаги 7-сон маълумотномаси). Натижада, илмий натижаларнинг қўлланиши ХХИ аср замоновий адабиёт жараёнини  ўрганишда, хусусан, бадиий таҳлил, тарихий-қиёсий усулдан фойдаланиш каби замонавий адабиётшуносликнинг муҳимм муаммоларини ёритишда уларни аниқ баҳолаш имконини берган;
мослаштирилган романларда асл матнни график асарга хос тизимга ўтказишнинг редуксия, компрессия, экссессия, адиция каби махсус усулларининг қўлланилиши, боғланган романларда юқори даражадаги муаллифнинг трансмедиал фикрлаш тури ёрдамида асл асарга қарама-қарши бўлган герменевтик асарнинг вужудга келиши, шахсият ҳақидаги ва саргузаштли график романларнинг ўзига хос шаклий-мазмуний тузилишга эгалигига оид хулосалардан ИИИ Халқаро рус тили ўқитувчиларининг илмий-амалий форумини ўтказишда фойдаланилган (Россия Федерацияси «Играючи» ўқув марказининг 2023 йил 19 майдаги 1/02-сон маълумотномаси). Натижада умумий ўрта таълим ва олий таълим ўқитувчиларининг халқаро ҳамжамиятига адабиёт ва тил чорраҳасида компетенсия ва софт скиллс янгиликларини ҳисобга олган ҳолда тил ўқитишнинг янги услуби таклиф этилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish