Sayt test rejimida ishlamoqda

Пўлатова Сарвиноз Ботир қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Миф ва асотирларга оид лексик бирликларнинг лингвомаданий хусусиятлари (инглиз ва ўзбек тиллари материаллари мисолида)”, 10.00.06 – Қиёсий тилшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2023.2. PhD/Fil.1835.
Илмий раҳбар: Юсупова Шоира Ботировна, филология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети, ДСc.03/30.12.2019.Фил.01.10.
Расмий оппонентлар: Галиева Маргарита Рафаеловна, филология фанлари доктори, доцент; Тухтаходжаева Наргиза Акмаловна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.  
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллари инсититути.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларидаги миф ва асотирларга хос лексик бирликларнинг лингвомаданий хусусиятларини очиб бериш ҳамда чоғиштирилаётган тилларда ўхшаш ва фарқли жиҳатларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз ва ўзбек тилларига хос миф ва асотирлардаги лексемаларнинг консептуаллашув тизимининг кузатилиши натижасида мифологияга янгича ёндашув – лисоний ва лингвомаданий ҳодиса деб қаралиши асосланган;
чоғиштирилаётган тиллардаги таомил ва урфлар, удум ва ривоятлар, мифологема ва архетиплар бўйича қўлланиладиган мифлаштирилган лексик бирликлар – миф ва асотирларда олам, самовий жисмлар, одамнинг яратилиши, муайян эътиқодий ишончларга доир, аждодлар ҳақидаги, вақт, макон билан боғлиқ эзгулик ва ёвузлик, яхшилик ва ёмонлик, гўзаллик ва хунуклик ҳамда ватан, жасорат, бахт консептларининг изоморфик ва алломорфик хусусиятлари далилланган;
миф ва асотирларга хос лексик бирликларнинг маъно жиҳатидан инглиз тилшунослигида қироллар (кингс), машҳур шахслар (фамоус пеопле) ҳамда ҳайвон ва мавжудотлар (анималс анд cреатурес), ўзбек тилшунослигида эса антопогеник, сув ва табиат ҳодисалари ҳақидаги ҳамда дуалистик каби семантик майдонларга бирлашиши исботланган;
инглиз ва ўзбек тилларининг миф ва асотирларига оид қаҳрамонлар, дуалистик мифлар, ҳайвон ва мавжудотларнинг ижобий ёки салбий характери, ташқи кўриниши, амалларини ифодалаб келиши жиҳатидан ўхшаш ҳамда қўлланиладиган мифологик лексик бирликларнинг номигина ушбу халқ ва миллатнинг тилида акс эттиши каби фарқли жиҳатларини намоён бўлиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тиллари миф ҳамда асотирларда қўлланиладиган лексик бирликларнинг шаклланиши, ривожланиши, семантик ва лингвомаданий хусусиятларининг чоғиштирма тадқиқини амалга ошириш бўйича эришилган илмий натижалар ва амалий таклифлар асосида:
инглиз ва ўзбек тилларига хос миф ва асотирлардаги лексемаларнинг консептуаллашув тизимининг кузатилиши натижасида мифологияга янгича ёндашув – лисоний ва лингвомаданий ҳодиса деб қаралишига оид хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон” телерадиоканали ДМ таркибидаги “Foreign languaGES” телеканали орқали эфирга узатилган “Гоод морнинг, Узбекистан!” кўрсатувининг тилни чуқур ўрганишга қаратилган дарсларида фойдаланилган (“Ўзбекистон” телерадиоканали давлат муассасасининг 2022 йил 3 октябрдаги 05-05-1629-сон маълумотномаси). Натижада, инглиз ва ўзбек тилларидаги миф ва асотирларга хос бўлган лексемаларнинг семантик майдони, лингвомаданий хусусиятлари ҳамда уларнинг ўзига хос ўхшашлик ва фарқли жиҳатларини чоғиштирма таҳлил орқали таништириш тингловчилар билимларини янада бойитишга хизмат қилган;
чоғиштирилаётган тиллардаги таомил ва урфлар, удум ва ривоятлар, мифологема ва архетиплар бўйича қўлланиладиган мифлаштирилган лексик бирликлар – миф ва асотирларда олам, самовий жисмлар, одамнинг яратилиши, муайян эътиқодий ишончларга доир, аждодлар ҳақидаги, вақт, макон билан боғлиқ эзгулик ва ёвузлик, яхшилик ва ёмонлик, гўзаллик ва хунуклик ҳамда ватан, жасорат, бахт каби консептларининг изоморфик ва алломорфик хусусиятларига оид хулосаларидан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган “Европа Иттифоқининг Эрасмус+ дастурининг Прожеcт № 598340-EPP-1-2018-1-ES-EPPKA2-CBHE-JP University Cooperation Framework for Knowledge Transfer in Central Asia and China (UNICAC)” грант лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университетининг 2023 йил 10-апрелдаги 04/11-1938-сон маълумотномаси). Натижада, мифологиянинг лисоноий ҳамда лингвомаданий хусусиятлари чоғиштирилаётган тилларда таҳлил қилиниб, уларнинг ўзига хос ва фарқли жиҳатларини очиб берилганлиги, шунингдек, инглиз ва ўзбек тилшунослигида миф ва асотирларни консептларга ажратилган ҳолда ўрганилганлигига оид ўқув материаллари асосида магистратура талабалари учун ташкил этилган назарий ва амалий машғулотларнинг илмийлигини оширишга эришилган;
миф ва асотирларга хос лексик бирликларининг маъно жиҳатидан инглиз тилшунослигида қироллар (кингс), машҳур шахслар (фамоус пеопле) ҳамда ҳайвон ва мавжудотлар (анималс анд cреатурес), ўзбек тилшунослигида эса антопогеник, сув ва табиат ҳодисалари, дуалистик каби семантик майдонларга бирлашишига оид хулосалардан Ўзбекистон Миллий Университетида бажарилган А-ОТ-2021-419-сонли “Давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида инглиз тили ўқитувчиларининг касбий компетенсиясини ошириш курсининг электрон платформасини яратиш (Pre-school PDP)” мавзусидаги инновацион лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университетининг 2023 йил 4 апрелдаги 04/11-1780-сон маълумотномаси). Натижада мазкур платформани аниқ ва изоҳланган маълумотлар ҳамда уларга мос расм ва тарқатма материалларнинг мазмунини бойитилишига хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish