Sayt test rejimida ishlamoqda

Сайфуллаев Беҳруз Дилшод ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон – Ҳиндистон муносабатларининг шаклланиши ва ривожланиш тарихи (1991-2021 йй.)”, 07.00.05 – Халқаро муносабатлар ва ташқи сиёсат тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Tar1281.
Илмий раҳбар: Сайфуллаев Дурбек Бахтиёрович, тарих фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик университети, DSc.03/29.12.2022.Sc/Tar.21.02.
Расмий оппонентлар: Раҳимов Мирзоҳид Акромович, тарих фанлар доктори, профессор; Найимов Отабек Мардонович, сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистоннинг Ҳиндистон Республикаси билан дипломатик, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар алоқалари йўлга қўйилиши ва 1991–2021-йиллар давомида ривожланиши тарихини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон ва Ҳиндистон муносабатларининг биринчи босқичи асосан икки томонлама алоқалар доирасида йўлга қўйилганлиги (1991-2016 йй.), иккинчи босқичи сифатида “Марказий Осиё-Ҳиндистон” саммити ва Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги кўп томонлама ҳамкорлик форматида ривожланиб бораётганлиги (2017-2021 йй.) очиб берилган;
Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларнинг ривожланишига тўсиқ бўлаётган географик омилнинг таъсирини эътиборга олган ҳолда, Ўзбекистоннинг Халқаро Шимол-Жануб транспорт коридорига (ИНСТC) аъзо бўлиш имкониятлари ва зарурияти икки томонлама миллий манфаатлардан келиб чиқиши асосланган;
давлатлар ўртасида маданий дипломатия ва халқ дипломатияси йўналишидаги маданий-гуманитар алоқаларнинг ривожланишида миллий маданий марказлар ҳамда дўстлик жамиятлари иштирокининг муҳимлиги “Ўзбекистон-Ҳиндистон”, “Ҳиндистон-Ўзбекистон” дўстлик жамиятлари, Ўзбекистонда фаолият юритиб келаётган Ҳинд маданият марказининг фаолияти натижалари асосида очиб берилган;
Ўзбекистонда сақланиб қолган буддавийлик дини ёдгорликларининг  ҳиндистонлик сайёҳлар учун истиқболли зиёрат туризми масканларига айланиши имкониятларини ҳисобга олган ҳолда, Сурхондарёнинг Қоратепа, Айритом, Далварзинтепа, Фаёзтепаларда гастрономик ва эко туризмни ташкил қилиш келгусидаги ҳамкорлик суръатларига ижобий таъсир этиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги муносабатларнинг шаклланиш ва ривожланиш тарихини тадқиқ этиш натижасида ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Ўзбекистон ва Ҳиндистон муносабатларининг биринчи босқичи (1991-2016 йй) икки томонлама алоқалар доирасида йўлга қўйилганлиги, иккинчи босқичи сифатида “Марказий Осиё-Ҳиндистон” саммити ва Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги кўп томонлама ҳамкорлик форматида ривожланиб бораётганлиги (2017-2021 йй) борасида олинган илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан ахборот-таҳлилий ҳужжатлар тайёрлашда фойдаланилган (Ташқи ишлар вазирлигининг 2023-йил 29-сентябрдаги 18/3438535-сон маълумотномаси). Натижа соҳага оид ахборот-таҳлилий базани такомиллаштиришга ва амалда қўллашга хизмат қилган;
Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларнинг ривожланишига тўсиқ бўлаётган географик омиллар ҳамда Ўзбекистоннинг Халқаро Шимол-Жануб транспорт коридорига (ИНСТC) аъзо бўлиш зарурияти ва имкониятлари тўғрисидаги олинган илмий хулосалардан “Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” дарслиги яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта-махсус таълим вазирининг 2022-йил 17-мартдаги 106-сон буйруғига асосан нашр этилган, рўйхатга олиш рақами 106-042). Тадқиқот натижалари “Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” дарслигининг 4-бўлимидаги “Ўзбекистоннинг Осиё мамлакатлари билан ўзаро манфаатли алоқалари” номли 12-мавзуни ёзишда материални янги маълумотлар билан бойитишга хизмат қилган;
давлатлар ўртасида маданий дипломатия ва халқ дипломатияси йўналишидаги маданий-гуманитар алоқаларнинг ривожланишида миллий маданий марказлар ҳамда дўстлик жамиятлари иштирокининг муҳимлиги “Ўзбекистон-Ҳиндистон”, “Ҳиндистон-Ўзбекистон” дўстлик жамиятлари, Ўзбекистонда фаолият юритиб келаётган Ҳинд маданият марказининг фаолияти натижалари борасидаги олинган илмий хулосалардан Деҳли университетининг Тарих, Сиёсатшунослик кафедраларида таҳсил олаётган талабаларига ҳинд-ўзбек илмий-маданий алоқалари доирасида ташкиллаштирилиб келинган халқаро конференция ва назарий дарс жараёнларида фойдаланилган (Ҳиндистон Республикаси Деҳли университетининг 2023-йил 25-январдаги маълумотномаси). Тадқиқот натижаларининг амалиётга татбиқ этилиши Деҳли университетида ўқув курсларини самарали ташкил этишда методологик асос бўлиб хизмат қилган;
Ўзбекистонда сақланиб қолган буддавийлик дини ёдгорликларининг  ҳиндистонлик сайёҳлар учун истиқболли зиёрат туризми масканларига айланиши имкониятларини ҳисобга олган ҳолда, Сурхондарёнинг Қоратепа, Айритом, Далварзинтепа, Фаёзтепаларда гастрономик ва эко туризмни ташкил қилиш келгусидаги ҳамкорлик суръатларига ижобий таъсир этишига оид назарий ва амалий тавсиялар Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Очиқ дарс” кўрсатувида тақдим этилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг 2022-йил 3-августдаги 06-28-1235-рақамли маълумотномаси). Ушбу кўрсатув Ўзбекистоннинг Ҳиндистон билан стратегик даражада амалга ошириб келинаётган сиёсий, савдо-иқтисодий, фан-таълим, соғлиқни сақлаш соҳаларидаги ҳамкорликнинг мазмун-моҳиятини аҳолига холисона етказишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish