Sayt test rejimida ishlamoqda

Очилова Мехринисо Разоковнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Инглиз ва ўзбек тилларида рақс ва мусиқа терминлар электрон луғатини яратишнинг лингвистик асослари», 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Fil2284.
Илмий раҳбар: Тоирова Гули Ибрагимовна, филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/04.06.2021.Fil.72.03.
Расмий оппонентлар: Қодирова Фазилат Шукуровна, филология фанлари доктори, профессор; Абдурахмонова Нилуфар Зайнобиддиновна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллар институти.    
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз-ўзбек тилларда рақс ва мусиқа терминлар электрон луғатини яратишнинг лингвистик асосларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз ва ўзбек тиллари мусиқа ва хореографийа (рақс) терминосистемасида инсон когнитив ва маданий-лисоний фаолиятининг вербаллашуви натижасида юзага келадиган неологизм ва окказионализмлар семантик-прагматик аспектда полисемия, омонимия, синонимия қонуниятлари доирасида мантиқий қиймат касб этиши исботланган;
инглизча-ўзбекча мусиқа ва хореографийа (рақс) терминлар електрон луғати тузишнинг шартлари, параметрлари, яратилган усуллари, шакллантирилган маълумотлар базаси соҳа маълумотларини алмашиш ва изоҳлаш, терминлар ўртасидаги муносабатларни тавсифлаш, соҳага оид сўз танлаш ва далиллаш каби замонавий лексикографик тамойиллар асосида намоён бўлиши далилланган;
қиёсланаётган тилларидаги мусиқа ва хореографийа (рақс) терминларининг семантик (маъно) жиҳатлари генетик-културологик, ижтимоий-тарихий ва лисоний-маданий омиллар таъсирида шаклланганлиги ва ушбу жараёнда икки тилли терминлар електрон луғат шунчаки тасвирловчи «иллюстратив материал» бўлмай, ўзбек халқининг руҳийати, санъати ва маданийати ҳақида тасаввур ҳосил қилувчи манба сифатида хизмат қилиши асосланган;
қиёсланаётган тиллар миллий корпусининг лексик-семантик муносабатдош бирликлар базасини яратиш, миллий корпус асосида параллел тиллар корпусини такомиллаштириш таржима луғатлари ҳамда ўзбек тили миллий корпуси ўртасидаги бевосита боғлиқлик қонуниятлари доирасида шаклланиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз-ўзбек тилларда рақс ва мусиқа терминлар электрон луғатини яратишнинг лингвистик асослари жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
инглиз ва ўзбек тиллари мусиқа ва хореографийа(рақс) терминосистемасида инсон когнитив ва маданий-лисоний фаолиятининг вербаллашуви натижасида юзага келадиган неологизм ва окказионализмлар семантик-прагматик аспектда полисемия, омонимия, синонимия қонуниятлари доирасида мантиқий қиймат касб оид назарий хулосалардан Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтида 2017-2020 йилларда Ф–1-ФА-0-13229 рақамли “Ҳозирги қарақалпоқ тилида функсионал сўз ясалиши” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2023-йил 19-майдаги  216/1-сон маълумотномаси). Натижада икки тилли электрон луғатни яратиш тамойиллари, уларнинг ўзига хос хусусиятлари шакллантирилиб, таржима лексикографиясига оид материаллар ва хулосалар ўзбек луғатчилиги учун муҳим илмий-назарий асос бўлиб, уларнинг илмий тажрибаси бойитилган;
инглизча-ўзбекча мусиқа ва хореографийа(рақс) терминлар електрон луғати тузишнинг шартлари, параметрлари, яратилган усуллари, шакллантирилган маълумотлар базаси соҳа маълумотларини алмашиш ва исоҳлаш, терминлар ўртасидаги муносабатларни тавсифсаш, соҳага оид сўз танлаш, уларни изоҳлаш ва далиллашда замонавий лексикографик тамойиллар асосида намоён бўлишига оид назарий ва амалий материаллардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида 2016-2018 йилларда амалга оширилган Европа Иттифоқининг Эрасмус+ дастури 561624-ЕПП-1-2015-УК-ЕППКА2-CБҲЕ-СП-ЕРАСМУС + CБҲЕ ИМЕП: “Ўзбекистонда олий таълим тизими жарайонларини модернизацийалаш ва ҳалқаролаштириш” мавзусидаги инновацион тадқиқот лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2022-йил 19-декабрдаги 3640/30.02.01- сон маълумотномаси). Натижада инглизча-ўзбекча терминлар електрон луғатининг такомиллашувига хизмат қилган;
қиёсланаётган тилларидаги мусиқа ва хореографийа(рақс) терминларининг семантик (маъно) жиҳатлари генетик-кулътурологик, ижтимоий-тарихий ва лисоний-маданий омиллар таъсирида шаклланганлиги ва ушбу жараёнда икки тилли терминлар електрон луғат шунчаки тасвирловчи «иллюстратив материал» бўлмай, ўзбек халқининг руҳийати, санъати ва маданийати ҳақида тасаввур ҳосил қилувчи манба сифатида хизмат қилиши билан боғлиқ хулоса ва натижалардан Бухоро вилоят телерадиокомпаниясида “Долзарб мавзу”, “Интервю плюс”, “Ассалом, Бухоро”, “Саккизинчи мўжиза” каби туркум кўрсатувлар ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг 2022-йил 13-сентябрдаги №1/237-сон маълумотномаси). Натижада ушбу телекўрсатувлар учун таййорланган материалларнинг мазмуни мукаммаллашуви ҳақидаги маълумотлар радиоканал ижодий жамоасининг мавзу доирасида чуқурроқ мулоҳаза юритиши учун замин йаратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish