Sayt test rejimida ishlamoqda

Саидқодирова Дилфузахон Саидқодировнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
    Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Терминологияда номинация ҳодисаси (компютер ва интернет терминлари мисолида)”, 10.00.11 – Тил назарияси. Амалий ва компютер лингвистикаси (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.DSc/Fil305.
Илмий раҳбар: Тешабаева Дилфуза Мўминовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, DSc.03/30.12.2019.Fil/Ped.27.01.
Расмий оппонентлар: Раҳимов Ғанишер Худайкулович, филология фанлари доктори, профессор; Хамраева Шахло Миржановна, филология фанлари доктори, профессор; Зияев Авазбек Ихтиярович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади компютер ва интернет терминлари номинатив тадқиқининг назарий ва амалий асосларини ҳамда уларнинг бирламчи ва иккиламчи номинация хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
компютер ва интернет терминларида стандартлаштириш ва меʼёрлаштириш масалалари таснифини амалга ошириш орқали терминнинг тушунчани тўла қамраб олиш имконияти ва номинатив бирликларни ҳосил қилишда иштирок этувчи деривацион, лексик-семантик ҳамда когнитив жиҳатларининг номинация актларининг дихотомияси доирасидаги ўрни асосланган;
инглиз ва ўзбек компютер ва интернет терминларини номлашда уларнинг номинатив-дефинитив, детерминологизация, ретерминологизация хусусиятларини аниқлаш орқали термин тизимидаги терминологизация ҳодисасида транстерминологизация иккиламчи номинация жараёни эканлиги исботланган;
компютер терминологик тизимнинг номинациясида терминларнинг когнитив-номинатив моҳиятини асослаш ҳамда компютер терминологик тизимининг фрейм диаграммасини шакллантириш орқали терминологик тизимни тизимлаштириш жараёнида аниқланган барча асосий ва ёрдамчи тушунчалар ўртасидаги мавзуий боғлиқликлар далилланган;
 илмий билимлар тизимини ташкил этадиган структурани ўзида акс эттирган компютер ва интернет терминларининг когнитив моҳиятини очиш ҳамда компютер ва интернет терминологиясининг фрейм таҳлили орқали терминологик уяларни шакллантиришда термин маъноларида маъновий силжишларнинг рўй бериши ҳамда уларнинг терминологик майдонни ташкил этиш орқали майдондаги бирликлар билан лексик-семантик парадигмани ҳосил қилиши исботланган;
 компютер ва интернет терминлари номинациясида метафоралар тушунчаларни ифодалашда асосий воситалардан бири сифатида майдонга чиқиши, умумистеʼмолдаги сўзлар терминга айланганида метафорик маъносини сақлаб қолиши ҳамда улар ташқи ўхшашлик ёки шаклий ўхшашлик асосида термин-метафораларнинг ранг-тус, жиҳозлар, зоонимлар номлари асосида ҳосил бўлиши далилланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Терминологияда номинация ҳодисаси (компютер ва интернет терминлари мисолида) мавзусида олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
компютер ва интернет терминларида стандартлаштириш ва меʼёрлаштириш масалалари таснифини амалга ошириш орқали терминнинг тушунчани тўла қамраб олиш имконияти ва номинатив бирликларни ҳосил қилишда иштирок этувчи деривацион, лексик-семантик ҳамда когнитив жиҳатларининг номинация актларининг дихотомиясига доир хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институтининг 2020-2022-йилларда ўтказилган ҲҲМ Радиотехника қўшинлари ўқув-терминологик луғати «Эрудит» рақамли ёпиқ фундаментал лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2023-йил 19 июндаги 10/1023-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқот материаллари мазкур лойиҳа бўйича ўқув-терминлологик лиғати ва ўқув-қўлланма яратишда муҳим манба бўлиб хизмат қилишига эришилган;
инглиз ва ўзбек компютер ва интернет терминларини номлашда уларнинг номинатив-дефинитив, детерминологизация, ретерминологизация хусусиятларини аниқлаш орқали термин тизимидаги терминологизация ҳодисасида транстерминологизация иккиламчи номинация жараёни эканлигига доир хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган Ф3-201912258-рақамли «Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш» мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети №03/1–1425 2023 йил 28 июлдаги 03/1–1425-сон маълумотномаси). Натижада ушбу диссертацион ишда тадқиқ этилган терминлардан лойиҳа доирасида амалиётда қўлланилган;
компютер терминологик тизимнинг номинациясида терминларнинг когнитив-номинатив моҳиятини асослаш ҳамда компютер терминологик тизимининг фрейм диаграммасини шакллантириш орқали терминологик тизимни тизимлаштириш жараёнида аниқланган барча асосий ва ёрдамчи тушунчалар ўртасидаги мавзуий боғлиқликларига оид хулосалардан Эрасмус+ дастури доирасида  Латвиянинг Резекна технологиялар Академияси, Англиянинг Лондон Метрополитен университети билан ҳамкорликда бажарилган «561624-ЭПП-1-1-УК-ЭППКА2-CБҲЕ-СП ИМЕП» номли халқаро лойиҳа доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2023-йил 17 июлдаги ИРД/23–158-сон маълумотномаси). Мазкур тадқиқотда таҳлилга тортилган инглиз ва ўзбек тилларидаги интернет ва компютер терминларидан тўғри ва ўринли фойдаланишларини таъминлашда хизмат қилган;
илмий билимлар тизимини ташкил этадиган структурани ўзида акс эттирган компютер ва интернет терминларининг когнитив моҳиятини очиш ҳамда компютер ва интернет терминологиясининг фрейм таҳлили орқали терминологик уяларни шакллантиришда термин маъноларида маъновий силжишларнинг рўй бериши ҳамда уларнинг терминологик майдонни ташкил этиш орқали майдондаги бирликлар билан лексик-семантик парадигмани ҳосил қилишига доир хулосалардан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳамда Валядолид университети (Испания) – 2019-1-ЭС01-КА107-061356  ЭРАСМУС+ дастури доирасида ИCМ, КА-107- Интернатионал cредит Мобилитй бетwеен Эуропеан Унион анд Узбекистан ҲЕИс, тҳроугҳ стафф анд студент мобилитй эхчанге прожеcц бетwеен  Узбекистан Стате Университй оф Wорлд ЛангуаГЭС анд Валладолид Университй (Спаин) ўртасидаги кредит сафарбарлиги лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2023-йил 17-июлдаги ИРД/23–157-сон маълумотномаси). Натижада мазкур тадқиқотда таҳлилга тортилган интернет ва компютер терминологиясидан оқилона фойдаланишга хизмат қилган;
компютер ва интернет терминлари номинациясида метафоралар тушунчаларни ифодалашда асосий воситалардан бири сифатида майдонга чиқиши, умумистеʼмолдаги сўзлар терминга айланганида метафорик маъносини сақлаб қолиши ҳамда улар ташқи ўхшашлик ёки шаклий ўхшашлик асосида термин-метафораларнинг ранг-тус, жиҳозлар, зоонимлар номлари асосида ҳосил бўлишига доир хулосалардан Ўзбекистон халқаро Ислом академиясида 2020-2022-йилларда бажарилиши мўлжалланган ФЗ–202002146 рақамли «Марказий Осиё мутафаккирлари асарлари асосида бузғунчи ғояларга қарши маърифий, тарбиявий кураш асосларини ўзида жамлаган мултимедиа дастури ҳамда мобил иловасини яратиш» мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон халқаро Ислом академияси 2023-йил 15 майдаги 05–679-сон маълумотномаси). Натижада компютер ва интернет терминларининг номинациясига оид тавсияларидан мултимедиа дастури ҳамда мобил иловасини яратиш жараёнида кенг фойдаланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish