Sayt test rejimida ishlamoqda

Султонова Гулрух Юнусалиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Вирус этиологияли жигар циррозида ичак микрофлорасини ўрганиш ҳамда даволаш чораларини мувофиқлаштириш», 14.00.10 - Юқумли касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Tib1359.
Илмий раҳбар: Ахмедова Мубарахон Джалиловна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами:  Тошкент тиббиёт академияси, Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.01.
Расмий оппонентлар: Арипов Орифжон Абдумаликович, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Абуова Гулжан Наркеновна, тиббиёт фанлари номзоди, профессор (Қозоғистон Республикаси).
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: вирус этиологияли жигар циррозида ичак микрофлораси ҳолатини аниқлаш ва даволашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор вирус этиологияли жигар циррозида ичак микрофлораси меъёрий таркибидаги дисбиоз холати С.ауреус патогенига боғлиқлиги  исботланган;
илк бор минимал жигар энсефалопатиясида аммиак ишлаб чиқарувчи шартли-патоген бактериялар (Протеус, Э.cоли лактозонегатив шакли) таъсири асосланган;
вирус этиологияли жигар циррозида углевод маҳсулотларини меъёрдан ортиқ истеъмол қилган беморларда ИИИ даражали ичак дисбози келиб чиқиши исботланган;
вирус этиологияли жигар циррози патогенетик давосида мувофиқлаштирилган пархез таъсирида ичак микрофлорасининг таркиби меъёрлашиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент тиббиёт академияси эксперт кенгашининг 2023-йил 13-ноябрдаги 11/040-сон хулосаси асосида:
биринчи илмий янгилик: вирус этиологияли ЖС беморларда касалликни кечишида мавжуд ёндош патологияларнинг касаллик клиник кечишига ва бу холатни ичак микрофлораси меъёрий таркибига салбий таъсири исботланди. Бухоро вилоят юқумли касалликлар шифохонасида 2023-йил 9-октябрдаги 200-сон буйруғи ва Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий амалий текшириш маркази Фарғона филиалида 2023-йил 21-июндаги  56-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ичак микрофлораси таркиби бузилишининг даражаси жигар циррозининг давомийлигига (р=0,813), холецистоектомиядан кейинги ҳолат (χ²=12), ўт қопи ва/ёки сийдик тош касалликлари (χ²=17,3), анемия (χ²=19,9) каби йўлдош касалликларнинг мавжудлигига боғлиқлиги кузатилди; Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ёндош касалликларни эрта аниқланиши беморнинг шифохонадаги даври учун беморнинг шифохонада қолиш муддатини 14,0 кундан 10,0 кунга қисқартиртириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори тахминан 535200 сўмга камайтирилган;  шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга ва бошқа дориларнинг  қисқартирилиши ҳисобига ҳар бир беморга бир кунда 54100 сўм иқтисод қилинган. Хулоса: вирус этиологияли ЖС беморларда касалликни кечишида мавжуд ёндош патологияларни эрта аниқлаш ва лаборатор ташхисини эрта ташкил қилиш жигар циррози клиник кечишини эрта камайишига ҳамда ҳар бир беморга 535200 сўмни иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Вирус этиологияли жигар циррозида ичак микрофлорасини ўрганиш ҳамда даволаш чораларини мувофиқлаштириш» бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Тошкент тиббиёт академиясининг 2021-йил 26-январдаги 03/224-сон хат юборилган;
иккинчи илмий янгилик: ичак дисбиози бўлган вирус этиологияли ЖС беморларда минимал жигар энсефалопатиясининг учраш даражаси баҳоланди ҳамда жигар энсефалопатияси ривожланишида ичак дисбиозининг таъсири тасдиқланди. ЖС нинг Чайлд-Пю шкаласи бўйича А синфида, ичак дисбиозининг И даражасидаёқ 44,2% ҳолатларда минимал жигар энсефалопатияси аниқланган бўлса, ичак дисбиози кучайиб боргани сари жигар энсефалопатияси даражаси ҳам ортиб борди. ЖС нинг Чайлд-Пю шкаласи бўйича C синфига келиб ёки ичак дисбиозининг ИИИ даражасига келиб, беморларнинг 63,0% да жигар энсефалопатияси И даражаси, 37,0% да ИИ даражаси шаклланганлиги исботланди. Бухоро вилоят юқумли касалликлар шифохонасида 2023-йил 9-октябрдаги 200-сон буйруғи ва Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий амалий текшириш маркази Фарғона филиалида 2023-йил 21-июндаги  56-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ичак дисбиози бўлган ЖС нинг клиникасида минимал жигар энсефалопатиясини эрта ташхислаш ва даво муолажалари самарадорлигини доимий назорат килиш, асоратлар ривожланиши ва энсефалопатиянинг оғир даражаларини ривожланишини олдини олади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: дисбиоз даражаси ривожланиб бораётган ЖС беморларда минимал жигар энсефалопатиясини эрта аниқлаш хисобига ҳар бир беморга 29700 сўм сарф-харажатларни камайтириш мумкин. Хулоса: ичак дисбиози бўлган ЖС нинг клиникасида минимал жигар энсефалопатиясини эрта ташхислаш ва даво муолажалари самарадорлигини доимий назорат килиш ҳар бир беморга 3 088 800 сўм сарф харажатларни камайтириш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Вирус этиологияли жигар циррозида ичак микрофлорасини ўрганиш ҳамда даволаш чораларини мувофиқлаштириш» бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Тошкент тиббиёт академиясининг 2021-йил 26-январдаги 03/224-сон хат юборилган;
учинчи илмий янгилик: вирус этиологияли ЖС беморларда овқатланиш рациони бузилиши ичак микрофлорасининг таркибини ўзгартириши ҳамда бунинг оқибатида ЖС беморларда қўшимча клиник симптомларнинг кучайиши, беморларнинг умумий аҳволини оғирлашишига олиб келиши аниқланди. Бухоро вилоят юқумли касалликлар шифохонасида 2023-йил 9-октябрдаги 200-сон буйруғи ва Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий амалий текшириш маркази Фарғона филиалида 2023-йил 21-июндаги  56-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Тўғри овқатланиш алгоритми, ЖС дисбиоз аниқланган беморлар учун ўтказилган соғлом овқатланиш тартиби, беморларни овқатланиш оралиқ вақтига тўғри риоя қилиши, тўйиб овқатланмаслик, оч қолмасликка, овқат маҳсулотларининг ҳарорат режимига риоя қилишига  ва фақат қуруқ овқат маҳсулотларини истеъмол қилмасликка ўргатилиши, оқсил ва ёғ маҳсулотларини истеъмоли чегараланиши беморларда ичак нормофлорасини тикланишига, ЖС клиник симптомларига қўшимча бўлган диспептик симптомларни самарали камайишига, қондаги биокимёвий ўзгаришларни меъёрлашишига, беморлар умумий аҳволининг яхшиланишига олиб келди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ЖС да стандарт даволаш курси билан биргаликда беморлар парҳэзини, овқатланиш рационини бирга тўғри олиб борилиши жигар циррозини даволаш самарадорлигини оширади. Иқтисодий самарадорлик ҳар бир бемор учун ичак нормофлорасини тикланишига, ЖС клиник симптомларига қўшимча бўлган диспептик симптомларни самарали камайишига, қондаги биокимёвий ўзгаришларни меъёрлашишига, беморлар умумий аҳволининг яхшиланишига олиб келишига ёрдам беради. Хулоса: вирус этиологияли жигар циррози билан касалланган беморларда таклиф қилинган овқатланиш алгоритми асосида тўғри овқатланиш натижасида даволаш имкони ортади, қўшимча клиник симптомларни назорат қилиш ва жигар энсефалопатиясини ривожланишининг олдини олиш имконини беради. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Вирус этиологияли жигар циррозида ичак микрофлорасини ўрганиш ҳамда даволаш чораларини мувофиқлаштириш» бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Тошкент тиббиёт академиясининг 2021-йил 26-январдаги 03/224-сон хат юборилган;
тўртинчи илмий янгилик: жигар циррози бўлган беморларнинг даволаш комплексига Бактримсубтил (Баcиллус сереус ИП 5832) дори воситасини қатий парҳез фонида буюриш ичакнинг меъёрий микрофлорасини тикланишига, жигар циррозининг асосий клиник белгиларини эрта йўқолишига олиб келиши исботланган. Бухоро вилоят юқумли касалликлар шифохонасида 2023-йил 9-октябрдаги 200-сон буйруғи ва Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий амалий текшириш маркази Фарғона филиалида 2023-йил 21-июндаги  56-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Бактримсубтил Баcиллус сереус ИП 5832 штамми бўлиб, у одам организмида нормал холатда бўлмай, лекин ташқаридан киргандан кейин ингичка ичакда вегетатив шаклига айланади ва ичакда сақланиб, унинг меъёрий физиологик турғунлигини сақлайди. Шу жумладан ичакда патоген микрофлораларнинг ўсишига тўсқинлик қилади ҳамда Протеус, Э.cоли энтеропатоген шаклини ва С.ауреус кўпашини олдини олади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: вирус этиологияли жигар циррози билан касалланган беморларда таклиф этилган даволаш усулини қўллаш даволаш самарадорлигини оширади. Иқтисодий самарадорлик ҳар бир бемор учун 274652 сўмни ташкил қилди. Хулоса: вирус этиологияли жигар циррози билан оғриган беморларда Бактримсубтил препаратининг анъанавий даво муолажаларига киритилиши касаллик асоратлари ривожланишини олдини олиш, ҳар бир беморга даволашда 13183300 сўм сарф харажатларни камайтириш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Вирус этиологияли жигар циррозида ичак микрофлорасини ўрганиш ҳамда даволаш чораларини мувофиқлаштириш» бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Тошкент тиббиёт академиясининг 2021-йил 26-январдаги 03/224-сон хат юборилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish