Sayt test rejimida ishlamoqda

Каримов Маъруфжон Мамиржоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
“Абдулла Қодирий “Ўткан кунлар” романининг инглизча таржималарида тасвирий воситаларнинг лингвокултурологик тадқиқи (синекдоха, ўхшатиш ва киноя мисолида)” мавзуси; 10.00.06 - Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Fil1146.    
Илмий раҳбар: Хошимова Дилдора Мадаминовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат чет тиллари институти, PhD.03/29.12.2022.Fil.156.01.
Расмий оппонентлар: Шахобитдинова Шохида Хашимовна, филология фанлари доктори, профессор, Абдувалиев Муҳаммаджон Арабович филология фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади А.Қодирий “Ўткан кунлар” романининг инглизча таржималарида лексик-стилистик бўёқдорликни сақлаш, акс эттириш ҳамда қайта тиклаш муаммоларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бадиий матнга хос коннотатив маънога эга лексик бирликларнинг таг маъноларини изоҳлаб кўрсатиш, аслият матнидаги маъноларига мос эквивалентларни тописфҳ сабабларига кўра бадиий, импликасия ва экспликация амаллари воситасида таржима қилиш самарадорлиги асосланган;
бадиий матннинг прагматик қийматини таржимада қайта яратишда аслият матнидаги тасвирий воситаларнинг ўқувчига тушунарли бўлиши мақсадида лексик-семантик ва лингвокултурологик омилларнинг устуворлиги очиб берилган;
синекдоха, ўхшатиш, киноя ифода воситалари бадиий матнда қўлланишининг когнитив, прагматик, лингвомаданий жиҳатларини ёритиб бериш асносида консептуал-прагматик асослари аниқланган;
синекдоха, ўхшатиш ҳамда киноя стилистик воситаларини таржима қилиш тузилмалари ишлаб чиқиб, уларнинг стилистик хусусиятларини таржимада аналогия, доминант лексика асосида акс эттириш усуллари далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Абдулла Қодирий “Ўткан кунлар” романининг инглизча таржималарида тасвирий воситаларнинг лингвокултурологик тадқиқи мавзусида олиб борилган тадқиқот асосида:
бадиий матнга хос коннотатив маънога эга лексик бирликларнинг таг маъноларини изоҳлаб кўрсатиш, аслият матнидаги маъноларига мос эквивалентларни топиш сабабларига кўра бадиий, импликасия ва экспликация амаллари воситасида таржима қилиш самарадорлиги ўзига хос хусусиятларини очиб бериш каби илмий хулосалардан Андижон давлат университетида 2017-2020-йилларда бажарилган ОТ-Ф1-18-рақамли “Оммавий лисоний маданийатни шакллантириш методлари ва методологийасини ишлаб чиқиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳа доирасида фойдаланилган ва ўқувчига тасвирий воситалар прагматик таржимасининг муҳим усулларини, роман таржималари моҳиятини ўқувчига прагматик етказиш усулларини кўрсатиб беришга хизмат қилган (Андижон давлат университети 2023-йил 28-январдаги 39-01-248-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг оммавий нутқий маданиятни шакллантиришга доир аниқ дискурсларга доир тавсияларининг  назарий асоси таъминланган;
бадиий матннинг прагматик қийматини таржимада қайта яратишда аслият матнидаги тасвирий воситаларнинг ўқувчига тушунарли бўлиши мақсадида лексик-семантик ва лингвокултурологик омилларнинг устуворлиги каби масалалар борасидаги тадқиқот натижаларида Фарғона давлат университетида 2020-2022-йилларга мўлжалланган УЗ800-20-ГР-0040 “2020 Аccесс Миcросчоларшип Програм Фергана Стате Университй” халқаро лойиҳа доирасида фойдаланилган (Фарғона давлат университети 2023-йил 5-апрелдаги 01-13-34-сон маълумотномаси). Натижада таълим ва маданиятни ривожлантиришга қаратилган назарий ва амалий ишлар янада самарали ташкил этилган;
синекдоха, ўхшатиш, киноя ифода воситалари бадиий матнда қўлланишининг когнитив, прагматик, лингвомаданий жиҳатларини ёритиб бериш асносида консептуал-прагматик асосларини илмий тадқиқ этишга доир натижаларидан Андижон вилоят телевиденияси муҳарририяти томонидан тайёрланган “Ассалом Андижон”, “Хазинамсан китоб” кўрсатувлари  сенарийсини тайёрлашда (2021-2022-йиллар давомида) фойдаланилди. (Андижон вилояти телерадиокомпаниясининг 2023-йил 17-февралдаги 01-24/14 - сон маълумотномаси). Натижада ўзбек таржимачилиги ва унинг тараққиёт тенденсиялари, шу билан бирга бадиий таржима ва унда миллий ўзига хосликнинг ифодаланиши ҳақида маълумот берилди, натижада телетомошабинлар таржимашунослик ва адабиётшунослик борасидаги янгиликлардан хабардор бўлишда илмийлик мезони таъминланди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish