Sayt test rejimida ishlamoqda

Бегалиев Жавлонбек Райимназаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Совет даврида ўзбекистонда муаллифлик ҳуқуқи тарихи (1917-1991 йиллар)”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Tar948.
Илмий раҳбар: Насиров Отабек Назиржанович, тарих фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Tar.78.02.
Расмий оппонентлар: Ерметов Аваз Абдуллаевич, тарих фанлари доктори, профессор; Худойқулов Тўлқин Дўстбобоевич, тарих фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда муаллифлик ҳуқуқи шаклланиш тарихи ва ҳолатини мисолида очиб бериш ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этиш чоралари ва муаммоларининг ўзига хос жиҳатларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
совет давлатида муаллифнинг асарига эгалик ҳуқуқи асосан коммунистик мафкура ғояларни ҳимоя қилишга қартилганлиги, миллий  маънавий қадриятлар, урф-одатларни акс эттирган маҳаллий муаллифларни китоблари қатъий назоратга олинганлиги, “Марказ”нинг Ўзбекистондаги муаллифларга нисбатан бир хилда муносабатда бўлмаганлиги аниқланган;
Ўзбекистонда совет турмуш тарзини тарғиб этган машҳур ижодкорларга экспертизасиз муаллифлик ҳуқуқи тайинланганлиги, уларни асарлари мунтазам равишда  нашр этилиб,  китоблари оммалашган тақдирда бошқа муаллифларга нисбатан икки баробар миқдорида меҳнат ҳақи берилганлиги  далилланган;
Ўзбекистон ССР адабиёт ва нашриёт бош бошқармаси томонидан Абдулла Қодирий, Абдурауф Фитрат, Чўлпон, Усмон Носиров, Юнусов Машриқ (Элбек), Маҳмуд Ҳодиев каби муаллифларнинг асарларида миллий  ўзлик, маҳаллий миллат манфаатлари ва қадриятлари тарғиб қилганлиги сабабли  оммалаштириш тақиқланганлиги далилланган;
Ўзбекистонда “муаллифлик ҳуқуқи”, “интеллектуал мулк”, “босмахона”, “ношир” каби мавжуд атамаларнинг ҳуқуқий мақоми, муаллифлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш амалиётининг жорий этилиши, муаллифларнинг касб даражаси бўйича мутахассис сифатида тайёрлашда олий ва ўрта таълимда совет даврида кам эътибор берилганлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда муаллифлик ҳуқуқи масаласи тадқиқ қилиш юзасидан келинган илмий хулосалар ва ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
совет давлатида муаллифнинг асарига эгалик ҳуқуқи асосан коммунистик мафкура ғояларни ҳимоя қилишга қартилганлиги, миллий  маънавий қадриятлар, урф-одатларни акс эттирган маҳаллий муаллифларни китоблари қатъий назоратга олинганлиги, “Марказ”нинг Ўзбекистондаги муаллифларга нисбатан бир хилда муносабатда бўлмаганлиги ҳамда Ўзбекистонда совет турмуш тарзини тарғиб этган машҳур ижодкорларга экспертизасиз муаллифлик ҳуқуқи тайинланганлиги, уларни асарлари мунтазам равишда  нашр этилиб,  китоблари оммалашган тақдирда бошқа муаллифларга нисбатан икки баробар миқдорида меҳнат ҳақи берилганлиги  далилланганлигига оид илмий хулосалар Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг ижтимоий-сиёсий, маданий-маърифий мавзусидаги “Тақдимот” кўрсатувининг сценарийсини тузиш ва тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телерадиоканали давлат унитар корхонасининг 2022-йил 18-октябрдаги 02-31-1755-сон маълумотномаси). Натижада, мамлакатимизда муаллифлик ҳуқуқини шаклланиши, меъёрий–ҳуқуқий асосларнинг яратилиши шунингдек, муаллифлик ҳуқуқининг ҳимоя қилиниши билан боғлиқ муаммоли ҳолатлар хусусиятлари, салбий оқибатлари бўйича мавжуд ғоялар, республикамизда муаллифлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда ушбу ҳуқуқларни ҳурмат қилиш ғоясини кенг жамоатчиликка етказишга хизмат қилган;
Ўзбекистон ССР адабиёт ва нашриёт бош бошқармаси томонидан Абдулла Қодирий, Абдурауф Фитрат, Чўлпон, Усмон Носиров, Юнусов Машриқ (Елбек), Маҳмуд Ҳодиев каби муаллифларнинг асарларида миллий  ўзлик, маҳаллий миллат манфаатлари ва қадриятлари тарғиб қилганлиги сабабли  оммалаштириш тақиқланганлиги ҳамда Ўзбекистонда “муаллифлик ҳуқуқи”, “интеллектуал мулк”, “босмахона”, “ношир” каби мавжуд атамаларнинг ҳуқуқий мақоми, муаллифлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш амалиётининг жорий этилиши, муаллифларнинг касб даражаси бўйича мутахассис сифатида тайёрлашда олий ва ўрта таълимда совет даврида кам эътибор берилганлиги далилланганлигига оид амалий таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022 йил 29 декабрдаги 02-22/593-сон маълумотномаси). Олинган натижалар Маънавият ва маърифат марказининг иш самарадорлигини оширишда шунингдек, санъат ва маданият, илм-фан соҳаларида маънавий-ахлоқий мезонлар, миллий ва умуминсоний қадриятларга бўлган муносабатнинг юксалтириш, инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш жумладан, муаллифлик ҳуқуқларини муҳофазаси билан боғлиқ айрим муаммоли ҳолатларни жамоатчиликка етказилишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish