Sayt test rejimida ishlamoqda

Қулбошев Сирожиддин Жумаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Сурхон – Шеробод воҳасида янги ерларни ўзлаштиришда совет ҳукуматининг кўчириш сиёсати”, 07.00.01-Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Таr859.
Илмий раҳбар: Пардаев Тошкентбой Ражабович, тарих фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Таr.78.02.
Расмий оппонентлар: Обломуродов Наим Ҳалимович, тарих фанлари доктори, профессор; Холмўминов Хусан Эшмўминович, тарих фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади Сурхон – Шеробод воҳасида янги ерларни ўзлаштиришда совет ҳукуматининг кўчириш сиёсати ва унинг ўзига хос хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
совет ҳокимиятининг қуруқ, бўз ерларни ўзлаширишда Бойсун, Олтинсой, Денов районларидаги тоғ, тоғ олдидаги маҳаллий ўзбек, тожик аҳолисининг мажбурий кўчириш сиёсатидан мақсад аҳоли ўртасидаги ишсизлик, иқтисодий қашшоқликни олдини олиш эканлиги, уларни уй-жой, ўқиш, соғлиғини сақлашда имкониятлар яратилмаган чўл, қум шароитига жойлаштирилганлиги асосланган;
минтақада пахта яккаҳокимлигининг ўрнатилиши натижасида кўчирилган аҳоли ҳисобида арзон ишчи кучига таяниб суғориш иншоотлари, маҳаллий аҳолини назоратга олиш мақсадида бошқарув-маъмурий ҳамда ҳуқуқий идоралар, совет мафкурасини тарғиб қилувчи маданий-мафкуравий муассалар ва уй-жой қурилишлари ишга туширилганлиги, рухсатсиз ўз қишлоғига қайтиб кетганларга нисбатан маъмурий-қонуний чоралар кўрилганлиги далилланган;
кўчирилган аҳолини меҳнатга жалб этиш мақсадида бригадалар, бўлим бошлиқлари ичидан махсус илғор “социалистик мусобақа” ғолибларини мукофатлаш орқали совет тузумини инсонпарварлик ғояларни тарғиб этиш, пахта нархини йилдан йилга пасайиб бориш ҳолатлари, пахтадан бошқа экинлар экишга имконият берилмаганлиги далилланган;
Сурхон–Шеробод чўлларини ўзлаштириш мақсадида кўчирилган аҳолига уй-жой, маданий-маиший, соғликни сақлаш, таълим, спорт соҳасига доир хизмат кўрсатиш тармоқларининг етишмаслиги, ўзлаштирилган ерларга кўчиб келган аҳолини талаб, таклиф ва миллий манфаатларни ҳимоя қилиш соҳасидаги мурожаатлари инобатга олинмаганлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сурхон–Шеробод воҳасида янги ерларни ўзлаштиришда совет ҳукуматининг кўчириш сиёсати бўйича олиб борилган тадқиқотлар асосида:
совет ҳокимиятининг қуруқ, бўз ерларни ўзлаширишда Бойсун, Олтинсой, Денов районларидаги тоғ, тоғ олдидаги маҳаллий ўзбек, тожик аҳолисининг мажбурий кўчириш сиёсатидан мақсад аҳоли ўртасидаги ишсизлик, иқтисодий қашшоқликни олдини олиш эканлиги, уларни уй-жой, ўқиш, соғлиғини сақлашда имкониятлар яратилмаган чўл, қум шароитига жойлаштирилганлиги асосланганлиги ҳамда минтақада пахта яккаҳокимлигининг ўрнатилиши натижасида кўчирилган аҳоли ҳисобида арзон ишчи кучига таяниб суғориш иншоотлари, маҳаллий аҳолини назоратга олиш мақсадида бошқарув-маъмурий ҳамда ҳуқуқий идоралар, совет мафкурасини тарғиб қилувчи маданий-мафкуравий муассалар ва уй-жой қурилишлари ишга туширилганлиги, рухсатсиз ўз қишлоғига қайтиб кетганларга нисбатан маъмурий-қонуний чоралар кўрилганлиги далилланганлиги тўғрисидаги маълумотлардан Ўзбекистон телерадиоканалидаги “Миллий ва маънавият”, “Таълим ва тараққиёт” номли дастур сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2023 йил 20 июндаги 02-36-990-сон маълумотномаси). Натижада,  Совет ҳукуматининг Сурхон – Шеробод чўлларининг ўзлаштирилиши билан боғлиқ кўчириш сиёсати бўйича янги маълумотларга эга бўлишларига хизмат қилган;
кўчирилган аҳолини меҳнатга жалб этиш мақсадида бригадалар, бўлим бошлиқлари ичидан махсус илғор “социалистик мусобақа” ғолибларини мукофатлаш орқали совет тузумини инсонпарварлик ғояларни тарғиб этиш, пахта нархини йилдан йилга пасайиб бориш ҳолатлари, пахтадан бошқа экинлар экишга имконият берилмаганлиги ҳамда Сурхон–Шеробод чўлларини ўзлаштириш мақсадида кўчирилган аҳолига уй-жой, маданий-маиший, соғликни сақлаш, таълим, спорт соҳасига доир хизмат кўрсатиш тармоқларининг етишмаслиги, ўзлаштирилган ерларга кўчиб келган аҳолини талаб, таклиф ва миллий манфаатларни ҳимоя қилиш соҳасидаги мурожаатлари инобатга олинмаганлиги далилланганлиги ҳақидаги манбалардан Республика Маънавият ва Маърифат маркази Сурхондарё вилоят бўлимининг 2022-2023-йиллар “Сув ва сув иншоотлари тарихи”ни ёритишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023 йил 11 июлдаги 02-22/662-сон далолатномаси). Натижалар аҳоли орасида ХХ асрнинг иккинчи ярмида Сурхондарё вилоятидаги миграцион ва демографик жараёнлар билан боғлиқ тасаввурларини бойитиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish