Sayt test rejimida ishlamoqda

Тохтиев Жахонгирбек Бахтиеровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси химояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Спортнинг миллий кураш тури билан шуғулланувчи атлетларининг жисмоний тайёргарлиги динамикаси ва морфофункционал мавқеи», 14.00.38-Спорт тиббиёти (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Tib.1315.
Илмий раҳбар: Ерёмушкин Михаил Анатольевич, тиббиёт фанлари доктори. профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/05.06.2020.Tib.102.02.
Расмий оппонентлар: Парастаев Сергей Андреевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Мавлянова Зилола Фархадовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади миллий кураш спорт тури билан шуғулланаётган спортчиларнинг морфофункционал мақоми ва спорт жароҳати ҳусусиятларини ўрганиш асосида  уларнинг ташкилий ва даволовчи-профилактик чора-тадбирлари дастурини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илмий жиҳатларда илк марта миллий кураш тури билан шуғулланаётган курашчиларнинг соматотипик   ҳусусиятлари аниқланган;
 курашнинг ҳалқаро турлари билан шуғулланувчи спортчилар билан қиёслаганда миллий кураш билан шуғулланаётган спортчиларнинг  оёқ мускуллари ва  реакцияга киришиш бўйича жисмоний тайёргарлик кўрсаткичлари  кўпроқ ривожланган бўлиши аниқланган;
миллий кураш билан шуғулланиш клиник ўтиб бориши тоғай тўқимасининг шикастланиши даражаси билан мутаносиб бўлмайдиган менископатиени келтириб чиқариш хавфи юқори бўлиши исботланган;
курашнинг ҳалқаро турлари билан миллий кураш элементларини қўшиб шуғулланиш спортчиларнинг морфофункционал кўрсаткичлари ва спорт натижалари ошишига кўмаклашиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши.
Андижон давлат тиббиёт институтининг 2023 йил 30 августдаги 06/22-сонли хулосасига кўра: (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Андижон давлат тиббиёт институти томонидан юборилган хатга жавобан хулосаси 8 августдаги 8/407-сонли маълумотнома)
биринчи илмий янгилик: Илмий жиҳатларда илк марта миллий кураш тури билан шуғулланаётган спортчилар (курашчилар)нинг соматотипик   ҳусусиятлари аникланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: Миллий кураш (ўзбек кураши) билан шуғулланаётган спортчиларда симптомсиз менископатия ривожланиши хавфи юқори бўлиши аниқланган ва бу ҳолат бирламчи (дастлабки) диагностика бўйича тегишли кузатув олиб бориш ва чоралар қўллаб туришни талаб этади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Андижон шахаридаги олимпия ва параолимпия  заҳиралари республика коллежларининг спорт врачлари ва мураббийлари амалиётига миллий спорт тури – ўзбек кураши билан шуғулланувчи  спортчиларнинг моделли морфофункционал тавсифлари (характеристикалари)ни таҳлил қилиш методи тадбиқ этилди. (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш Вазирлигининг 2022 йил 8 августдаги 8/407-сонли маълумотномаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: ижтимоий самарадорлиги шундан иборатки, унинг келгусида амалга оширилиши ушбу спорт тури бўйича спорт натижаларини яхшилашга тасир курсатади ва мамлакатимиз спортчиларини халкаро майдондаги мавкеини мустахкамлашга хизмат килади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Кураш билан шуғулланувчи спортчиларнинг соматотипик хусусиятларининг ўрнатилиши ушбу спорт тури учун енг катта салоҳиятга ега спортчиларни оқилона танлаш имконини беради, хамда курашчиларни тайёрлаш учун маблагни тежаш имконини беради (йилига 2.500 000-3.500 000 сўм), шунингдек, халқаро мусобақаларда совринли ўринларни қўлга киритиш имкониятини оширади. Хулоса: Курашчиларининг соматотипик хусусиятларининг ўрганиш йилига тахминан 2500000-3500000 сўмни тежаш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: Тадқиқот натижалари Андижон Олимпия ва Паралимпия захиралари коллежининг спортнинг  кураш йўналиши, спорт тиббиёти шифокорлари ва мураббийлари амалиётига татбиқ этилди.
иккинчи илмий янгилик: Курашнинг ҳалқаро турлари билан шуғулланувчи спортчилар билан қиёслаганда миллий кураш билан шуғулланаётган спортчиларнинг  оёқ мускуллари (мушаклари) ва реакцияга киришиш бўйича жисмоний тайёргарлик кўрсаткичлари  кўпроқ ривожланган бўлиши аниқланган; Илмий янгиликнинг аҳамияти:Миллий кураш спорт тури учун истиқболли атлетларни танлаб олиш учун тавсияномалар ишлаб чиқилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Наманган шахаридаги олимпия ва параолимпия  заҳиралари республика коллежларининг спорт врачлари ва мураббийлари амалиётига миллий спорт тури – ўзбек кураши билан шуғулланувчи спортчиларнинг моделли морфофункционал тавсифлари (характеристикалари)ни таҳлил қилиш методи тадбиқ этилди. (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш Вазирлигининг 2022 йил 8 августдаги 8/407-сонли маълумотномаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: Курашчиларининг белгиланган морфофункционал хусусиятлари йулга куйиш, бизга спорт учун енг истиқболли ва иқтидорли ёшларни танлашнинг мақбул мезонларини ишлаб чиқишга имкон беради, бу еса ўз навбатида нуфузли мусобақаларда совринли ўринларни егаллаш имкониятини сезиларли даражада оширади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Спортчиларнинг мослашиш даражасининг иқтисодий самарадорлигини ҳисоблаш“харажатлар фойдасини таҳлил қилиш” (CБА)усули ёрдамида амалга оширилди. Ҳисоблашда пул кўринишида тақдим етилган омилларни таҳлил қилиш асосида спортчиларнинг морфофункционал ҳолатининг антропометрик ва физиометрик кўрсаткичларидан фойдаланиш,харажатлари ва иқтисодий таъсир нисбати ҳисобга олинди.Харажат-фойда таҳлилининг натижаси-бу спортни саралаштириш гуруҳларини танлаш, рўйхатдан ўтиш пайтида ва машғулот босқичининг охирида спортчиларни танлаш орқали спортнинг тўғри методологиясини қўллашдан тўғридан-тўғри фойдани аниқлаш. Юқори даражадаги спорт машғулотларига яроқлилигини белгиловчи мезонларни ҳисобга олинган холда ҳисоб-китоблар формулага мувофиқ амалга оширилади(Б1-Б2), бу ерда: Б1 ва Б2–чуқур тиббий кўриклар ва морфометрик кўрсаткичларни омил таҳлили асосида истиқболли спортчиларни танлаш усулларининг афзалликлари; Ҳисоб-китоблар: Б1-чуқурлаштирилган тиббий кўриклар нархи 1 200 000 сўм; Б2-24 морфофункционал кўрсаткичларни ўрганиш қиймати -170000 сўм; 1200000 - 170000=1030000 сўм. Хулоса: Мутаҳассислар орасида анкета сўровномасини ўтказиш натижалари бўйича  курашнинг миллий турларида спортчилар жисмоний тайёргарлигининг куч, чаққонлик ва морфофункционал мақом каби компонентлар кўпроқ даражада аҳамиятли бўлиши аниқланди. Анкета сўровномаси  натижалари бўйича респондентларнинг кўп қисми курашнинг миллий турлари билан шуғулланиш ҳалқаро кураш турлари билан шуғулланувчи атлетларнинг спорт натижаларига ижобий таъсир этишини таъкидлашган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши:  Кураш бўйича мураббийлар амалиёти учун махсус гуруҳлардаги машғулотлар учун енг истиқболли ёш курашчиларни танлаш учун ишлаб чиқилган танлов мезонлари таклиф қилинди.
учинчи илмий янгилик: Милиий кураш (ўзбек кураши) билан шуғулланиш клиник ўтиб бориши тоғай тўқимасининг шикастланиши даражаси билан мутаносиб бўлмайдиган менископатияни келтириб чиқариш хавфи юқори бўлиши исботланган; Илмий янгиликнинг аҳамияти: Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамиятга эга эканлиги миллий кураш билан шуғулланаётган курашчиларнинг ўзига ҳос талаблар ва жисмоний юкламалар мавжудлиги билан шартланилувчи соматотипик, функционал ва клиник ҳусусиятлари спорт тиббиёти нуқтаи назаридан ўрганилганлиги билан изоҳланади.Тадқиқот натижаларининг амалий жиҳатдан аҳамиятли эканлиги мазкур натижалар ўзбек миллий курашини олимпиада яккакурашлари қаторига киритиш таклифи асосли эканлигини тасдиқлаши билан изоҳланади, чунки ўзбек кураши морфофункционал ривожланиши,жисмоний тайёргарлиги ҳолати ва маълум гуруҳдаги спорт жароҳатлари ривожланиши ҳавфи борлиги даражалари бўйича курашнинг ҳалқаро турларига мос келади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Фарғона  шахаридаги олимпия ва параолимпия  заҳиралари республика коллежларининг спорт врачлари ва мураббийлари амалиётига миллий спорт тури – ўзбек кураши билан шуғулланувчи  спортчиларнинг моделли морфофункционал тавсифлари(характеристикалари)ни таҳлил қилиш методи тадбиқ этилди. (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш Вазирлигининг 2022 йил 8 августдаги 8/407-сонли маълумотномаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги. Менископатия ривожланишининг белгиланган мезонлари узоқ вақт давомида спорт билан шуғулланадиган курашчиларда оғир жароҳатларнинг олдини олади, бу еса узоқ вақт давомида спортдан четланишни ва тизза бўғимининг шикастланиши билан боғлиқ потенциал ногиронликни олдини олади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Олинган натижалар курашдаги курашчиларда менинск жароҳатларини ўз вақтида аниқлаш ва оғир жароҳатларнинг олдини олиш имконини беради, бу ўз навбатида 2-3 босқич менископатиясини даволашда маблагни сезиларли даражада тежайди. Яъни, бу 2000000 дан 5000000 сўмгача (жарроҳлик амалиёти нархидан келиб чиққан ҳолда) тежашга имкон беради. Хулоса: Ишлаб чикарилган мезонлар курашчиларда мениск  жароҳатларни ўз вақтида аниқлаш ва олдини олишга ёрдам беради, бу еса спорт кўрсаткичларини оширади, потенциал даволаниш харажатларини камайтиради ва спортчиларнинг ҳаёт сифатини яхшилайди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: Тохтиев Жахонгирбек Бахтиеровичнинг “Миллий спорт тури кураш билан шуғулланувчи атлаетларнинг морфофункционал мақоми ва уларнинг жисмоний тайёргарлиги динамикаси” мавзуси буйича Андижон олимпия ва параолимпия захиралар коллежи заҳиралари     республика коллежларининг спорт врачлари ва мураббийлари амалиётига миллий спорт тури ўзбек кураши билан шуғулланувчи  спортчиларнинг моделли морфофункционал тавсифлари (характеристикалари) ни таҳлил қилиш методи тадбиқ этилди.(Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш Вазирлигининг  2022 йил 8 августдаги 8/407-сонли маълумотномаси). Бинобарин, чуқурлаштирилган тиббий кўрик усулининг қиймати морфофункционал кўрсаткичларнинг назарда тутилган омил таҳлили нархидан 1030000 сўмга ошади.
тўртинчи илмий янгилик: курашнинг ҳалқаро турлари билан миллий кураш элементларини қўшиб шуғулланиш спортчиларнинг морфофункционал кўрсаткичлари ва спорт натижалари ошишига кўмаклашиши аниқланган; Илмий янгиликнинг аҳамияти: Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамиятга эга эканлиги миллий кураш билан шуғулланаётган курашчиларнинг ўзига ҳос талаблар ва жисмоний юкламалар мавжудлиги билан шартланилувчи соматотипик, функционал ва клиник ҳусусиятлари спорт тиббиёти нуқтаи назаридан ўрганилганлиги билан изоҳланади.Тадқиқот натижаларининг амалий жиҳатдан аҳамиятли эканлиги мазкур натижалар ўзбек миллий курашини олимпиада яккакурашлари қаторига киритиш таклифи асосли эканлигини тасдиқлаши билан изоҳланади, чунки ўзбек кураши морфофункционал ривожланиши,жисмоний тайёргарлиги ҳолати ва маълум гуруҳдаги спорт жароҳатлари ривожланиши ҳавфи борлиги даражалари бўйича курашнинг ҳалқаро турларига мос келади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Фарғона  шахаридаги олимпия ва параолимпия  заҳиралари республика коллежларининг спорт врачлари ва мураббийлари амалиётига миллий спорт тури – ўзбек кураши билан шуғулланувчи  спортчиларнинг моделли морфофункционал тавсифлари(характеристикалари)ни таҳлил қилиш методи тадбиқ этилди. (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш Вазирлигининг 2022 йил 8 августдаги 8/407-сонли маълумотномаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги. Менископатия ривожланишининг белгиланган мезонлари узоқ вақт давомида спорт билан шуғулланадиган курашчиларда оғир жароҳатларнинг олдини олади, бу еса узоқ вақт давомида спортдан четланишни ва тизза бўғимининг шикастланиши билан боғлиқ потенциал ногиронликни олдини олади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Олинган натижалар курашдаги курашчиларда менинск жароҳатларини ўз вақтида аниқлаш ва оғир жароҳатларнинг олдини олиш имконини беради, бу ўз навбатида 2-3 босқич менископатиясини даволашда маблагни сезиларли даражада тежайди. Яъни, бу 2000000 дан 5000000 сўмгача (жарроҳлик амалиёти нархидан келиб чиққан ҳолда) тежашга имкон беради. Хулоса: Ишлаб чикарилган мезонлар курашчиларда мениск  жароҳатларни ўз вақтида аниқлаш ва олдини олишга ёрдам беради, бу еса спорт кўрсаткичларини оширади, потенциал даволаниш харажатларини камайтиради ва спортчиларнинг ҳаёт сифатини яхшилайди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: Тохтиев Жахонгирбек Бахтиеровичнинг “Миллий спорт тури кураш билан шуғулланувчи атлаетларнинг морфофункционал мақоми ва уларнинг жисмоний тайёргарлиги динамикаси” мавзуси буйича Андижон олимпия ва параолимпия захиралар коллежи заҳиралари     республика коллежларининг спорт врачлари ва мураббийлари амалиётига миллий спорт тури ўзбек кураши билан шуғулланувчи  спортчиларнинг моделли морфофункционал тавсифлари (характеристикалари) ни таҳлил қилиш методи тадбиқ этилди.(Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш Вазирлигининг  2022 йил 8 августдаги 8/407-сонли маълумотномаси). Бинобарин, чуқурлаштирилган тиббий кўрик усулининг қиймати морфофункционал кўрсаткичларнинг назарда тутилган омил таҳлили нархидан 1030000 сўмга ошади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish