Sayt test rejimida ishlamoqda

Рамазонова Феруза Худойназаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак ўқитувчиларда педагогик йўналишдаги фанлар интеграцияси асосида касбга эътиқодни ривожлантириш техналогиялари”, 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Ped3362.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети
Илмий раҳбар: Олимов Ширинбой Шарофович, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01.
Расмий оппонентлар: Ботирова Шаҳло Исомиддиновна, педагогика фанлари доктори, профессор; Неъматов Шуҳрат Эргашович, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасаларида педагогик йўналишдаги фанлар интеграцияси асосида бўлажак ўқитувчиларда касбга эътиқодни ривожлантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак ўқитувчиларни педагогик йўналишдаги фанлар интеграцияси асосида касбга эътиқодни ривожлантиришнинг ўзини ўзи бошқариш, рефлексивлик ва креативлик каби педагогик шарт-шароитлари шахсий ва касбий сифатларга қўйиладиган педагогик ва компетенсиявий талабларни интеграциялаш орқали аниқлаштирилган;
педагогик йўналишдаги фанлар интеграцияси асосида ташкил этилган таълим тизимида талабаларни педагогик қўллаб-қувватлаш ва касбга эътиқодни ривожлантиришга мўлжалланган инновацион технологияларни ишлаб чиқиш орқали педагогик фаолиятга тайёрлаш методикаси такомиллаштирилган;
олий таълим муассасаларида педагогик йўналишдаги фанларни интеграциялаш асосида ишлаб чиқилган ўқув ва педагогик амалиёт босқичларини қамраб олувчи интеграциялашган ўқитиш шакллари орқали бўлажак ўқитувчиларда касбга эътиқодни ривожлантиришнинг ўқув-методик таъминоти ишлаб чиқилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг мотивацион, когнитив, фаолиятли ва рефлексивлик каби касбий компетентлик кўрсаткичлари ҳамда касбга эътиқодни ривожлантириш технологияси тизимли ёндашув асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак ўқитувчиларда педагогик йўналишдаги фанлар интеграцияси асосида касбга эътиқодни ривожлантириш юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
бўлажак ўқитувчиларда педагогик йўналишдаги фанлар интеграцияси асосида касбга эътиқодни ривожлантириш асосида  ўзини ўзи бошқариш, рефлексивлик ва креативлик каби педагогик шарт-шароитлари шахсий ва касбий сифатларга қўйиладиган педагогик ва компетенсиявий талабларни интеграциялашга оид хулоса ва тавсиялардан Давлат илмий-техника дастурлари доирасида бажарилиши 2017-2021 йилларга мўлжалланган ОТ-Ф1-002 рақамли “Ёшларда миллий ғоя ва мафкуравий иммунитетни шакллантиришнинг психологик механизмлари” мавзусидаги фундаментал лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 2-мартдаги 02-07-796/04-сон маълумотномаси). Натижада талабаларни педагогик қўллаб-қувватлаш ва касбга эътиқодни ривожлантиришга мўлжалланган инновацион технологияларни ишлаб чиқиш орқали педагогик фаолиятга тайёрлаш методикасини такомиллаштиришга имкон яратган;
педагогик йўналишдаги фанлар интеграцияси асосида талабаларни педагогик қўллаб-қувватлаш ва касбга эътиқодни ривожлантиришга мўлжалланган инновацион технологияларни ишлаб чиқиш орқали педагогик фаолиятга тайёрлаш ҳамда педагогик йўналишдаги фанларни интеграциялаш асосида ишлаб чиқилган ўқув ва педагогик амалиёт босқичларини қамраб олувчи интеграциялашган ўқитиш шакллари орқали бўлажак ўқитувчиларда касбга эътиқодни ривожлантиришда ижодкорлик, изланувчанлик ва тадқиқотчилик каби педагогик хусусиятларига бўлган рағбатлантиришнинг мотивацион таъсирини очиб беришга ҳамда касбга эътиқодни лойиҳа, муаммоли таълим, ҳамкорлик, истиқболли-илғор, ривожлантирувчи таълим технологияларини қўллаш ҳамда андрагогик таълим талаблари асосида ривожлантиришга оид тавсиялар ва хулосалар “Педагогик маҳорат” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 27-мартдаги 68-сонли буйруғи билан тасдиқланган 68-631-сонли гувоҳномаси) Натижада талабаларда ўқитувчи-тарбиячилик касбига бўлган ҳурматни оширишга, уларда педагогик фаолиятга нисбатан қизиқиш, эътиқод, таълим-тарбияга доир маълумотларни кенгайтиришга, маънавий-ахлоқий, ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий-эстетик билимларини оширишга эришилган;
бўлажак ўқитувчиларда мотивацион, когнитив, фаолиятли ва рефлексивлик каби касбий компетентлик кўрсаткичлари ҳамда касбга эътиқодни ривожлантиришга тизимли ёндашув асосида такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган хулоса ва тавсиялардан Давлат илмий-техника дастурлари доирасида бажарилиши 2017-2021 йилларга мўлжалланган ОТ-Ф1-002 рақамли “Ёшларда миллий ғоя ва мафкуравий иммунитетни шакллантиришнинг психологик механизмлари” мавзусидаги фундаментал лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 2-мартдаги 02-07-796/04-сон маълумотномаси). Натижада педагогик йўналишдаги фанлар интеграцияси асосида касбга эътиқодни ривожлантиришнинг педагогик-психологик имкониятларини такомиллаштиришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish