Sayt test rejimida ishlamoqda

Ёдгоров Ўткиржон Абдулла ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «COVID-19 эпидемиологик хусусиятлари ва унинг эпидемиологик назоратини такомиллаштириш», 14.00.30 - Эпидемиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Tib2930.
Илмий раҳбар: Рахманова Жамила Амановна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами:  Тошкент тиббиёт академияси, Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.01.
Расмий оппонентлар: Маматкулов Иброҳим Ҳомидович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Мадреимов Амет, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: COVID-19 нинг эпидемиологик хусусиятларини аниқлаш асосида унинг эпидемиологик назоратини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
COVID-19 инфекциясининг Ўзбекистон Республикаси учун хос бўлган эпидемик кўтарилиши, зарарланганларнинг умумий улушига нисбатан кузатилган ўлим ҳолатларининг юқори кўрсаткичи, юқумлилик даражаси юқори бўлган вирусни янги штамми сабабли юзага келганлиги исботланган;
ҳудуд ер майдонининг 10 минг км² дан кичик бўлиши, шаҳар аҳолиси сонининг юқори бўлиши, беморларнинг кекса ва қария ёшдалиги, тана вазни индексининг 31 дан юқорилиги, турли хил йўлдош касалликлари мавжуд беморларда касалликнинг ўлим билан якунланиш эҳтимоли 10 баробар юқори эканлиги ҳамда ушбу омиллар касалликни прогнозлаш формуласидаги β- ва γ- қийматларини белгилашга ёрдам бериши исботланган;
республикада 2020-2021 йилларда кузатилган COVID-19 инфекциясининг оғир кечиши сабабли, ушбу йилларда касалхонадан ташқари пневмония билан касалланиш кўрсаткичининг олдинги йилларга нисбатан 8 баробарга кўтарилиши исботланган;
COVID-19 инфекциясига қарши эмлаш ва эмлаш билан қамраб олиш натижасида аҳоли орасида инфекцияга қарши иммунитетни ҳосил бўлиши сабабли, эмлаш самарадорлигини башоратлаш орқали COVID-19 инфекциясини аҳоли орасида сезиларли даражада камайиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази қошидаги Эксперт кенгашнинг 2023 йил 30 октябрдаги 9-сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: COVID-19 инфекциясининг Ўзбекистон Республикаси учун хос бўлган эпидемик кўтарилиш йўналиши аниқланди ва зарарланганларнинг умумий улушига нисбатан кузатилган ўлим ҳолатларининг юқори кўрсаткичи, юқумлилик даражаси юқори бўлган янги Омикрон штамми сабабли юзага келган эпидемик кўтарилишнинг учинчи тўлқинига мувофиқ келиши исботланган. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги Қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасида 2022 йил 9 сентябрдаги №39 сонли бўйруқ ҳамда Бухоро вилояти бошқармасида 2023 йил 14 июндаги №33 сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган (2022 йил 15 декабрдаги 8н-з/677-сон хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: COVID-19 инфекциясининг мутацияга учраган штаммларини авж билан кўтарилишини башоратлаш орқали беморларни даволашга сарф бўладиган дори-дармонлар захирасини ва касалхоналарда уларга зарур бўладиган ўрин-жойлар сонини олдиндан тайёрлаш имконини беради. COVID-19 инфекциясининг эпидемик авж билан кўтарилишини олдиндан башоратлаш орқали туманлар кесимида 16 миллион 364 минг 820 сўмнинг тежалиш имконини беради. Хулоса: Ўзбекистон Республикасида COVID-19 инфекцияси эпидемик кўтарилиш тўлқинлари Тошкент шаҳри ҳамда республиканинг бошқа вилоятларида қиёсий равишда ўрганилиши орқали эпидемик кўтарилиш йўналиши, рўйхатга олинган ўлим ҳолатининг юқори кўрсаткичлари республикада кузатилган эпидемик кўтарилишнинг учинчи тўлқинига мувофиқ келишини илмий асосланиши республикада COVID-19 инфекциясининг эпидемик авж билан кўтарилишини олдиндан башоратлаш, шу орқали туманлар кесимида 16 миллион 364 минг 820 сўмни тежалишига имкон берди.
иккинчи илмий янгилик: ҳудуд ер майдонининг 10 минг км² дан кичик бўлиши, шаҳар аҳолиси сонининг юқори бўлиши, беморларнинг кекса ва қария ёшдалиги, тана вазни индексининг 31 дан юқорилиги, турли хил йўлдош касалликлари мавжудлиги сабабли, беморларда касалликнинг ўлим билан якунланиш эҳтимоли 10 баробар юқорилиги асосланган ҳамда ушбу омиллар касалликни прогнозлаш формуласидаги β- ва γ- қийматларини белгилашга ёрдам бериши исботланган. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги Қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасида 2022 йил 9 сентябрдаги №39 сонли бўйруқ ҳамда Бухоро вилояти бошқармасида 2023 йил 14 июндаги №33 сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган (2022 йил 15 декабрдаги 8н-з/677-сон хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: COVID-19 инфекциясини эпидемик авж билан кўтарилишнинг энг юқори бўладиган куни белгиланди, шу куни касалланиши мумкин бўлган беморларнинг сонидан келиб чиқиб, уларни даволаш жараёнида ишлатиладиган дори-дармонлар захирасини ва касалхоналарда беморларга зарур бўладиган ўрин-жойлар сонини олдиндан тайёрлаш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: беморларнинг кекса ва қария ёшдалиги, тана вазни индексини 31 дан юқорилиги, артериал гипертония, қандли диабет, турли хил даражадаги камқонлик каби йўлдош касалликлари бўлган беморларни касалхонага эрта ётқизиш, даво чораларини эрта бошлаш касалхонада даволаниш кунларини ишонарли равишда қисқариши ҳамда ҳар бир беморни даволашда ишлатиладиган сарф харажатларни камайиши орқали туманлар кесимида 16 миллион 364 минг 820 сўмни тежалиш имконини берди. Хулоса: Ўзбекистон Республикасида COVID-19 инфекциясининг ҳудудларда тарқалиш даражасига таъсир этувчи илмий асосланган омилларни эътиборга олган ҳолда SIR-математик моделини мувофиқлаштириш,  республикада COVID-19 инфекциясининг эпидемик авж билан кўтарилишини олдиндан башоратлаш шу билан бирга COVID-19 инфекциясини ўлим билан якунланишига таъсир этувчи илмий асосланган омилларни эътиборга олган ҳолда беморларни касалхонага эрта ётқизиш, даво чораларини эрта бошлаш касалхонада даволаниш кунларини ишонарли равишда қисқариши ҳамда ҳар бир беморни даволашда ишлатиладиган сарф ҳаражатларни камайиши орқали туманлар кесимида 16 миллион 364 минг 820 сўмнинг тежалишига имкон берди.
учинчи илмий янгилик: республикада 2020-2021 йилларда кузатилган COVID-19 инфекциясининг оғир кечиши сабабли, ушбу йилларда касалхонадан ташқари пневмония билан касалланиш кўрсаткичининг олдинги йилларга нисбатан 8 баробарга кўтарилиши исботланган. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги Қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасида 2022 йил 9 сентябрдаги №39 сонли бўйруқ ҳамда Бухоро вилояти бошқармасида 2023 йил 14 июндаги №33 сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган (2022 йил 15 декабрдаги 8н-з/677-сон хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ўтказилган тахлил кейинчалик COVID-19 инфекциясининг мутацияга учраган штаммларининг авж билан кўтарилишида касалхонадан ташқари пневмония қийматининг кўтарилишини олдиндан башоратлаш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Касалхонадан ташқари пневмония қийматини кўтарилишини олдиндан башоратлаш ва мақсадга йўналтирилган давони ўтказиш ҳар бир бемор стационарда ётиши учун давлат томонидан ажратиладиган маблағнинг (озиқ-овқат, тиббий ходим хизмати, бемор ётоғи, электр энергия сарфи ва бошқалар (дори-дармондан ташқари)) 40%дан 100%гача тежалади. Хулоса: Ўзбекистон Республикасида 2020-2021 йилларда касалхонадан ташқари пневмония қийматини олдинги йилларга нисбатан 8 баробарга кўтарилганлигининг аниқланиши ҳамда ушбу ҳолат республикада кузатилган COVID-19 инфекцияси билан боғлиқлигининг асосланиши, кейинчалик COVID-19 инфекциясининг мутацияга учраган штаммларининг авж билан кўтарилишида касалхонадан ташқари пневмония қийматининг кўтарилишини олдиндан башоратлаш давлат томонидан беморларни даволашга ажратиладиган маблағнинг 40%дан 100%гача тежалиш имконини берди.
тўртинчи илмий янгиллик: COVID-19 инфекциясига қарши эмлаш ва эмлаш билан қамраб олиш натижасида аҳоли орасида инфекцияга қарши иммунитетни ҳосил бўлиши сабабли, эмлаш самарадорлигини башоратлаш орқали келажакда COVID-19 инфекциясини аҳоли орасида сезиларли даражада камайиши исботланган. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги Қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасида 2022 йил 9 сентябрдаги №39 сонли бўйруқ ҳамда Бухоро вилояти бошқармасида 2023 йил 14 июндаги №33 сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган (2022 йил 15 декабрдаги 8н-з/677-сон хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган математик моделлар ёрдамида туманларда рўйхатга олинган касалланиш ҳолатлари эҳтимолий табиий кечиш ҳолати касалхоналарда зарур бўладиган ўрин-жойлар сони, уларга сарф бўладиган дори-дармонлар қиймати эмлашдан олдинги ва эмлашдан кейинги даврда қиёсий баҳоланди, эмлаш ўтказилган вақтда касалланишларнинг олдини олиниши туфайли тежаладиган  сарф ҳаражат ҳисоблаб чиқилди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: математик моделни соғлиқни сақлаш амалиётига жорий этиш орқали бевосита ва билвосита харажатларни камайтириш ҳисобига туманлар кесимида 16 миллион 364 минг 820 сўмни тежалиш имконини беради.  Хулоса: Ўзбекистон Республикасида COVID-19 инфекциясига қарши эмлаш самарадорлигини башоратлаш орқали келажакда COVID-19 инфекциясини аҳоли орасида сезиларли даражада камайиши, шу орқали туманлар кесимида 16 миллион 364 минг 820 сўмнинг тежалишига имкон беради.
Ў.А.Ёдгоровнинг «COVID-19 эпидемиологик хусусиятлари ва унинг эпидемиологик назоратини такомиллаштириш» мавзусидаги диссертация тадқиқотидан олинган юқоридаги 4 та илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази Эксперт кенгашининг 2023 йил 30 октябрдаги 9-сонли хулосаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish