Sayt test rejimida ishlamoqda

Каршиева Диловар Рустамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тамаки чекувчи инсонларнинг стоматологик ҳолатини баҳолаш ва уларда даво- профилактик чораларни такомиллаштириш», 14.00.21 – Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/3601.
Илмий раҳбар: Казакова Нозима Нодировна, тиббиёт фанлари доктори (DSc).
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Олимов Сиддиқ Шарифович, тиббиёт фанлари доктори (DSc); Игор Сергеевич Копецкий, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Павел Йозеф Шафарик номидаги университет (Словакия).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тамаки чекувчиларда стоматологик ҳолатини, шу жумладан оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати ҳолатини ва уларда учрайдиган ясси лейкоплакиянинг клиникасини ҳар томонлама клиник-лаборатор ўрганиш ва уларда даво-профилактик чораларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тамаки чекувчиларда чекиш муддатига қараб оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати касалликларини ривожланишида клиник, функционал ва цитологик тадқиқот усулларидан фойдаланган ҳолда комплекс ёндашув дастурларнинг аҳамияти исботланган;
электрон тамаки чекувчи инсонларда оғиз суюқлигининг миқдор ва сифатидаги ўзгаришлари стоматологик касалликларнинг келиб чиқишидаги асосий омил эканлиги исботланган;
кўп йиллик чекувчиларда прогрессив кечувчи тарқалган пародонтит касаллиги чекиш натижасида оғиз бўшлиғи гигиенасининг жуда паст даражаси ҳисобига ривожланиши аниқланган;
ясси лейкоплакиянинг ривожланиш хусусиятлари, патогенези, ўсиш шакли, жароҳатлар сони ва унинг турли хил вариантлари комбинациясини ҳисобга олган ҳолда  мукаммаллаштирилган даво-профилактик чораларининг афзаллиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2023 йил 4 декабрь №23-Z/091 сон хулосасига кўра:
Илмий янгиликнинг аҳамияти: тамаки чекувчиларда оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати касалликларининг юқори тарқалиши ҳамда ясси лейкоплакиянинг клиник кечиш хусусиятлари ва цитологик текширув бўйича тадқиқот жараёнида олинган маълумотлар ушбу тоифадаги беморлар касалликларини ташхислаш, олдини олиш ва даволашни ҳисобга олинган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилояти Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (26.08.2023 й.; № 29) ҳамда Бухоро вилояти Жондор туман тиббиёт бирлашмаси стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (17.09.2023 й.; №26) билан марказ ва унинг ҳудудий филиаллари клиник бўлимлари амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: олинган натижалар чекувчиларда лейкоплакияга эга беморларда эрта ташхислаш ва даволашга имкон берди. Юқоридаги даволаш усуллари ушбу контингентдаги беморларда клиник-лаборатор ёрдамни ташкил қилиш ҳамда касалликларнинг асоратларини олдини олиш учун хизмат қилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тамаки чекувчиларда ясси лейкоплакияни янги даволаш усулини амалиётга жорий қилиниши, ривожланиш эҳтимоли юқори бўлган асоратларни олдини олиш ҳисобига, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 300 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 170 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Хулоса: янги даволаш усулининг жорий қилиниши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 300 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 170 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Тамаки чекувчи инсонларнинг стоматологик ҳолатини баҳолаш ва уларда даво-профилактик чораларни такомиллаштириш» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши раисига, Бухоро давлат тиббиёт институти илмий ишлар ва инновациялар проректори томонидан 2023 йил 7 октябрдаги 04/5738 сонли хат юборилган.
Илмий янгиликнинг аҳамияти: чекувчи беморларда ясси лейкоплакияга ташхис қўйиш учун функционал (оғиз суюқлигининг рН-метрияси, сўлак ажралиш тезлиги параметрларини аниқлаш) ва турли текшириш усулларидан фойдаланиш таклиф этилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши:  Олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилояти Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (26.08.2023 й.; №29) ҳамда Бухоро вилояти Жондор туман тиббиёт бирлашмаси стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (17.09.2023 й.; №26) билан марказ ва унинг ҳудудий филиаллари клиник бўлимлари амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: олинган натижалар чекувчиларда лейкоплакияга эга беморларда эрта ташхислаш ва даволашга имкон берган. Юқоридаги даволаш усуллари ушбу контингентдаги беморларда клиник-лаборатор ёрдамни ташкил қилиш ҳамда касалликларнинг асоратларини олдини олиш учун хизмат қилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тамаки чекувчиларда ясси лейкоплакияни янги даволаш усулини амалиётга жорий қилиниши, ривожланиш эҳтимоли юқори бўлган асоратларни олдини олиш ҳисобига, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 300 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 170 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Хулоса: янги даволаш усулининг жорий қилиниши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 300 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 170 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Тамаки чекувчи инсонларнинг стоматологик ҳолатини баҳолаш ва уларда даво-профилактик чораларни такомиллаштириш» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши раисига, Бухоро давлат тиббиёт институти илмий ишлар ва инновациялар проректори томонидан 2023 йил 7 октябрдаги 04/5738 сонли хат юборилган.
Илмий янгиликнинг аҳамияти: тамаки чекувчиларда оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати касалликларининг тарқалиши ва ясси лейкоплакиянинг интенсивлиги тўғрисидаги маълумотлардан уларнинг стоматологик ёрдамга бўлган эҳтиёжини ва унинг характерини аниқлаш ва ушбу тоифадаги беморларга стоматологик ёрдам кўрсатишнинг ташкилий асосларини ишлаб чиқиш учун фойдаланилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилояти Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (26.08.2022 й.; № 29) ҳамда Бухоро вилояти Жондор туман тиббиёт бирлашмаси стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (17.09.2022 й.; №26) билан марказ ва унинг ҳудудий филиаллари клиник бўлимлари амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: олинган натижалар чекувчиларда лейкоплакияга эга беморларда эрта ташхислаш ва даволашга имкон берган. Юқоридаги даволаш усуллари ушбу контингентдаги беморларда клиник-лаборатор ёрдамни ташкил қилиш ҳамда касалликларнинг асоратларини олдини олиш учун хизмат қилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тамаки чекувчиларда ясси лейкоплакияни янги даволаш усулини амалиётга жорий қилиниши, ривожланиш эҳтимоли юқори бўлган асоратларни олдини олиш ҳисобига, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 300 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 170 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Хулоса: янги даволаш усулининг жорий қилиниши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 300 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 170 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Тамаки чекувчи инсонларнинг стоматологик ҳолатини баҳолаш ва уларда даво-профилактик чораларни такомиллаштириш» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши раисига, Бухоро давлат тиббиёт институти илмий ишлар ва инновациялар проректори томонидан 2023 йил 7 октябрдаги 04/5738 сонли хат юборилган.
Илмий янгиликнинг аҳамияти: Бухоро вилоятидаги назоратда турган чекувчи беморларда оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати ва оғиз суюқлигида ўрганилган характерли ўзгаришлар профилактик текширувлар, тиббий кўриклар ва чекишни ташлаш бўйича индивидуал “Биз чекишга қаршимиз” шиори остида суҳбатлар олиб боришни такомиллаштириш. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши:  Олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилояти Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (26.08.2023 й.; №29) ҳамда Бухоро вилояти Вобкент туман тиббиёт бирлашмаси стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (17.09.2023 й.; №26) билан марказ ва унинг ҳудудий  филиаллари клиник бўлимлари амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: олинган натижалар чекувчиларда лейкоплакияга эга беморларда эрта ташхислаш ва даволашга имкон берган. Юқоридаги даволаш усуллари ушбу контингентдаги беморларда клиник-лаборатор ёрдамни ташкил қилиш ҳамда касалликларнинг асоратларини олдини олиш учун хизмат қилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тамаки чекувчиларда ясси лейкоплакияни янги даволаш усулини амалиётга жорий қилиниши, ривожланиш эҳтимоли юқори бўлган асоратларни олдини олиш ҳисобига, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 300 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 170 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Хулоса: янги даволаш усулининг жорий қилиниши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 300 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 170 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Тамаки чекувчи инсонларнинг стоматологик ҳолатини баҳолаш ва уларда даво-профилактик чораларни такомиллаштириш» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши раисига, Бухоро давлат тиббиёт институти илмий ишлар ва инновациялар проректори томонидан 2023 йил 7 октябрдаги 04/5738 сонли хат юборилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish